Wеддинг Анниверсарй
Wеддинг Анниверсарй – ҳинд тилидаги романтик драма бўлиб, Шекҳар С Жанинг режиссёрлиги, Кумар В Маҳант, Ачут Наик ва Бҳарат Шаҳларнинг продюсерлиги остида суратга олинган[3][4]. Филмда бош ролларни Нана Патекар ва Маҳиэ Гилл ижро этган. 2017-йил 24-февралда филм премераси бўлиб ўтган[1].
| Wеддинг Анниверсарй | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Шекҳар С Жҳа |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
|
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Абҳишек Рай |
| Оператор(лар) | Шанти Бҳушан Рой |
| Монтажёр(лар) | Асеэм Синҳа |
| Студия | В К Продуcтионс |
| Дистрибютор | Бҳарат Шаҳ |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 108 дақиқа[1] |
| Мамлакат |
|
| Тил | ҳиндча |
| Даромад | ₹0.24 cроре[2] |
Сюжети
Каҳани (Маҳи Гилл) ва унинг турмуш ўртоғи Нирбхай (Прияншу Чаттержи) ўзларининг никоҳ йиллигини Гоада нишонлашни режалаштиришган эди. Аммо сўнгги дақиқалардаги кутилмаган воқеа туфайли Нирбхай бора олмай қолади ва Каҳани ёлғиз саёҳат қилишига тўғри келади. У Гоада эрини кутиб ўтирар экан, севимли ёзувчиси Нагаржун (Нана Патекар) томонидан ёзилган китобни ўқиш учун қўлга олади ва орадан бироз вақт ўтгач эшик қўнғироғи жиринглайди. Эшик қўнғироғини босган одам эса Нагаржуннинг ўзи бўлиб чиқади. Филмнинг асосий воқеалари уларнинг иккаласи ўртасидаги суҳбат, Нагаржуннинг севгиси ва унинг асл маъноси ҳамда ҳаётдаги аҳамияти ҳақида бўлиб ўтади.
Ролларда
- Нана Патекар – Нагаржун ролида
- Маҳи Гилл – Каҳани ролида
- Прияншу Чаттержеэ – Нирбҳай ролида
- Санкет Чоуксе
- Шрути Маратҳе
- Прия Тандон
- Асма Бадар
- Каника Данг
- Снеҳа Гупта
- Бҳумика Гурунг
- Ятин Карекар
- Асад Кҳан
- Кришану
- Абҳишек Рай
- Раҳул Пракаш
- Шанти Бҳушан Рой
- Неҳа Шарма
- Шрути Шарма
- Бҳупеш Сингҳ
- Яжувендра Сингҳ
- Тамара
- Тежан Ядав
Суратга олиниши
Филмнинг барча суратга олиш жараёнлари 2015-йилнинг май ва июн ойларида Гоада амалга оширилди.
Саундтреки
| Ҳаппй Анниверсарй | |
|---|---|
| Абҳишек Рай | |
| Чиқарилган санаси | 2018-йил 6-феврал[5] |
| Жанр | Саундтрек |
| Давомийлиги | 21:25 |
| Тил | Ҳиндча |
| Лейбл | Зеэ Мусиc Cомпанй |
Филм учун яратилган соундтрекларнинг мусиқалари Абҳишек Рей томонидан ёзилган. Сўзлари эса Абҳиручи ва Манвендраларга тегишли бўлган. Мусиқа ҳуқуқларини Зеэ Мусиc Cомпанй сотиб олаган.
Рўйхатда келтирилган трекларнинг барчасининг мусиқасини Абҳишек Рай яратган.
| № | Номи | Муаллиф(лар) | Қўшиқчи(лар) | Давомийлиги |
|---|---|---|---|---|
| 1. | „Тҳе Раинбоw Сонг“ | Абҳиручи Чанд | Абҳишек Рай & Бҳооми Триведи | 4:12 |
| 2. | „Дҳинчакк“ | Абҳиручи Чанд | Абҳинанда Саркар | 3:59 |
| 3. | „Иттефақан“ | Манвендра | Абҳишек Рай & Амика Шаил | 5:07 |
| 4. | „Ааие Саиян“ | Манвендра | Бҳооми Триведи | 3:36 |
| 5. | „Бидесиа“ | Манвендра | Устад Рашид Кҳан & Ширша | 4:31 |
| Жами давомийлиги: | 21:25 | |||
Танқидий қабул
Тҳе Тимес оф Индиа газетаси мухбири Миҳир Бҳанаге филмни зерикарли деб ҳисоблади ва унга 5 баллдан 2 балл қўйди. У филмга шундай изоҳ берди: „Агар ҳаётингизда севги билан боғлиқ муаммолар бўлса, никоҳ сизга энг яхши ечим бўлади[6]. Филмдаги никоҳ юбилейи эса филмда ўта зерикарли муҳит яратган“. Сcролл мухбири Нандини Рамнатҳ эса қуйидагича фикр билдирди: „Wеддинг Анниверсарй филми ажралиш ҳақидаги қарор каби зерикарли чиққан“[7]. Гламшам мухбири Вишал Верма филмга 5 баллдан 1 балл берди ва шундай фикр билдирди: „Wеддинг Анниверсарй – бу шунчаки даҳшатли филм бўлиб, Нана Патекар ва Маҳиэ Гилл каби истеъдодлар бу филмда нима қилишаётгани мени ҳайратга солди“[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Wеддинг Анниверсарй Cаст & Cреw“. Боллйwоод Ҳунгама. 2018-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-июл.
- ↑ „Wеддинг Анниверсарй - Бох Оффиcе“. Боллйwоод Ҳунгама. 2022-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-июл.
- ↑ „Cонфирмед Нана Патекар анд Маҳиэ Гилл теам уп фор 'Wеддинг Анниверсарй'“ (2015-йил 22-июл). 2017-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-феврал.
- ↑ „Чеcк Оут Он-лоcатион Пиcтурес оф Нана Патекар Маҳиэ Гилл Старрер 'Wеддинг Анниверсарй'“. Бҳаскар (2017-йил 31-январ). 2017-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-феврал.
- ↑ „Wеддинг Анниверсарй (Оригинал Мотион Пиcтуре Соундтраcк)“. иТунес. 2018-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-апрел.
- ↑ „Wеддинг Анниверсарй Мовиэ Ревиэw“. Тҳе Тимес оф Индиа. 2018-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-апрел.
- ↑ „Филм ревиэw: 'Wеддинг Анниверсарй' ис ас муч фун ас а диворcе ҳеаринг“. Сcролл. 2017-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-апрел.
- ↑ „Wеддинг Анниверсарй Мовиэ Ревиэw: Ан унинтентионал ҳоррор“. Гламшам. 2018-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-апрел.