Wилд Тҳорнс
Wилд Тҳорнс (арабча: الصبار, романизацияси: ас-Суббар, сўзма-сўз таржимаси: Кактус) — фаластинлик ёзувчи Саҳар Халифа қаламига мансуб роман. Асар илк бор 1976-йилда Галилео Лимитед нашриёти томонидан араб тилида чоп этилган. 1985-йилда эса Интерлинк Интернатионал Боокс нашриёти уни инглиз тилига таржима қилиб нашр этган[1]. Романда 1972-йилда Исроил истилоси остида бўлган Наблус шаҳридаги фаластинликларнинг ҳаёти, босқин даврида бутунлай бошқача ҳаётий тажрибаларни бошдан кечирган амакиваччаларнинг тақдири мисолида тасвирланади[2]. Асарнинг арабча номи „тиканли нок“ деган маънони англатади ва сиртидан қўпол ҳамда хавфли бўлиб кўринган нарсанинг марказидаги ширинликка ишора қилади[3].
| Муаллиф(лар) | Саҳар Халифа |
|---|---|
| Мамлакат | Фаластин |
| Тил | арабча |
| Нашр этилган санаси | 1976 |
| Нашриёт | Галилео Лимитед |
| ИСБН | 1-56656-336-4 |
Қисқача мазмуни
Роман Усаманинг Форс кўрфази давлатларидан Алленби кўприги орқали Наблусга қайтиш билан бошланади. У ерда Исроил мудофаа кучлари уни бир неча бор сўроққа тутади. Бироқ биз асар давомида Усаманинг Фаластиндан ташқарида бўлган вақтида қаршилик кўрсатиш ҳаракати аъзосига айлангани ва фаластинлик ишчиларни Ғарбий Соҳилдан Исроилга ташийдиган „Эггед“ автобусларини портлатиш бўйича махфий топшириқни бажариш учун қайтиб келганини билиб оламиз. Наблусга келгач, у амакиваччаси Одил билан учрашади. Усаманинг назарида Одил Исроилнинг Ғарбий Соҳилни босиб олганига кўникиб, буни жимгина қабул қилгандек туюлади. Кейинчалик Усама Одилнинг иқтисодий қийинчиликка деярли дош беролмаётган оиласини боқиш учун ўзларига тегишли фермани ташлаб, Исроил заводларида ишлаётганини билиб қолади ва бундан қаттиқ ғазабланади. Чунки Усама Исроилда ишлаётган фаластнликларни ўзлигига хиёнат қилмоқда деб ҳисоблайди ва ўзи портлатиши керак бўлган автобусларда Одил ҳам бўлиши мумкинлигидан хавотирга тушади. Шу тариқа, икки амакивачча ўртасида босқинни оддий ҳол сифатида қабул қилиш ва курашни ҳаддан ташқари романтиклаштириш мавзуларида муттасил баҳс ва мунозаралар бошланади. Усама Одилни қаршилик ҳаракатига қўшилишга кўндиришга уринади, Одил эса Усамага оилани боқиш ва унинг масъулиятини елкада кўтариш каби ҳаётий ҳақиқатларни ҳамда Ғарбий Соҳилдаги оғир шароитда буни уддалаш қанчалик қийинлигини тушунтиришга ҳаракат қилади.
Шу билан бирга, Одилнинг укаси Босил лицейнинг охирги курсида ўқийди ва дўстлари билан тез-тез сиёсий мавзуларда баҳслашади. Усама бу суҳбатларни тасодифан эшитиб қолади ва уларнинг баъзиларида ўзи ҳам қатнашиб, ушбу ёш авлод Фаластинга озодлик олиб келишига умид боғлай бошлайди. Бироқ орадан бир неча кун ўтгач, Исроил ҳарбийлари Наблусда фаластинлик оиланинг уйи бузиб ташланишига жавобан сиёсий шиорлар айтиб норозилик билдиргани учун Босилни ҳибсга олишади. Қамоқда бўлганида Босил бошқа маҳбуслардан ўзига хос сиёсий тарбия олади ва озодликка чиқиши билан қаршилик ҳаракатига қўшилишни режалаштиради.
Босил оилавий ҳовлидаги махфий ертўлага Усама ўз миссияси учун ишлатишни режалаштирган қуролларни яшириб қўяди. Усама ўз вазифасини ижро этишга киришиб, Исроил аскарларига қарата ўт очганида, автобусдаги бошқа фаластинликлар ҳам унга қўшилишади. Бироқ на Усама ва на унга эргашганларнинг ҳеч бири ушбу ҳужумдан омон қолмайди. Бахтли тасодиф туфайли Одил ўша куни автобусда бўлмайди, чунки у бутун кунини дўсти Абу Собирга адвокат топишда ёрдам бериш билан ўтказган эди.
Исроил ҳарбийлари ҳужумда қўлланилган қуролларни айнан Босил яширганидан хабар топишади ва роман Исроил аскарлари томонидан ушбу оиланинг ота-боболаридан қолган хонадонини ер билан яксон қилиши саҳнаси билан якунланади[4].
Манбалар
- ↑ Саḥар., Кҳалīфаҳ. Wилд тҳорнс, Ле Гассиcк, Тревор., Фернеа, Элизабетҳ Wарноcк, 1927-2008., Неw Ёрк: Интерлинк Боокс, 2000. ИСБН 978-1566563369. ОCЛC 42581514.
- ↑ Cооке, Мириам (1987). "Wилд Тҳорнс, бй Саҳар Кҳалифеҳ. Транслатион бй Тревор ЛеГассиcк анд Элизабетҳ W. Фернеа оф ал-Субар. 207 пагес. Ал Сақи Боокс, Лондон1985." (эн). Ревиэw оф Миддле Эаст Студиэс 21 (1): 95–96. дои:10.1017/С0026318400018411. ИССН 0026-3184.
- ↑ Каҳф, Моҳжа (2000). "Ревиэw оф Wилд Тҳорнс". Wорлд Литературе Тодай 74 (2): 451–452. дои:10.2307/40155790. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_wорлд-литературе-тодай_спринг-2000_74_2/паге/451.
- ↑ Саḥар, Кҳалīфаҳ. Wилд тҳорнс. Интерлинк Боокс, 2011. ИСБН 9781566563369. ОCЛC 742570506.