WikiOromgoh
Лойиҳа саҳфасини кўриш учун Википедия:WикиСтипендия марафони/WикиОромгоҳ, Википедия:WикиСтипендия марафони/WикиОромгоҳ 2-мавсум, Википедия:WикиСтипендия марафони/WикиОромгоҳ 3-мавсум ва Википедия:WикиСтипендия марафони/WикиОромгоҳ 4-мавсум саҳифаларига ўтинг
| WикиОромгоҳ | |
|---|---|
|
| |
| Ўтказилган жойи | Ёшлар оромгоҳи |
| Бошланиш санаси | 1-август 2022-йил |
| Давомийлиги | 7 кун |
| Тугаш санаси | 7-август 2022-йил |
| Ташкилотчи | ЙИА |
| Тижорий тадбир | йўқ |
| Қатнашувчилар | 150 киши |
WикиОромгоҳ – Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан „WикиСтипендия“ марафони[1] доирасида ўтказилган тадбир бўлиб, у бир ҳафта давомида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар ишлари агентлигига қарашли оромгоҳда ўтказилган.
Эълон қилиниши
2022-йил 19-июл куни Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев ўзининг телеграм ижтимоий тармоғидаги каналида «WикиСтипендия» марафони[2] доирасида ўтказиладиган Wикиоромгоҳ лойиҳаси ҳақида эълон қилади ва қуйидагича хабар қолдиради:
“WикиОромгоҳ”га старт берамиз!
Бир ҳафта давом этадиган мазкур оромгоҳда иштирокчилар Википедия администраторлари томонидан маҳорат дарслари, таниқли ижодкорлар, блогерлар, ишбилармонлар билан учрашувлар ва бошқа қизиқарли машғулотларда қатнашиш имконига эга бўладилар.
“WикиОромгоҳ”да 19-июл соат 00:00 дан 26-июл соат 00:00 га қадар Википедияга камида 10 та сифатли мақола жойлаган иштирокчилар қатнаша олади. Энг муҳими эса ёш чегараланмаган! Мақолалар энсиклопедик аҳамиятга эга ва Википедия қонун-қоидаларига мос тарзда яратилиши керак.
Анкетада фойдаланувчи саҳифасининг ҳаволасини киритмаган ва нотебоок йўқ, деб белгилаган иштирокчилар саралашда қатнаша олмайди. Батафсил ма’лумот (ҳттпс://т.ме/wикистипендия). Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:
WикиОромгоҳ Телеграм месенжерида
— @алишер_садуллаэв, ин
Саралаш
Юқорида келтирилган шартларни бажарган фойдаланувчилар саралаб олинди ва гуруҳларга бўлинди.
Ташкилотчилар
| Ташкилотчилар | |
|---|---|
| ФИО | лавозим |
| Меҳриноз Аббосова | ЙИА директори
маслаҳатчиси |
| Координаторлар | |
| Шоҳрух Раҳимбоев | Координатор |
| Гулбегим Холмирзаева | Координатор |
| Садриддин Шамсиддинов | 1-гуруҳ |
| Мурад Юлдашев | 2-гуруҳ |
| Шоҳиста Қаюмова | 3-гуруҳ |
| Шоҳрух Усмонов | 4-гуруҳ |
| Моҳира Эшпўлатова | 5-гуруҳ |
| Асадбек Муртазаэв | 6-гуруҳ |
| Отабек Расулов | 7-гуруҳ |
| Ҳилола Жўракулова | 8-гуруҳ |
| Бошқа координаторлар | |
| Соҳибжамол Бозорова | |
| Бекзод Тўйқулов | |
| Илёс Шодиев | |
| Орифжон Олимжанов | |
Ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги бош ташкилотчи вазифасини бажарди. Шунингдек, унга ҳамкорликда АОКА, РЙИК ва Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳи кўмаклашишди.

Оромгоҳ ҳақида
Ёшлар оромгоҳи Тошкент шаҳридан 110 км узоқликда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган[4][5]. Оромгоҳ тоғ ёнбағрида жойлашган бўлиб, майдони 10 гектардан ошиқ[6]. Оромгоҳда 10 дан ошиқ ётоқхона, ошхона, ёзги бассейн, амфитеатр, баскетбол, футбол майдонлари, тренажёр заллари мавжуд.
Тадбирлар
ЙИАдаги учрашув
Очилиш маросими
Маҳорат дарслари
Ўзбек тилидаги википедия администраторлари Нодир Атаев, Мирзоулуғбек Каримов, Азиз Шарипов, Жамшид Нурқулов, Умар Раҳимов, Николай Артемовлар гуруҳларга бўлинган ҳолда википедиянинг янги фойдаланувчиларига маҳорат дарслари ўтиб беришди.
