Wеднесдай
Wеднесдай – Чарлес Аддамс яратган Wеднесдай Аддамс қаҳрамонига асосланган даҳшатли комедия жанридаги телесериал. Сериал Алфред Гоугҳ ва Милес Миллар томонидан яратилган. Бош ролларни Женна Ортега, Cатҳерине Зета-Жонес, Луис Гузмáн, Исаак Ордонез, Ҳунтер Дооҳан, Гwендолине Чристиэ, Рики Линдҳоме, Жамиэ МcШане, Фред Армисен ва Чристина Риccи ижро этган. Сериалнинг саккиз қисмидан тўрттасига Тим Буртон режиссёрлик қилган. Сериал сужети ўз мактабида даҳшатли сирни билишга интилаётган қаҳрамон атрофида айланади.
| Wеднесдай | |
|---|---|
|
Файл:Wеднесдай Нетфлих сериэс постер.пнг Сериал постери | |
| Жанри | |
| Муаллиф(лар) | Алфред Гоугҳ ва Милес Миллар |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Даннй Элфман ва Чрис Баcон |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Мавсумлар сони | 2 |
| Қисмлар сони | 16 |
| Ишлаб чиқариш | |
| Ижрочи продюсер(лар) |
|
| Продюсер(лар) | Cармен Пепелеа |
| Кинематография |
|
| Муҳаррир(лар) |
|
| Қисм давомийлиги | 47-59 дақиқа |
| Студия(лар) |
|
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал | Нетфлих |
| Трансляция даври | 2022-йил 23-ноябр |
Суратга олиш ишлари 2021-йил сентабридан 2022-йил мартигача Руминияда олиб борилган. „Wеднесдай“ премераси 2022-йил 16-ноябрда бўлиб ўтган[1]. Сериал чиқарилганидан кейин икки ҳафта ичида инглиз тилидаги Нетфлих’нинг энг кўп томоша қилинган учинчи сериалига айланди.
Wеднесдай сериалининг премераси 2022-йил 16-ноябрда бўлиб ўтди ва 2022-йил 23-ноябрда Нетфлих платформасида чиқарилди. Сериал танқидчилар томонидан ижобий баҳоланди ва Женна Ортега ижроси алоҳида мақтовга сазовор деб топилди[2].
Чиқарилганидан уч ҳафта ўтиб, сериал Нетфлихдаги энг кўп томоша қилинган инглиз тилидаги сериаллар орасида иккинчи ўринга чиқди. Сериал икки марта Олтин глобус мукофотига номзод бўлди: Энг яхши мусиқий ёки комедия сериали ва Женна Ортега Энг яхши актриса – мусиқий ёки комедия сериали мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, сериал тўртта Приметиме Эммй мукофотини қўлга киритди ва Энг яхши комедия сериали ҳамда Женна Ортега Энг яхши актриса – комедия сериали номинацияларига сазовор бўлди.
2023-йил январ ойида сериалнинг иккинчи мавсуми суратга олинди, унинг премераси 2025-йил 6-августда бўлиб ўтди. Иккинчи қисми эса 2025-йил 3-сентябрда эфирга узатилиши режалаштирилган. 2025-йил июл ойида сериал учинчи мавсуми ҳам премера олди трейлери намойиш этилди..
Мазмуни
Сериалнинг бош қаҳрамони – Wеднесдай Аддамс, Аддамслар оиласи аъзоларидан бири, Гомез ва Мортиcиа Аддамснинг ягона қизи, Неверморе академиясининг талабаси бўлади. У ўзининг руҳий қобилиятларини эгаллашга, Жеричо шаҳрини қўрқувга солган махлуқнинг даҳшатли қотилликларини тўхтатишга ва 25 йил олдин ота-онаси аралашган сирни аниқлашга ҳаракат қилади ҳамда буларнинг барчаси унинг Неверморе академиясидаги янги ва жуда чалкаш муносабатлари фонида юз беради.
Актёрлар таркиби
Бош қаҳрамонлар
- Женна Ортега – Wеднесдай Аддамс, ғайритабиий кучларга эга бўлган 16 ёшли қиз[3]. Шунингдек, Ортега маҳаллий америкалик жодугар ва Wеднесдайнинг узоқ аждоди Гоодй Аддамс ролини ижро этади.
- Карина Варади – ёш Wеднесдай
- Гwендолине Чристиэ – Ларисса Wеэмс, Неверморе академиясининг директори ва Мортиcиа Аддамс билан хонадош бўлган собиқ талаба.
- Оливер Wиcкҳем – ёш Ларисса Wеэмс
- Рики Линдҳоме – психолог Валери Киботт, Жеричо шаҳридаги терапевт доктор
- Жамиэ МcШане – Донован Галпин, Жеричо шаҳрининг шерифи, Тйлернинг отаси
- Ҳунтер Дооҳан – Тйлер Галпин, шериф Галпиннинг ўғли, Wеднесдайга ишқий қизқиш уйғотган. Даҳшатли сирни сақлайди.
- Перcй Ҳйнес Wҳите – Хавиэр Тҳорпе, Неверморе академиясининг талабаси, ўзининг санъат асарларини жонлантириш қобилиятига эга. Бианcанинг собиқ севгилиси.
- Эмма Мерс – Энид Синcлаир, Неверморе академиясининг ўқувчиси, бўри-одам. Хонадоши Wеднесдай билан дугона бўлишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.
- Жой Сундай – Бианcа Барcлай, Неверморе академиясининг аълочи талабаси, сирена. Хавиэрнинг собиқ севгилиси.
- Георгиэ Фармер – Ажах Петрополус, горгон ва Неверморе академиясининг талабаси.
- Наоми Ж. Огаwа – Ёко Танака, вампир. Неверморе академиясининг талабаси
- Чристина Риccи – Марилйн Тҳорнҳилл, Неверморе академиясининг ботаника ўқитувчиси.
- Мооса Мостафа – Эугене Отингер, асалариларни бошқариш кучига эга. Неверморе академиясининг талабаси.
Иккинчи даражали роллар
- Виcтор Доробанту Тҳинг ролида, қўл кўринишида, Wеднесдайнинг қариндоши
- Луянда Унати Леwис – Няwо – Ритчиэ Сантиаго, Шериф Галпиннинг ўринбосари
- Иман Марсон – Луcас Wалкер ролида, Нобле Wалкернинг ўғли, унинг ўртоқлари Wеднесдайни тез-тез ҳақорат қилади.
- Томмиэ Эарл Женкинс – Нобле Wалкер, мер ва Жеричо шаҳрининг собиқ шерифи
- Исмаил Кесу – ёш Нобле Wалкер
Эпизодлар
- Исааc Ордонез – Пугслей Аддамс, Wеднесдайнинг укаси
- Cатҳерине Зета-Жонес – Мортиcиа Аддамс, ёшлигида Неверморе академиясида ўқиган, Wеднесдайнинг онаси
- Гwен Жонес – ёш Мортиcиа Аддамс
- Луис Гузмáн – Гомез Аддамс, қотилликда гумон қилинган, Wеднесдайнинг отаси.
- Луcиус Ҳоёс – ёш Гомез Аддамс
- Георге Бурcеа – Лурч, Аддамслар оиласининг хизматкори[4]
- Wиллиам Ҳоустон – Жосепҳ Cраcкстоне
- Cалум Росс – Роwан Ласлоw, Неверморе талабаси. Телекинетик кучга эга
- Фред Армисен – Фестер амаки, Wеднесдайнинг амакиси ва Гомезнинг акаси
Қисмлар
- „Wеднесдай’с Чилд Ис Фулл оф Wоэ“
- „Wоэ Ис тҳе Лонелиэст Нумбер“
- „Фриэнд ор Wоэ“
- „Wоэ Wҳат а Нигҳт“
- „Ёу Реап Wҳат Ёу Wоэ“
- „Қуид Про Wоэ“
- „Иф Ёу Донът Wоэ Ме бй Ноw“
- „А Мурдер оф Wоэс“
Ишлаб чиқариш
Сериал устида иш бошланиши ҳақидаги дастлабки маълумотлар 2020-йилнинг кузида пайдо бўлган[5]. Лойиҳада аниқ кимлар иштирок этаётгани ҳали маълум эмас эди ҳамда ОАВ Мортиcиа ва Гомез ролини Ҳелена Бонҳам Cартер ва Жоҳннй Депп ижро этиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган (бу маълумот тасдиқланмаган).
2021-йил феврал ойида Нетфлих 8 қисмдан иборат бўлган сериал лойиҳасини расман эълон қилган[6]. Алфред Гоугҳ ва Милес Миллар лойиҳанинг бош продюсери, Тим Буртон эса режиссёри этиб тайинланган. Кейинчалик Женна Ортегага бош рол, Cатҳерине Зета-Жонесга Мортиcиа роли, Лоуис Гузманга эса Гомез роллари берилган[7].
Сериални суратга олиш ишлари 2021-йил 13-сентабрда Руминиянинг Бухарест шаҳрида бошланган ва 2022-йил 30-мартда ўз якунига етган. 17-август куни Нетфлих ўзининг ЁуТубе каналида сериалнинг биринчи тизерини чиқарган[8].
Маълумот ўрнида: Сериал суратга олинган Неверморе академияси Руминия жойлашган тарихий иншоот бўлиб[сайт ишламайди], туристлар ташрифи учун мўлжалланган обект ҳисобланади[сайт ишламайди].
Мусиқаси
Сериалда Роллинг Стонес томонидан ижро этилган „Паинт Ит Блаcк“, Металлиcанинг „Нотҳинг Элсе Маттерс“ ва Дуа Липанинг „Пҳйсиcал“ треклари каби бир нечта поп қўшиқлардан фойдаланилган[9][10].
Релизи
„Wеднесдай“ сериалининг биринчи трейлери 2022-йил 17-августда[11] чиқарилган, ундан сўнг тўлиқ трейлер 9-октабрда[12] намойиш этилган. „Wеднесдай“ премераси 2022-йил 16-ноябр куни Лос-Анжелесдаги „Ҳоллйwоод Легион Тҳеатер“ театрида бўлиб ўтган[13][14]. Унинг саккизта эпизоди Нетфлих’да 2022-йил 23-ноябрда чиқарилган[15].
Оммалашиши
Томошабинлар
Wҳип Медиа компанияси томонидан йиғилган ТВ Тиме ижтимоий телевидение тармоғи фойдаланувчиларининг маълумотларига кўра, „Wеднесдай“ платформадаги ҳар қандай Нетфлих оригинал сериясининг иккинчи энг кўп томоша қилиш учун олдиндан обуна бўлган томошабинлари бор сериал бўлган ("Тҳе Wитчер" дан кейин)[16]. Сериал инглиз тилидаги Нетфлих сериали учун соатлар бўйича ҳафтада энг кўп кўрилган рекордга эга бўлиб, унинг биринчи ҳафтасида соатига жами 341,2 миллион марта томоша қлинган ва аввалги рекордчи „Странгер Тҳингс 4“ филмидан (соатига 335.01 миллион марта) олдинга чиқиб олган[17]. „Wеднесдай“ 6-декабр куни платформа тарихида энг кўп томоша қилинган инглиз тилидаги Нетфлих сериали сифатида учинчи ўринни эгаллаган[18]. „Тҳе Индепендент“ нашрининг эгаси Жаcоб Столwортҳй сериалнинг машҳурлигини „мисли кўрилмаган“ деб атаган ва бу бошқа бир нечта спин-офф телесериалларининг ривожланишини тезлаштириши мумкинлигини айтган[19].
Оммавий маданиятда
„Wеднесдай“ чиққандан сўнг, Wеднесдай Аддамснинг рақси ТикТок’да мухлислар томонидан Ладй Гага ижро этган „Блоодй Марй“ қўшиғига мослаштирилган ва рақс трендга айланган. Трендда Ким Кардашиан, Амелиа Димолденберг, Марина Диамандис ва Ладй Гаганинг ўзи ҳам иштирок этган[20][21]. Бу ҳолат Спотифй’да „Блоодй Марй“ қўшиғи тингловлари сонининг юқори суратда ўсишига олиб келди[22]. Сериалнинг тўртинчи қисмидаги оригинал рақсда ижро этилган 1981-йилги Тҳе Cрампс томонидан айтилган „Гоо Гоо Муcк“ қўшиғининг ҳам машҳурлиги ошиб борди. Биллбоард маълумотларига кўра, Америка Қўшма Штатларида қўшиқнинг тинглов сони 2,500 дан 134 000 га етган[23].
Манбалар
- ↑ Фуге. „Wеднесдай Ревиэwс Праисе Женна Ортега ас тҳе Титулар Аддамс Фамилй Мембер“. МовиэWеб (18-ноябр 2022-йил). 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-ноябр 2022-йил.
- ↑ Фуге, Жонатҳан „Wеднесдай сериали ҳақидаги шарҳлар: Женна Ортега Аддамслар оиласининг бош қаҳрамони сифатида мақтовга сазовор бўлди“. МовиэWеб (18-ноябр 2022-йил). 30-ноябр 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-ноябр 2022-йил.
- ↑ Баҳр. „Женна Ортега Кноwс Wҳат Wеднесдай Аддамс Wанц“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (23-ноябр 2022-йил). 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-ноябр 2022-йил.
- ↑ „Wҳо Плайс Лурч Ин Тҳе Wеднесдай Шоw?“. Сcреэнрант (23-ноябр 2022-йил). Қаралди: 28-ноябр 2022-йил.
- ↑ Брезниcан, Антҳонй „Меэт тҳе Неw Аддамс Фамилй Фром Тим Буртон'с Wеднесдай“. Ванитй Фаир (16-август 2022-йил). 2022-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-ноябр.
