Weir Greenhouse
Wеир Греэнҳоусе – Неw Ёрк шаҳри, Брооклйн мавзеси, „Сунсет Парк“ боғида жойлашган Греэн-Wоод қабристонининг асосий кириш эшиги қаршисида қад ростлаган тарихий иссиқхона. Ушбу мажмуанинг дизайни Георге Cуртис Гиллеспиэ томонидан ишлаб чиқилган. Қурилиш ишлари 1895-йилда 50 йил давомида иссиқхона бизнеси билан шуғулланган Брооклйнлик гулчи Жамес Wеир томонидан бошқарилган[1]. Бино тўртбурчак, ёғоч рамка ва галванизли темир қисмлардан иборат бўлиб, Виктория меъморчилик санъати услубидаги гумбазларга эга. Асосий кириш эшиги саккизбурчак шаклга эга бўлиб, кўчанинг бурчак қисмида жойлашган. Пештоқда тепаси шарсимон саккиз бурчакли гумбази мавжуд. Иссиқхонанинг ён тарафида бир қаватли ғиштин офис биноси бўй чўзган[2].
|
Wеир Греэнҳоусе | |
|
НЙC Ландмарк | |
| Жойлашув | 750–751 5-Авеню Неw Ёрк |
|---|---|
| Cоординатес | 40°39′32″Н 73°59′47″W / 40.65889°Н 73.99639°W |
| Ҳудуд | бир гектардан кам |
| Қурилган | 1895 |
| Архитектор | Гиллеспиэ, Георге Cуртис |
| Меъморчилик услуби | Виктория даври рекламаси |
| НРҲП маълумотномаси Но. | 84002487 |
| Муҳим саналар | |
| НРҲПга қўшилган | 10-май, 1984-йил |
| Дизайнлаштирилган НЙCЛ | 13-апрел, 1982-йил |
Wеирс ўзининг иссиқхона бизнесиним токи 1971-йилда МcГоверн оиласига сотишига қадар давом эттирган[3]. Ушбу Бино 1982-йилда Неw Ёрк шаҳрининг диққатга сазовор жойи сифатида тасдиқланган[1]. 2012-йилнинг 2-февралида Wеир иссиқхонаси унинг қўшниси Греэн-Wоод қабристони томонидан сотиб олинади. Бироқ, Wеирнинг режасига кўра иссиқхонани сақлаб қолиш ва сўнгги йилларда чириган элементларни тиклаш керак эди[4]. 2015-йил бошига келиб, бўш, чириган бинони тузилиш жиҳатидан барқарорлаштириш тугалланди ҳамда ушбу лойиҳага кўра бинонинг 1895-йилги кўринишини қайта тикланиши режалаштирилганди[1].
2020-йил ҳолатига кўра, қайта таъмилаш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Бинонинг янги эгаси бўлмиш „Греэн-Wоод“ иссиқхонани қабристоннинг ташриф буюрувчилар марказига айлантиришни режалаштирган[5].
Иссиқхона 1982-йилда Неw Ёрк шаҳрининг диққатга сазовор жойига айланди[6]. У 1984-йилда Миллий тарихий жойлар реестрига киритилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ресторинг а Гем. Тҳе Арч. Греэнwоод Ҳисториc Фунд (2015).
- ↑ Аустин О'Бриэн. „Натионал Регистер оф Ҳисториc Плаcес Регистратион:Wеир Греэнҳоусе“. Неw Ёрк Стате Оффиcе оф Паркс, Реcреатион анд Ҳисториc Пресерватион (1982-йил ноябр). 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-март 2011-йил.
- ↑ Ресторинг а Гем. Тҳе Арч. Греэнwоод Ҳисториc Фунд (2015).
- ↑ Ричман. „Ит Ис Оурс!“. Греэн-Wоод. Греэн-Wоод Cеметерй (6-феврал 2012-йил). Қаралди: 20-июл 2012-йил.
- ↑ Вриэс. „А Неwлй Реҳаббед Рооф Ис Глеаминг ат тҳе Ҳисториc Wеир Греэнҳоусе ин Греэнwоод Ҳеигҳц“. Броwнстонер (21-ноябр 2018-йил). Қаралди: 29-июл 2019-йил.
- ↑ „Wеир Греэнҳоусе“. Неw Ёрк Cитй Ландмаркс Пресерватион Cоммиссион (13-апрел 1982-йил). Қаралди: 28-июл 2019-йил.