„Wе Wилл Роcк Ёу“ — „Қуээн“ рок-гуруҳининг „Неwс оф тҳе Wорлд“ албомидаги қўшиқ. Бриан Май томонидан ёзилган. Баъзи давлатлардагина чиқарилган сингл (яккалик қўшиқ) бўлишига қарамай, дунёнинг кўпгина мамлакатларида машҳурликка эришган ва қўшиққа видеоклип ҳам суратга олинган. Америкада „Wе Wилл Роcк Ёу“ ва „Wе Аре тҳе Чампионс“ қўшиқлари пластинканинг бир томонида чиқарилган, чунки улар доим радиода ҳам, спорт мусобақаларида ҳам бирга куйланган ва албомда ҳам бирга ёзилган.

„Wе Wилл Роcк Ёу“
Қуээн қўшиғи
Неwс оф тҳе Wорлд албомидан
А томон „Wе Аре тҳе Чампионс“
Б томон „Wе Wилл Роcк Ёу“
Чиқарилган санаси 1977-йил 7-октябр
Ёзилган санаси 1977-йил
Формат 7”
Жанр арена-рок
Лейбл
Қўшиқ муаллиф(лар)и Бриан Май
Продюсер(лар) Қуээн, Мичаэл Стоне
Қуээн сингллари хронологияси
„Лонг Аwай“
(1977-йил)
„Wе Wилл Роcк Ёу“
(1977)
„Спреад Ёур Wингс“
(1978-йил)
YouTube logotipi «Wе Wилл Роcк Ёу» ЁуТубеда

Қўшиқ Америка қўшиқ ёзиш компаниялари ассоциацияларининг „Аср қўшиқлари“ рейтингида 146-ўринни эгаллашга муваффақ бўлган[1]. „Wе Wилл Роcк Ёу“ қўшиғининг ритми реал вақт режимида туш кўриш давомида ёзиб олинган биринчи мусиқага айланди[2][3]. Тадқиқот Американинг илмий журнали бўлган ва Америcан Псйчологиcал Ассоcиатион томонидан рецензия қилинган Дреаминг журналида эълон қилинган[4].

Қўшиқ ҳақида

Қўшиқ ўзининг эсда қоларли ритми орқали машҳур — икки маротаба оёқ билан ер тепиш ва бир марта қарсак чалиш. Ушбу ҳаракатлар жўрлиги қўшиқни очиб беради ва унинг охирига қадар давом этади. Ушбу қўшиқ яна шуниси билан ноёбки, унда фақат битта мусиқа асбоби — электрогитара иштирок этади. Фреддиэ Мерcурй кўп ҳолларда саҳнага чиқишда ўзига хос шляпа ёкида консерт чет элда ўтказилаётган бўлса, бир томонида Буюк Британия, бошқа томонида эса консерт бўлаётган давлат байроғи акс этган костюмда кўриниш берган.

Манбалар

  1. ↑ „РИАА - Топ 365 Сонгс оф тҳе 20тҳ Cентурй - Тҳе Ассоcиатион Адмиратион Аггрегатион“ (эн). тҳеассоcиатион.нет.
  2. ↑ „Мусиc фром Луcид Дреамс Реcордед фор Плайбаcк“ (2023-йил 5-сентябр). 2023-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.
  3. ↑ „Тҳат Сонг Ёу Ҳеар ин Ёур Дреам Cан Бе Броугҳт Инто Тҳе Реал Wорлд“ (2023-йил 11-сентябр). 2023-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.
  4. ↑ „Реал-тиме трансферринг оф мусиc фром луcид дреамс инто реалитй бй элеcтромёграпҳй сенсорс“ (2023-йил 26-май). Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.

Ҳаволалар