Wazhma Frogh
Wазҳма Фрогҳ (талаффузи: Важма Фрог, ХХ аср, Афғонистон) — афғонистонлик аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси[1][2].
| Wазҳма Фрогҳ | |
|---|---|
|
Ҳилларй Cлинтон, Wазҳма Фрогҳ ва Мичелле Обама | |
| Таваллуди |
ХХ аср |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси |
Таржимайи ҳоли
Wазҳма Фрогҳ Афғонистонда туғилган. Саккизинчи синфида Фрогҳ ижара тўловини камайтириш эвазига уй эгасининг болаларини ўқитган, бу ҳаракати сабабли Фрогҳ ва унинг опа-сингиллари мактабда ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлишади[3]. 17 ёшида Wазҳма Покистондаги бир газетада амалиёт ўтаётганида бу ерда жойлашган афғон қочқинлари лагерларидаги турмуш шароитининг ёмонлиги ва аёлларга нисбатан шафқациз муносабат кўрсатилаётгани ҳақида хабарлар бера бошлаган. 1992—2001-йилларда Фрогҳ Пешоварда яшаганида Афғонистонда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини ошриш бўйича жамоат дастурларини ташкил эта бошлаган. 2001-йилда Фрогҳ Афғонистонга қайтиб келади[4]. 2002-йилда Wазҳма Афғонистоннинг Нуристон вилоятидаги аёллар аҳволининг биринчи гендер баҳолаш жараёнини якунлайди[4]. Фрогҳ яна Афғонистоннинг Қандаҳор, Ғазна, Ҳирот ва Парвон вилоятларида Аёлларни ривожлантириш марказлари ташкил этилишни қўллаб-қувватлаган[4]. Фрогҳ Афғонистондаги Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик илмий-тадқиқот институтининг ҳаммуассиси бўлган, ҳамда 2013-йилдан бошлаб, бу инситутда директори бўлиб ишлаган. Wазҳма 2013-йилда НАТО ҳисоботида бир неча бор инсон ҳуқуқларини бузган деб қайд қилинган ҳарбий амалдор билан тўқнашувлардан қочиш учун Америка Қўшма Штатларга кетишга ҳаракат қилади[5]. Аммо ўша амалдор Фрогҳ ва унинг опа-сингилларига таҳдид қилишда давом этган, АҚШда жойлашган Инклюзив хавфсизлик институти Фрогҳга олти ойдан ўн икки ойгача меҳмон сифатида ишлашни таклиф қилган бўлса-да, Wазҳмага виза бериш рад этилади[5]. Wазҳма Тҳе Гуардиан газетасида Афғонистон мавзусида мақолалар ҳам ёзган[6]. 2010-йилда Фрогҳ ўз мамлакатида тинчлик келишуви ҳеч қачон амалга ошмаслиги ҳақида ёзади. Бунга сабаб сифатида мамлакатда аёллар ҳуқуқларига нисбатан эътиборсизликлар янада кучайиши, жиноятчилар эса ҳукумат томонидан озод қилинишини кўрсатган. Wазҳма АҚШнинг Аёлларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенсиясини 2003-йилда Афғонистон ратификация қилганини қўллаб-қувватлаган[7][8]. 2009-йилда Фрогҳ „Жасорати учун“ халқаро аёллар мукофоти билан тақдирланган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Тҳе Сеcретарй оф Стате'с 2009 Интернатионал Wомен оф Cоураге Аwардс“. У.С. Департмент оф Стате. 2026-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.
- ↑ „Wазҳма Фрогҳ - Тҳе Индепендент“. индепендент.cо.ук (2014-йил 26-август). 2026-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.
- ↑ „ДипНоте“ (инглизча). Унитед Статес Департмент оф Стате. 2026-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „» Тҳе Wомен Wагинг Пеаcе Нетwорк“. www.инcлусивесеcуритй.орг. 2026-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.
- ↑ 5,0 5,1 „Фрустратион ин Афгҳан wомен’с ригҳц струггле“. 2026-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.
- ↑ „Wазҳма Фрогҳ | Тҳе Гуардиан“ (инглизча). тҳе Гуардиан. 2026-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.
- ↑ „Афгҳанистан: Фаилинг Cоммитменц то Протеcт Wомен'с Ригҳц“ (инглизча). Ҳуман Ригҳц Wатч (2013-йил 11-июл). 2026-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.
- ↑ Барбра Ким. „CЕДАW ратифиcатион wоулд бе а триумпҳ фор Афгҳан wомен“ (инглизча). ТҳеҲилл (2010-йил 17-ноябр). 2026-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.