WikiProject Medicine
ВикиПрожеcт Медиcине — Википедиянинг инглизча бўлими лойиҳаси ва ушбу лойиҳага киритилган тиббий мақолалар учун умумий ном ҳисобланади. WикиПрожеcт Медиcине — бу тиббий мақолаларни яратиш ва ривожлантиришга ҳисса қўшадиган муҳаррирлар ҳамжамияти ҳисобланади[1][2]. Лойиҳа 2004-йилда шифокорлар ва бошқа тиббиёт мутахассисларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи томонидан тиббиёт мавзусидаги мақолаларни такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган[3]. Таҳрирловчилар учун WикиПрожеcт Медиcине нуфузли манбаларни танлаш ва тиббиёт мавзусига оид мақолалар ёзиш бўйича кўрсатмалар ва сиёсатлар тўпламини тақдим этади[4]. Лойиҳа инглизча Википедиядаги 800 га яқин фаол викилардан бири бўлиб, унинг вазифаси муайян мавзу бўйича таҳрир қилишга қизиққан муҳаррирларни бирлаштиришдан иборат[5].
Википедиянинг тиббий маълумотлар нуқтаи назаридан камчилиги шундаки, ҳар ким нотўғри маълумот қўшиши мумкин. Баъзи шифокорлар Википедияни ишончсиз манба деб билишади, бироқ айни пайтда тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Википедия кўпчилик томонидан қўлланади. Википедиядаги хатоларни тузатиш, юз миллионлаб одамларни ундан фойдаланмасликка ишонтиришдан кўра осонроқ эканлиги таъкидланган. Шу билан бирга, баъзилар Википедияга тегишли илмий журналларда иқтибос келтирадилар ва 2014-йилда Денге иситмаси бўйича инглиз тилидаги мақола Опен Медиcине журналида чоп этилган[3][6]. Умуман олганда, Википедиянинг инглиз тилидаги бўлимида тиббий мавзулар бўйича маълумотлар сифати асосан яхши деб баҳоланади[7].
WикиПрожеcт Медиcине мақолалари соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ва кенг жамоатчилик томонидан соғлиқни сақлаш мақсадида кенг қўлланади. Ўқувчилар учун Википедия аллақачон соғлиқни сақлаш соҳасидаги билимларнинг етакчи манбасига айланди. Изоҳлардаги ёрдамчи ҳаволалар ўқувчилар томонидан маълумотни батафсилроқ ўрганиш, беморларга ташхисни тушунишга ёрдам бериш ва шифокорлар билан янада конструктив мулоқот қилиш учун ишлатилиши мумкин. Бундай ташқи ҳаволалар тадқиқот адабиётлари билан яхши таниш бўлган ва далилларга асосланган тиббиёт соҳасида яхши билимга эга бўлиши керак бўлган талабалар ва амалиётчилар учун ҳам долзарбдир[4].
Википедия тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам ўқитиш ёки талабалар ўртасидаги ўзаро таъсирни таъминлаш воситаси сифатида қаралади[4]. 2011-йил Википедияни таҳрирлаш учун биринчи алоҳида топшириқ берилган[1]. Баъзи тиббиёт мактаблари Википедияни таҳрирлаш бўйича курсларни жорий қилмоқда[4]. Шу билан бирга, 2015-йилги сўров натижаларига кўра, тиббиёт мактабларининг деярли барча талабалари Википедияда хатоларни топдилар, бу талабаларнинг ярмидан кўпи маълумотни қандай тузатишни аммо билисмаган[8].
Тарихи
Лойиҳа 2004-йилда тиббиёт фанлари доктори Жейкоб де Вулф томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади жамият қуриш, энг муҳим мақолаларни аниқлаш ва уларни сифатли ҳолатга келтириш деб қаралган[9][5]. Кейинги йилларда муҳаррирлар учун услубий ва ахборот манбаларини танлаш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқилди[9]. 2012-йилда Wики Прожеcт Мед Фоундатион нотижорат ташкилоти ташкил этилди[5]. Унинг мақсади лойиҳа ишини қўллаб-қувватлаш бўлган[9]. Ташкилот турли миллий ва халқаро ташкилотлар, жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, АҚШ Миллий тиббиёт кутубхонаси, Буюк Британиянинг саратон тадқиқотлари ва Cочране ҳамкорлиги билан алоқаларни ривожлантирди. 2016-йил ҳолатига кўра, лойиҳада аллақачон 600 дан ортиқ иштирокчи бор эди, лекин уларнинг аксарияти фаол эмас эди, бу эса сўнгги олти ой ичида лойиҳада таҳрирлар йўқлиги билан тавсифланади[9].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 {{{заглавие}}} (эн).
- ↑ {{{заглавие}}} (эн).
- ↑ 3,0 3,1 {{{заглавие}}} (эн).
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 {{{заглавие}}} (эн).
- ↑ 5,0 5,1 5,2 {{{заглавие}}} (эн).
- ↑ Жамес М. Ҳеилман, Жаcоб Де Wолфф, Граҳам М. Беардс, Бриан Ж. Басден. Денгуэ февер: а Wикипедиа cлиниcал ревиэw (эн) // Опен Медиcине: А Пеэр-Ревиэwед, Индепендент, Опен-Аccесс Жоурнал. — 2014. — Вол. 8, исс. 4. — П. э105–115. — ИССН 1911-2092.
- ↑ Дариусз Жемиэлниак, Гwиняи Масукуме, Маcиэж Wиламоwски. Тҳе Мост Инфлуэнтиал Медиcал Жоурналс Аccординг то Wикипедиа: Қуантитативе Аналйсис (эн) // Жоурнал оф Медиcал Интернет Ресеарч. — 2019. — 18 01 (вол. 21, исс. 1). — П. э11429. — ИССН 1438-8871. — ДОИ:10.2196/11429. — ПМИД 30664451. Архивировано 29 август 2022 года.
- ↑ {{{заглавие}}}.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 {{{заглавие}}}.