Заковат
WикиМеҳмонлар
Ушбу лойиҳа доирасида оромгоҳга таниқли ижодкорлар, блогерлар, ишбилармонлар ташриф буюриб, оромгоҳ иштирокчилари билан билан учрашувлар ташкил қилинди. Улар қуйидагилар:
- Улуғбек Исматов – Лойиҳалар бошқаруви маркази раҳбари;
- Саида Рашидова – ёзувчи, Ўзбек тили мактаби асосчиси;
- Шуҳрат Дарё – хонанда, "Ниҳол" мукофоти совриндори;
- Ирода Каримова – "Пума" ширкати ходими (Зоом орқали);
- Шаҳноза Соатова – Блогер, Адлия вазирининг давлат тили ва маънавият масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Эришилган натижалар
Оромгоҳда ёзилган мақолаларни гуруҳлар бўйича тақсимоти (% да):
<грапҳ>{"ахес":[],"дата":[{"формат":{"парсе":{"р":"интегер","х":"стринг","й":"интегер"},"тйпе":"жсон"},"наме":"чарт","валуэс":[{"р":7,"х":"1-гуруҳ","й":881},{"р":8,"х":"2-гуруҳ","й":701},{"р":9,"х":"3-гуруҳ","й":899},{"р":8,"х":"4-гуруҳ","й":1050},{"р":8,"х":"5-гуруҳ","й":1588},{"р":9,"х":"6-гуруҳ","й":451},{"р":10,"х":"7-гуруҳ","й":1018},{"р":9,"х":"8-гуруҳ","й":921}]}],"ҳеигҳт":100,"легендс":[{"филл":"cолор","пропертиэс":{"лабелс":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}},"легенд":{"й":{"валуэ":-100}},"титле":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}}},"строке":"cолор","титле":"Мақола сони"}],"маркс":[{"фром":{"дата":"чарт","трансформ":[{"фиэлд":"й","тйпе":"пиэ"}]},"пропертиэс":{"энтер":{"эндАнгле":{"фиэлд":"лаёут_энд"},"филл":{"фиэлд":"х","сcале":"cолор"},"иннерРадиус":{"валуэ":0},"оутерРадиус":{"фиэлд":"р","сcале":"р"},"стартАнгле":{"фиэлд":"лаёут_старт"},"строке":{"валуэ":"wҳите"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":1}},"ҳовер":{"филл":{"валуэ":"ред"}},"упдате":{"филл":{"фиэлд":"х","сcале":"cолор"}}},"тйпе":"арc"},{"фром":{"дата":"чарт","трансформ":[{"фиэлд":"й","тйпе":"пиэ"}]},"пропертиэс":{"энтер":{"алигн":{"валуэ":"cентер"},"англе":{"фиэлд":"лаёут_мид","мулт":57.29577951308232},"баселине":{"валуэ":"топ"},"филл":{"валуэ":"wҳите"},"фонтСизе":{"валуэ":10},"радиус":{"фиэлд":"р","оффсет":-4,"сcале":"р"},"техт":{"фиэлд":"й"},"тҳета":{"фиэлд":"лаёут_мид"},"х":{"гроуп":"wидтҳ","мулт":0.5},"й":{"гроуп":"ҳеигҳт","мулт":0.5}}},"тйпе":"техт"}],"сcалес":[{"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"х"},"наме":"cолор","ранге":"cатегорй10","тйпе":"ординал"},{"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"р"},"наме":"р","ранге":[0,100],"тйпе":"линеар"}],"версион":2,"wидтҳ":100}</грапҳ> Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг турли бурчагидан оромгоҳга келган 150 нафар фойдаланувчи қатнашди. Улар Ўзбекча Википедияга 2-август соат 00:00 дан 6-август 18:00 га қадар жами 8726 та янги мақола ёзиб киритишди[7]. Шулардан 7509 таси, яъни 87,3 фоизи оромгоҳ иштирокчилари томонидан ёзилди ва ўзбекча Википедия барча тиллардаги Википедиялар орасида грузин ва норвег тилларидан ўтиб, 57-поғонадан 55-поғонага кўтарилди.
Ёпилиш маросими
Ёпилиш маросими оромгоҳ ҳудудидаги амфитеатрда бўлиб ўтди. Унда гуруҳлар ўз чиқишлари билан қатнашишди.
Ғолибларни тақдирлаш
Ёпилиш маросимининг сўнгги қисмида тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳар бир гуруҳдан энг кўп мақола ёзган иштирокчиларга совға сифатида нотбуклар топширилди[8].
Галерея
Манбалар
- ↑ „Wикистипендия марафони эълон қилинди.“. соф.уз. 2022-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-август.
- ↑ „“WикиСтипендия” марафонининг очилиш маросими бўлиб ўтди!“. ёшлар.гов.уз. 2022-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-август.
- ↑ ҳттпс://яндех.уз/мапс/?л=сат&лл=70.022624%2C41.578579&моде=wҳацҳере&wҳацҳере%5Бпоинт%5Д=70.021900%2C41.578768&wҳацҳере%5Бзоом%5Д=17&з=17
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-сентябр.
- ↑ ҳттпс://www.фаcебоок.cом/Чимён. Ёшлар. Оромгоҳи/
- ↑ „Ёшлар оромгоҳи“. Қаралди: 6.09.22.
- ↑ [16495 „„WикиОромгоҳ“да бир ҳафтада саккиз мингдан ортиқ мақола яратилди“] 5-бет (13.08.22). Қаралди: 6.09.22.
- ↑ „„WикиОромгоҳ“ лойиҳаси ўз якунига етди“. Ҳудуд — МЙ5 ТВ (8.08.22). Қаралди: 6.09.22.