Wendell Meredith Stanley

Wенделл Мередитҳ Станлей (1904.16.8, Рижвилл, Индиана штати — 1971.15.6) — америкалик биокимёгар ва вирусолог. АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1941-йилдан). Пристондаги Рокфеллер институти илмий ходими (1932— 48), Берклидаги Калифорния университети профессор (1948-йилдан). Илмий ишлари энзимлар ва оқсиллар вирусларининг табиатини ўрганишга оид. Илк бор вирусни микробиология услуби билан эмас, балки Ж.Д.Самнер ва Ж.Мортон усули билан суюқ экстрактни кристаллаб ажратиб олган. Вирус билан зарарланган бир тонна тамаки баргларидан бир неча г кристалл ҳолдаги тирик вирус ажратиб олишга муваффақ бўлган ва унинг оқсил модда эканлигини исботлаган (1935). Полиомиелит вирусини ажратиб олиб, таркибини текширган (1955). Нобел мукофоти лауреати (1946, Ж.Х.Нортроп билан ҳамкорликда)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |