Wendy Artin
| Wендй Артин | |
| Таваллуди | 1963-йил Бостон |
| Оқим | Акварел, кўмир |
Wендй Артин (1963-йил, Бостон) — америкалик рассом. У асосан акварел ва кўмирда ишлайди. Унинг ишлари абстракт ва классик бўлиб, ёруғликнинг меъморчилик ва инсон танасидаги юзалар билан бадиий ўзаро таъсирини ўрганади.
Артин Неwтонда (Массачусец штати) ўсган. Ёшлигида у кўп вақтини чет элда саёҳат қилиш ва яшаш кўчаларда, кафеларда, музейларда эскизлар чизиш билан ўтказди. У турмуш ўртоғи Бруно Босчин билан Италияга саёҳати вақти Римдаги Либрериа дел Виаггиаторе китоб дўконида учрашади.
2023-йил 7-март куни Классик архитектура ва санъат институти (ИCАА) Wендй Артинни Артур Росс мукофотининг 2023-йилда ғолиби эканлигини эълон қилди[1].
Санъатдаги фаолияти


Артин жонли моделнинг эркин ифодали сангуин аквареллари билан машҳур бўлиб, улар орқали у йўқлик, гўзаллик ва танани ўрганади. Шоир Жессиcа Фишер Роман Студио кўргазмаси каталогида ёзганидек: „Томошабинни яратиш жараёнига ўзига тортади, чунки у қаерда шаклни ўқишни, қаерда салбий бўшлиқни танлайди“.
Артин ижодининг катта қисми ҳайкалларга асосланган. Артиннинг катта монохроматик акварел бўёқларга асосланган кўргазмалари Парфенон фризи Римда, Бостонда ва 2015-йилда Мичигандаги Келси археология музейида Кристоп кураторлиги остида бўлиб ўтган[2].
Шоир Карл Кирчwей Артиннинг Партҳенон картиналаридан бири Фригия қалпоғидан илҳомланиб шеър ёзган.
2012-йилда рассом Эрик Фисчл тавсиясига кўра Артин Арион „Делпҳи тоши“ китобидаги юнон ва рим мифологик сиймоларнинг ҳайкалларидан акварел бўёқлари сериясини яратишга таклиф қилинди.
Кўргазмалар
Wендй Артин Гурари коллекциялари Бостонда (Массачусец, АҚШ) ва Париждаги (Франсия) Галериэ ду Пассагеда намойиш этилади[3].
Артиннинг бир қанча давлат ва хусусий коллексияларида, жумладан, Тасвирий санъат музейи, Бостон, Келси археология музейида асарлари бор.
Артиннинг 62 та асари Бостон жамоат кутубхонасининг босма ва чизмалар тўпламида.
Артиннинг 42 та асари 2003-йилда Аугустус Саинт-Гауденс кўргазмасида намойиш этилган.
Манбалар
- ↑ „Тҳе ИCАА Анноунcес Wиннерс оф тҳе 2023 Артҳур Росс Аwардс фор Эхcелленcе ин тҳе Cлассиcал Традитион“. www.cлассиcист.орг. Қаралди: 15-апрел 2024-йил.
- ↑ „Тҳе Партҳенон Сcулптурес“. www.wорлдҳисторй.орг. Қаралди: 15-апрел 2024-йил.
- ↑ „Нос дерниèрес эхпоситионс“. www.галериэдупассаге.cом. Қаралди: 15-апрел 2024-йил.
Ҳаволалар
- Роcкс, Папер, Меморй: Wендй Артин'с Wатерcолор Паинтингс оф Анcиэнт Сcулптурес, Эхҳибитион ат Келсей Мусеум
- Wендй Артин: Транслатинг Марбле онто Папер, Арц Фусе ревиэw
- 62 Wоркс бй Wендй Артин ин тҳе Бостон Публиc Либрарй Cоллеcтион оф Принц анд Драwингс
- Wендй Артин: Рéвèле, ревиэw ин тҳе Делиcиоус Лине
- Wендй Артин анд Сеамус Ҳеаней ин Роме, ревиэw ин Арт Ин Принт (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-09-09 санасида архивланган)
- Тҳе Неw Ёрк Сун ревиэw оф Стоне фром Делпҳи
- Сеамлесс Эхпрессион Спотлигҳт он Wендй Артин
- Роман Студио: Wатерcолор Паинтингс бй Wендй Артин, ревиэw ин Арц Фусе