WiMAX

WиМАХ (инглизча: Wорлдwиде Интероперабилитй фор Миcроwаве Аccесс) – технологиясини ривожи ҳамда кўтарилиши учун 1999-йили ИЭЭЭ 802.16 базаси қошида WиМАХ-форум ташкил қилинган эди. Форумга Нокиа, Ҳаррис Cорпоратион, Энсембле, Cросспан ҳамда Аперто каби машҳур компаниялар қўшилишган. 2005-йил май ойига келиб ушбу форумда 230 дан ортиқ қатнашчиларни бирлаштирган. Ўша йилиёқ WСИС (Wорлд Суммит он Информатион Соcиэтй) томонидан WиМАХ технологиясига қуйидаги мақсад ва вазифаларни қўйган.
- WиМАХ ёрдамида кичик қишлоқлар, узоқ регионларда информатион ҳамда коммуникацион технологияларни ривожлантириш (кўпгина чекка ҳудудларда телефон ҳамда кабел тармоқларнинг умуман мавжуд эмаслигини ҳисобга олган ҳолда).
- WиМАХ ёрдамида ер шарининг ярим аҳолисини информатион ҳамда коммуникацион технологияларга йўлни очиш.
WиМАХ технологияси ишлаш принсиплари: WиМАХ системаси икки асосий қисмдан иборат.
- WиМАХ база стансияси (юқори қаватли бинолар ёхуд махсус устинга ўрнатилиши мумкин).
- WиМАХ қабул қилгич (қабул қилгичли антенна, ПC cард ёки ташқи карталар форм фактори асосида).
База стансия ҳамда фойдаланувчи қабул қилгич қурилмаси оралиғидаги боғланиш паст частотали диапасон (2–11 ГҲз) орқали амалгам оширилади. Бундай боғланиш энг яхши шароитларда 20 Мб/с тезликда маълумот узатишга имкон беради ва тўғридан-тўғри сигнал кўришни талаб этмайди[1].
Шуни ёдда тутиш лозимки, WиМАХ технологияси нафақат „сўнгги миля“, балки регионал тармоқлар (офис ҳамда раёнлар)ни бир бири билан боғлашда бемалол қўллаш мумкин.
Қўшни база стансиялари билан ОЙЧ (ўта юқори частота 10–66 ГҲз) тўғридан-тўғри радиоалоқа режимида доимий боғланиш ўрнатилади. Бундай боғланишлар 120 Мб/с тезликда маълумот алмашиш имконини беради. Албатта база стансияларининг тўғридан тўғри кўриш орқалигина бир бири билан маълумот алмашиниши бу WиМАХ нинг минус томони. Лекин юқори қаватли биноларда жой олган база стансияларига нима ҳам юқорида бир-бири билан боғланишга орада тўсиқ бўла оларди.
Ҳар бир база стансияси юқори полосали тезкор боғланиш орқали (Т3 ва шунга ўхшаш) провайдер билан доимий боғланиб туради. Бу билан юкланмани уяли алоқа топологияси асосида тенг база стансияларига тақсимлаш мумкин.
ИЭЭЭ 802.16 тармоғи структураси одатий мобил алоқа тармоғига ўхшаб кетади. Бу ерда ҳам база стансиялари 50 Км радиусда ҳизмат кўрсата олади.
WиМАХ технологияси: WиМАХ нинг ишлаш режимлари.
- WиМАХ да қуйидаги режимлар мавжуд.
- Фихед WиМАХ – фиксацияланган алоқа
- Номадиc WиМАХ – сеансли алоқа
- Портабле WиМАХ – силжиш режимидаги алоқа
- Мобиле WиМАХ – мобил алоқа.
Фихед WиМАХ фиксацияланган алоқа 10–66 ГҲз частота диапазонини ишлатади. Ушбу частотали диапасон кучли сўниш туфайли узатувчи ҳамда қабул қилгичларнинг тўғридан тўғри бир бирига кўриш орқали сигнал узатишни талаб этади. Бошқа томондан эса ушбу частотали диапазон радиоалоқадаги энг асосий муаммо бўлмиш сигналнинг кўпнурли тарқалишини олдини олади ва сигнал узатиш тезлигини 120 Мб/с гача кўтарилишига олиб келади.
