Лойиҳа саҳифасини кўриш учун Википедия:WикиСтипендия марафони, Википедия:WикиСтипендия ИИ марафони, Википедия:WикиСтипендия ИИИ марафони саҳифаларига ўтинг

WикиСтипендия

расмий лого
Мақоми Давом этмоқда
Шиори Тилимиз учун!
Ишга тушган санаси 2022-йил 20-май (2022-05-20)
Жойлашуви Виртуал
Асосчи(лар)и Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги
Тил(лар)и Ўзбек
Вебсайти Расмий Телеграм канал

WикиСтипендия — Ўзбекча Википедиядаги контентни яхшилашга қаратилган вики лойиҳа. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёш ижодкорлар кенгаши ҳамда Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳи билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди[1].

Лойиҳанинг номи „вики“ ҳамда „стипендия“ сўзларининг бирикмасидир. Лойиҳа ўзбекча Википедияда маълумотларни миқдорини оширишга қаратилган бўлиб, унда нафақат талабалар, балки исталган шахс қатнашиши мумкин[2]. Лойиҳанинг яна бир мақсади ўзбек тилидаги викиларда таҳрирчилар сонини кўпайтиришдир.

Тарихи

1-мавсум

WикиСтипендия матбуот анжумани

WикиСтипендия Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019-йилда ўзбек тили Интернетда муносиб ўринни эгаллашини таъминлаш борасида чиқарган фармони асосида йўлга қўйилди. Ёшлар ишлари агентлиги йирик мукофот жамғармасига эга вики-марафонни йўлга қўйишга қарор қилди ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ёш ижодкорлар кенгаши билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Орадан кўп ўтмай, Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳи ташаббусни тўлиқ қўллашга қарор қилди.

2022-йилнинг 13-май куни Тошкент шаҳрида вики-марафон ҳақида жамоатчиликка хабар тарқатиш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди[3]. WикиСтипендия талабалар орасида ва матбуотда катта қизиқиш уйғотди, бир неча нашрда марафон ҳақида мақола чоп этилди[4][5]. Марафон 20-май куни расман очилишига қадар марафоннинг расмий Телеграм каналига 15 мингга яқин одам обуна бўлди.

2022-йилнинг 14-май куни Тошкент шаҳрида янги фойдаланувчилар учун маҳорат дарси уюштирилди. Шунингдек, таълим муассасалари ходимлари билан алоҳида сессия ўтказилиб, уларга марафон ҳамда Википедия Таълим дастури ҳақида маълумот берилди.

Марафон расман бошланишидан олдин Ёшлар ишлари агентлиги қўллови билан 12 видеодан иборат видео қўлланма ёзиб олинди ҳамда ўзбекча Википедиянинг ЁуТубе каналига юкланди.

Марафон доирасида Ўзбекча Википедияда яратилган мақолалар билан натижалар саҳифаси орқали танишишингиз мумкин.

2022-йилнинг 26-декабр куни марафон ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Марафон ғолиблари билан Ғолиблар саҳифасида танишишингиз мумкин.

2-мавсум

2023-йил 30-май санасида марафоннинг иккинчи мавсумига старт берилди. Лойиҳанинг ушбу мавсумида ўзбекча Википедиядаги мақолалар сифатини ошириш, Ўзбекистон ва унга алоқадор мавзулар ҳақида мақолалар яратишни рағбатлантириш ҳамда уларни хорижий тиллардаги Википедияларга таржима қилишга эътибор қаратилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, марафон давомида Wики-тур ва WикиҚуиз каби янги лойиҳалар ўтказиш ҳам режалаштирилган[6]. Лойиҳанинг илк босқичи 2023-йилнинг 1-июнида Наманган давлат университетида бошланди ва июн ойида асосий эътибор Фарғона водийсига қаратилди.

Методологияси

Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳининг фаол аъзолари томонидан уюштирилган маҳорат дарси

WикиСтипендия 2022-йилнинг 20-майидан 2022-йилнинг 20-декабрига қадар давом этадиган вики-марафон ўлароқ уюштирилди. Қатнашувчилар камида 15 ёшга тўлган бўлиши керак. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган исталган мавзуда контент яратишлари мумкин[7]. Шундай бўлса-да, олти кенг йўналишда мақола яратиш тавсия қилинди (табиий фанлар ва табиацҳунослик, тарих, маданият ва санъат, фалсафа, техника ва технологиялар, инсон ва жамият, ўйинлар ва спорт, география). Фойдаланувчилар мавзу танлаши осон бўлиши учун яратилмаган мақолалар рўйхати тузилди[8].

Энг фаол фойдаланувчиларни бир марталик стипендия билан тақдирлаш учун 320 миллион сўмга яқин маблағ ажратилди[9]. Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳининг фаол аъзолари марафон қатнашувчилари қўшган ҳиссани баҳолаш вазифасини ўз зиммаларига олишди.

Манбалар

  1. ↑ „"Wики-стипендия" марафони эълон қилинди“. Соф (16-май 2022-йил). 2022-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2022-йил.
  2. ↑ „Активные редакторы узбекской Википедии смогут получить до 50 млн сумов“. Газета (13-май 2022-йил). Қаралди: 20-май 2022-йил.
  3. ↑ „WикиСтипендия марафонига старт берилди“. Ёутҳ Аффаирс Агенcй (14-май 2022-йил). 2022-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2022-йил.
  4. ↑ „WикиСтипендия марафони йўлга қўйилди.“. Наманган Энгинеэринг Cонструcтион Институте (11-май 2022-йил). 2022-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2022-йил.
  5. ↑ „Диққат! Эндиликда айрим ёшларга 50 млн сўмгача пул берилади“. Оин (15-май 2022-йил). Қаралди: 20-май 2022-йил.
  6. ↑ „“Вики Стипендия” лойиҳасининг 2-мавсумига старт берилди“. юз.уз. 2023-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-май.
  7. ↑ „Активные редакторы узбекской Википедии получат до 50 млн сумов“. Спот (13-май 2022-йил). Қаралди: 20-май 2022-йил.
  8. ↑ „Марафон WикиСтипендия“. Самаркандский вестник (16-май 2022-йил). Қаралди: 20-май 2022-йил.
  9. ↑ „Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан WикиСтипендия марафони йўлга қўйилди. Умумий Мукофот жамғармаси 320 миллион сўм“. Олийгоҳ (14-май 2022-йил). Қаралди: 20-май 2022-йил.

Ҳаволалар