Wен-Чанг За Лу (Вен-Чанг бўлинмасидан турли қайдлар. Қўшимлар) — Хитойнинг денгизорти мамлакатлар билан муносабатларига оид муҳим манба. Wен-Чанг За Лу, (Вен-Чанг бўлинмасидан турли қайдлар. Қўшимлар) асарининг муаллифи Пан Юан-ин (1020—1085) бўлиб, унинг отаси Пан Сзи (988—1063) Сун императори Жен-цзун (1020—1063) саройида биринчи вазир сифатида хизмат қилган. асарда маъмурий бошқарув, мансаблар, мансабларни эгаллаш учун топширилдиган имтиҳонлар, элчилар ва уларни қабул қилиш маросимига оид маълумотлар келтирилган[1]. Пан Юан-ин Сун империясида тўрт йил давомида хорижий элчиларни қабул қилиш идорасининг бошлиғи бўлган. Бу унинг давлат архивларидан фойдаланишига имкон яратган. Дастлаб китоб олти бўлимдан иборат бўлган. Қайдларнинг аксарияти суд одоб-ахлоқ қоидалари ва маросимларида, ўзгаришларни тавсифлашга бағишланган турли бўлимларда расмий тайинлашлар ва кўтарилишлар тўғрисидаги ҳисоботлар, воқеалар ва тартибларнинг тавсифи; давлат имтиҳонлари билан боғлиқ. шунингдек, қўшни давлатлар тавсифи ва улардаги жой номлари, йирик шаҳарлар хусусида тўхталиб ўтилган. Сун империясининг иқтисодий жиҳатдан денгизорти мамлакатлари билан бу даврда алоқалариинг авж олиши натижасида кўплаб денгизорти мамлакатлари савдогарлари, элчилари Сун империясига келганлар. Пан Юан-ин мансаби нуқтаи-назаридан улар билан суҳбатлашиш, уларнинг урф-одатлари ва давлати, ҳукумдорлари, мамлакатларининг табиати, хўжалиги ва бошқа соҳаларга оид маълумотларни билиб олиш имконига эга бўлган. Шунингдек, асарда Хитой Сун сулоласи тарихига оид қўшимча маълумотлар, 1080-йилдан кейин Сун сулоласи давлат апаратида бўлган ўзгаришларни ҳам қамраб олади. Пан Юан-ин асарида тарихий хронологик жараёнлар аниқ ва кетма-кетликда келтирилганлиги билан ҳам ўзига хос бўлиб ҳисобланади. Асарнинг биринчи ва иккинчи бўлимлари 1082-йилда ёзилган бўлса, учинчи ва тўртинчи бўлимлари 1083-йилда, бешинчи бўлими 1084 йилда ва сўнгги олтинчи бўлими 1085 йилда ёзиб тугатилган[2].


Манбалар

  1. ↑ Велгус А.В. Средневековий Китай. Исследования и материали по истории, внешним связям, литературе. Москва: Наука, 1987 — 289-бет. 
  2. ↑ Алексеэв В.М. Китайская литература. – Китай. История, экономика, култура, героическая борба националную независимост, Москва, 1940 — 358-бет.