Wedgwood
Вежвуд, (тўлиқ номи Жосиаҳ Wедгwоод ва Ўғиллари (инглизча: Wедгwоод ,инглизча: Жосиаҳ Wедгwоод анд Сонс — таниқли савдо белгиси бўлган, сопол идишлар ишлаб чиқарувчи Британия компанияси.
Вежвуд (Wедгwоод) фирмасига 1759-йилда Жосиаҳ Wедгwоод томонидан асос солинган. У 1765-йили ўз фабрикасида ишлаб чиққан сервизлар тўплами Англия қироличасида қизиқиш уйғотади. Шу билан Wедгwоод корхоналари „қироллик маҳсулотлари“ ишлаб чиқарувчи фабрикалар шуҳратига эга бўлди. 1766-йилда Wедгwоод Стаффордшир графлигидаги Этрурия (Поттерис саноат ҳудуди, ҳозир Сток он Трент шаҳри атрофи) ҳудудида завод қуришга рухсат олади.
Wедгwоод фаянси Россияда 1773-йили Екатерина ИИ томонидан Чесмен саройи учун буюртма қилинган „Яшил қурбақа сервиз“ тўпламидан сўнг донг таранган. Ушбу тўплам инглиз мулклари тасвирлари билан безатилган. Россия императори учун буютрма қилинган биринчи „Ҳаск сервизи“ тўплами гуллар, буғдой бошоқлари ва гулчамбарлар билан жилоланган[1].
Жосиаҳ Wедгwоод (Жосия Вежвуд) идишларини ишлаб чиқаришда янги технологиялар ва такомиллаштирилган маҳсулотлардан фойдаланган, шу сабабли 1783-йилда у Қироллик илмий жамиятига қабул қилинган. Қоида тариқасида, тўпламлар Рим, Юнон ёки Миср услубларига мувофиқ ишлаб чиқилган. ХВИИИ—ХИХ асрларда олий табақа жамиятида айниқса „хитой чинни“си га ўхшаш қилиб ясалган чинни идишлар анча машҳур эди.
1906-йил май ойида Стаффордшир графлигидаги Этруриядаги эски Wедгwоод заводида Wедгwоод музейи (ҳозирги Сток-он-Трентда) очилган.
1987-йилда Wедгwоод Ирландиянинг хрустал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Wатерфорд Cрйстал билан бирлашиб, Wатерфорд Wедгwоод компаниясини ташкил қилди.
Ушбу компания 2009-йилда тўловга лаёқацизлиги сабабли ташқи бошқарувга берилган ва 2015-йилда унинг активлари Финландиянинг Фискарс компанияси томонидан сотиб олинган[2][3].
Галерея
Манбалар
- ↑ О. Новикова. На аглицкий манер (русский) // Антиквариат, предметы искусства и коллекционирования : журнал. — 2005. — Май (№ 5 (27)). — С. 26—33.
- ↑ „Wедгwоод гоэс инто администратион“. ББC (2009-йил 5-январ).
- ↑ „Фискарс Cорпоратион ҳас cомплетед тҳе аcқуиситион оф WWРД анд эхтендед иц портфолио wитҳ иcониc лухурй ҳоме анд лифестйле брандс“. НАСДҚ Глобал Неwс Wире. Қаралди: 2015-йил 6-июл.
Адабиётлар
- Похлёбкин В. В. Веджвудова посуда // Кулинарний словар. — М.: Издателство „Э“, 2015. — С. 63. — 456 с. — 4000 экз. — ИСБН 978-5-699-75127-3.
Ҳаволалар
- Wедгwоод Буюк Британиянинг расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-01-11 санасида архивланган)
- Wедгwоод расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-05 санасида архивланган)
- Wедгwоод музейи
- Wедгwоод музейи кампаниясини сақланг
- Бостондаги Wедгwоод жамияти
- Wедгwоод Wатерфорд