ВУНДТ (Wундт) Вилгелм (1832.16.8, Мангейм — 1920.31.8, Гросботен, Лейпсиг яқинида) — немис психологи, физиологи, файласуфи ва тилшуноси. Экспериментал психология асосчиларидан бири. Лейпсиг ш.да В. томонидан 1879-йилда яратилган дунёдаги биринчи психологик лаб. халқаро экспериментал психология маркази бўлиб қолди; унда сезгилар, "реаксия вақти", ассоциацияси, диққат, содда ҳиссиётлар ўрганилган. В. руҳий ҳаётда иродани марказий омил деб ҳисоблаган. "Аналитик интроспексия" ғояси (ўз-ўзини кузатиш)ни илгари сурган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил