Weimar Respublikasi
Веймар республикаси — немис давлатининг тарихий номи. Веймар шаҳрида бўлган конституциявий Миллий йиғин шарафига шундай номланган.
Ўз фаолиятининг илк йиллари унинг сиёсий мавжудлигини социал-демократлар, Германия демократик партияси ва Марказ партияларидан иборат парламент кўпчилиги белгилаб турган. ГСДП ўзининг аввалги инқилобий ғояларидан воз кечган. Демократия ҳукм сурган. Давлат қурилишини социализм йўналишига ўтказишга бўлган ҳаракатлар бостирилган. Шахсий мулк даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Бироқ 1920 йилларга келиб, республика базаси оддий халқ орасида обрўси қанчалик мўрт эканлиги кўриниб қолди. Иқтисодий инқироз, инфляция, Рурнинг оккупация қилиниши ва 1923 йилдаги коммунистик давлат тўнтаришлари Веймар республикасида демократлар озчиликни ташкил этишини кўрсатиб қўйди.
1925 йилдаги Локарна битимлари якунари ва 1926 йилда Миллатлар Лигасига кириш, мағлуб Германияга халқаро майдондаги сиёсий тенгҳуқуқлигини таъминлади. Бу билан шуни тушунтириш мумкинми, аҳоли ўша йилларни «олтин йигирманчи йиллар» сифатида қабул қилди. Лекин республиканинг гуллаган даври узоқ давом этмади, 1929 йилда бошланган янги иқтисодий инқироз билан республиканинг инқирози ҳам бошланди.
Сайтлар
- Марк Уолкер «Веймар Германиясида фан»