- ↑ Зарноса, Лаура „Wеднесдай Ребооц тҳе Аддамс Фамилй Wитҳ а Битинг Cондемнатион оф Cолониалисм—Жуст ин Тиме Фор Тҳанксгивинг“. Тиме (23-ноябр 2022-йил). 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2022-йил.
- ↑ Одман, Сйдней „Женна Ортега, 'Wеднесдай' Cаст он Wоркинг Wитҳ „Висионарй“ Диреcтор Тим Буртон“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (18-ноябр 2022-йил). 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-ноябр.
- ↑ Кролл, Жустин „'Аддамс Фамилй' Ливе-Аcтион ТВ Сериэс Фром Тим Буртон Ҳеац Уп ТВ Маркетплаcе“. Деадлине Ҳоллйwоод (22-октабр 2020-йил). 2022-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-феврал.
- ↑ Гомез. „Ҳере Аре Алл тҳе Сонгс ин Нетфлих'с 'Wеднесдай'“. ТҳеWрап (23-ноябр 2022-йил). 2022-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2022-йил.
- ↑ „'Wеднесдай' Соундтраcк Албум Детаилс“. Филм Мусиc Репортер (21-ноябр 2022-йил). 2022-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-ноябр 2022-йил.
- ↑ Зеэ. „'Wеднесдай' Траилер: Тим Буртон Унвеилс Ҳис Блоодй Реимагининг оф 'Тҳе Аддамс Фамилй' фор Нетфлих“. Вариэтй (17-август 2022-йил). 2022-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-ноябр 2022-йил.
- ↑ Cурто. „Фред Армисен Оф Cоурсе Старс ас Унcле Фестер ин Неw Wеднесдай Траилер“. Вултуре (9-октабр 2022-йил). 2022-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-ноябр 2022-йил.
- ↑ Чуба. „Эвенц оф тҳе Wеэк: Дисенчантед,' 'Гласс Онион' анд Море“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (18-ноябр 2022-йил). 2022-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-ноябр 2022-йил.
- ↑ „Женна Ортега, Чристина Риccи, море коокй анд споокй фашионс фром Нетфлих'с 'Wеднесдай' премиэре“. УСА Тодай (18-ноябр 2022-йил). 2022-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-ноябр 2022-йил.
- ↑ Лаш. „Тим Буртон'с 'Wеднесдай' Нетфлих Сериэс Гец Новембер Премиэре Дате“. ТҳеWрап (23-сентабр 2022-йил). 2022-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-сентабр 2022-йил.
- ↑ „Wҳй 'Wеднесдай' Cоулд Бе Нетфлих’с Нехт Биг Ҳит“. ТҳеWрап (23-ноябр 2022-йил). 2022-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-ноябр 2022-йил.
- ↑ Белл. „Нетфлих Топ 10: 'Wеднесдай' Снапс 'Странгер Тҳингс 4' Реcорд фор Мост Ҳоурс Виэwед ин а Wеэк Wитҳ 341 Миллион“. Вариэтй (29-ноябр 2022-йил). 2022-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-ноябр 2022-йил.
- ↑ Ҳаилу. „'Wеднесдай' Ҳас Алреадй Беcоме Нетфлих’с Тҳирд Мост Популар Энглиш-Лангуаге Сериэс оф Алл Тиме“ (инглизча). Вариэтй (6-декабр 2022-йил). Қаралди: 6-декабр 2022-йил.
- ↑ Столwортҳй. „Wеднесдай ис а Нетфлих суccесс сторй wе cоулд cоме то регрет“. Тҳе Индепендент (3-декабр 2022-йил). 2022-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-декабр 2022-йил.
- ↑ Жеффрей. „Ладй Гага жуст ре-cреатед тҳе Wеднесдай Аддамс данcе анд ит'с чиллинглй гоод“. Тодай (9-декабр 2022-йил). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-декабр 2022-йил.
- ↑ „Алл Тҳе Старс Реэнаcтинг Wеднесдай Аддамс' Иcониc Данcе Фром Ким Кардашиан То Амелиа Димолденберг“. Cапитал (8-декабр 2022-йил). 2022-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-декабр 2022-йил.
- ↑ Роберц. „Нетфлих'с 'Wеднесдай' Ҳас Эверёне Стреаминг Ладй Гагаъс 'Блоодй Марй'“. Cапитал (29-ноябр 2022-йил). 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2022-йил.
- ↑ Диcк. „Wеднесдай'с Данcе Сcене Брингс Ренеwед Популаритй то Тҳе Cрампс Сонг 'Гоо Гоо Муcк'“. МовиэWеб (3-декабр 2022-йил). 2022-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-декабр 2022-йил.
Ҳаволалар
- Wеднесдай ИМДбда
- {{Роттен Томатоэс}} андозасида хатолик!