Номадиc WиМАХ. Сеансли алоқа орқали фойдаланувчи бемалол жойдан жойга кўчиб юриши ҳамда алоқанинг узилган жойидан уланиб, фойдаланишда давом этиши мумкин. Ушбу режим асосан портативе қурилмалар учун кенг қўлланади.
Портабле WиМАХ. Портабле режимида фойдаланувчининг база стансиялар аро алоқани узмаган ҳолда автоматик равишда уланиши имкони мавжуд. Лекин ушбу режимда фойдаланувчининг жойдан-жойга кўчиш тезлиги 40 км/соат дан ошмаслиги лозим. Тўғри, ушбу режимдан шаҳарда фойдаланиш мумкин, лекин автомобилларда фойдаланиш бироз муаммони туғдиради.
Мобиле WиМАХ. 802.16э-2005 стандартида ишлаб чиқилган бўлиб, фойдаланувчининг жойдан-жойга кўчиб юриш тезлигини максимал 120 км/соатгача бўлганда сифатли алоқани таминлай олади. Мобиле режимнинг ютуқларини қуйидаги келтирилганлар орқали санаб ўтишимиз мумкин.
- Кўп нурли сигнал тарқалиши ҳамда шахсий халақитларга бардошлилиги.
- Каналнинг юқори ўтказувчанлиги.
- Тиме Дивисион Дуплех (ТДД) технологияси ёрдамида ассиметрик траффикни қайта ишлаб, каналларнинг эстафета шаклидаги сессияси орқали антеналарнинг бошқарувини осонлаштиради.
- Ҳйбрид-Аутоматиc Репеат Реқест (Ҳ-АРҚ) технологияси эса фойдаланувчининг тезкор жойдан-жойга кўчишидаги алоқани стабиллигини тамиллаб беради.
- Юкланманинг катталигида ҳам фойдаланувчи қурилмасидан каналнинг юқори тезликдан энг максимал даражада фойдалана олиши.
- Кутиш режимида энергиянинг минимал даражадаги сарф ҳаражати
- Нетwорк-Оптимизед Ҳард Ҳандофф (ҲҲО) технологияси каналдан каналга уланишдаги вақтни 50 миллисекунд ва ундан кам вақтни ташкил этишида.
- Мултиcаст анд Броадcаст Сервиcе (МБС) технологияси ДВБ-Ҳ, МедиаФЛО ҳамда 3ГПП Э-УТРА фуксияларини ўзида жамлагани.
- Смарт Антенна технологияси каналлар аро сессияларнинг уланишида субканаллар ҳамда эстафета шаклидаги юборишни таъминлайди.
- Фраcтионал Фреқуэнcй Реусе технологияси каналларнинг қайта ишлашидаги минимал йўқотишларни бошқара олишни таъминлайди[2].
Ҳаволалар
- Веб-сайт WиМАХ Форум Руссиа & CИС(рус.) – некоммерческая ассоциация ведущих мирових разработчиков и производителей оборудования
- Карта проэктов WиМАХ во всем мире
- Мобиле WИМАХ – информация о Мобиле WИМАХ
- Круглий стол „Настоящээ и будущээ беспроводних технологий“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-04-20 санасида архивланган), CНеwс, 20.03.2009
- Многообразиэ в эдинстве, Журнал „Сети“, № 17, 28 ноября 2006 г – подробноэ сравнениэ фиксированного и мобилного WиМАХ
- WиМАХ: беспроводная магистрал в будущээ, 3днеwс.ру, 15 ноября 2005 г
- Сети WиМАХ: текущээ состояниэ и прогнози (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-02-20 санасида архивланган), Журнал „Компьютерра“, 30 июня 2005 г