„Wҳат Кинд оф Cреатурес аре Wе?“ („Биз қанақа мавжудотлармиз?“) — америкалик тилшунос ва файласуф Наом Чомскй қаламига мансуб фалсафа бўйича китоб. Илк бор 2015-йил Неw Ёрк шаҳрида Cолумбиа Университй Пресс нашриёти томонидан қаттиқ жилдда ва электрон китоб ўлароқ чоп этилган. 2018-йил юмшоқ жилдда нашр қилинган.

Wҳат Кинд оф Cреатурес аре Wе?
Муаллиф(лар) Ноам Чомскй
Тил инглизча
Жанр(лар)и фалсафа
Нашриёт Cолумбиа Университй Пресс
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2015
2016
2018
Саҳифалар сони 200
ИСБН ИСБН 9780231175968 (қаттиқ муқовали) (2015)
ИСБН 9780231540926 (электрон китоб) (2015)
ИСБН 9780231175975 (2018) (юмшоқ муқовали)

Китоб муаллиф ўзи асос солган замонавий лингвистика, когнивистика ҳамда сиёсат бўйича қарашлари ва ишлари мухтасаридир. Хусусан, унда Чомскй қуйидаги саволларга жавоб беради: Инсон тили нима? Инсон тушунчасининг чегаралари (агар улар мавжуд бўлса) қандай? Биз интилишимиз керак бўлган умумий манфаат нима? Асар танқидчилар томонидан яхши кутиб олинди.[1]

Асарда муаллиф тилшуносликда 50 йил давомида эришилган ютуқлар, уларнинг тил келиб чиқиши ҳақидаги қарашларга таъсири, тил ва фикр ўртасидаги боғлиқлик ҳамда фикр ва тилнинг биологик асослари ҳақида сўз юритади. Шунингдек, асарда муаллиф „либертар социализм“ деб атайдиган сиёсий қараш ҳимоясида фалсафий аргументлар келтирилган. Асарга файласуф Акеэл Билграми кириш сўз ёзган.

Манбалар

  1. ↑ Жаcоб, Пиэрре „Wҳат Кинд оф Cреатурес Аре Wе?“ (инглизча). Университй оф Нотре Даме (2016-йил 27-апрел). Қаралди: 2020-йил 2-декабр.

Ҳаволалар