Wилл Роcк
Wилл Роcк — Сабер Интераcтиве томонидан ишлаб чиқарилган ва Убисофт томонидан нашр этилган биринчи шахсдан отишма видеоўйин. Ўйин Шимолий Америкада 2003-йил 9-июнда чиқарилган. Сабер Интераcтиве томонидан ишлаб чиқарилган биринчи ўйиндир. Танқидчилар ўйинни „Сериоус Сам“ билан солиштиришди, ўйинчилардан олинган шарҳлар эса аралаш бўлиб чиқди.
| Wилл Роcк | |
|---|---|
| Ишлаб чиқарувчи | Сабер Интераcтиве |
| Нашир этувчи | Уби Софт |
| Чиқарилган сана | |
| Бошқарувчи | Андрей Ионес |
| Геймдизайнер |
Маттҳеw Карч Владимир Чернйш |
| Жанр | Биринчи шахс отишма |
| Платформалар | Миcрософт Wиндоwс |
| Ўйин режимлари |
Ёлғиз ўйинчили Кўп ўйинчили |
Сюжет
Ўйиннинг бош қаҳрамони Wиллфорд Роcкwелл исмли археолог талаба Олймпиан Ресторатион Армй (ОРА) ёки Олимп Тикланиш Армияси номли фанатиклар гуруҳига тўқнаш келади. Фанатиклар қандайдир тарзда кўплаб юнон мифологик мавжудотларини, шу жумладан маъбудлар маъбуди бўлмиш Зевсни жонлантирган бўлишади. Шуниндек, „ОРА“ Wиллфорд Роcкwеллънинг севгилиси Эммаъни ҳам ўғирлаб кетишади ва ўқитувчиси доктор Ҳеадстронгъни отиб ўлдиришади. Бош қаҳрамон маъбуд Прометейни ҳаётга қайтаради, унга Зевс қадимий ибодатхонани — маъбудлар қамоқхонасини қўриқлашни буюрган эди. Озод қилганлиги учун миннатдорчилик ўлароқ Прометей Wиллфордъга куч ва қудрат беради ва Эммаъни озод қилиб, Зевсни енгунга қадар унга кўринмас ҳамроҳ бўлади. Уларнинг вақти оз эди, чунки Зевс яқин орада оддий одам Эмма Ҳеадстронгъни янги хотин қилиб олиши мумкин эди. Шундай қилиб, ярим одам ва ярим маъбуд қудратига эга бўлган Wиллфорд севгилисини қутқариш ва ўқитувчисининг қасосини олиш учун Олимпга отланади.
Ўйин жараёни
Ўйин биринчи шахсдан отишма бўлиб, ўйинчи ўйиннинг бош протагонисти Wилл Роcк исмли йигитни бошқаради. Ўйинчи жангда 11 та турли қурол-яроғ ишлата олади. Ўйиннинг ёлғиз ўйинчили режимида 10 та босқич бор, шунингдек, турли кўп ўйинчили режимлар ҳам мавжуд.
Ўйинчига баъзи вазиятларда бир вақтнинг ўзида ҳар томондан ҳар хил душманлар ҳужум қилиши мумкин. Деярли барча душманлар (учадиганлардан ташқари) ер остидан ёки деворни ёриб пайдо бўлишади. Бу ҳолат жуда шовқинли ва қўққисдан юз беради, бу эса ўйинчини яхшигина гангитиб қўйиши ва қўрқитиб юбориши мумкин. Учадиган душманлар эса номидан келиб чиқиб ҳаводан пайдо бўлишади. Баъзан душманлар қувват билан ўралиб турган меҳроблар теварагида пайдо бўлади, бу уларни янада ҳимоялироқ қилади. Ўйинда бир босқичдан бошқа босқичга ўтказувчи эшиклар жуда кўп. Уларни очиш учун ё барча душманларни ўлдириш керак, ё калитни топиш керак. Баъзан эса бронза кўкракпеч, дубулға, гладиус кўринишидаги хазиналарни топиш керак.
Деярли ҳамма ерда олтин топса бўлади. Уларни 30 сония ишлайдиган супер қобилиятларни сотиб олишга ишлатиш мумкин:
- Маъбуд шикасти — ўйинчи душманларга анча кўп шикаст етказади.
- Енгилмаслик — душманнинг ҳар қандай зарбаси ҳеч қандай шикаст етказмайди.
- Маъбуд қўзғалуви — ўйиндаги барча жараёнлар секинлашади: отиш тезлиги, душманларнинг ҳаракатланиши ва қобилиятларнинг таʻсир кўрсатиш муддати.
Барча қобилиятларни Прометей монолитининг ёнида олса бўлади — қувват оқимлари билан ўралган, учта деворли тош пойдеворга ўхшаш.
Кутиб олиниши
| Тақриз йиғувчи | Баҳо |
|---|---|
| Метаcритиc | 63/100[1] |
| Нашр | Баҳо |
|---|---|
| CГW | |
| Гаме Информер | 7.75/10[3] |
| ГамеСпот | 6.7/10[4] |
| ИГН | 7.2/10[5] |
| ПC Формат | 74%[6] |
| ПC Гамер (УК) | 56%[7] |
| ПC Гамер (УС) | 79%[8] |
| ПC Зоне | 40%[9] |
| Х-Плай |
Ўйин танқидчи веб-сайт Метаcритиcъга кўра „аралаш“ шарҳлар олди.[1] ИГНъдан Чрис Ҳудак ўйиндаги графика ва геймплейни олқишлаб унга 7.2/10 балл берди.[11] ГамеСпот эса анча салби шарҳда ўйинни „Сериоус Сам“нинг арзон нусхаси дея танқид қилди.[12]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Wилл Роcк фор ПC Ревиэwс“. Метаcритиc. Қаралди: 2014-йил 18-декабр.
- ↑ Гладстоне, Даррен (Новембер 2003). „Wилл Роcк“ (ПДФ). Cомпутер Гаминг Wорлд. № 232. 131-бет. Қаралди: Жануарй 10, 2017.
- ↑ Броггер, Кристиан (Аугуст 2003). „Wилл Роcк“. Гаме Информер. № 124. 103-бет. Фебруарй 25, 2005да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Деcембер 18, 2014.
- ↑ Wолпаw, Эрик. „Wилл Роcк Ревиэw“. ГамеСпот (2003-йил 19-июн). Қаралди: 2014-йил 18-декабр.
- ↑ Ҳудак, Чрис. „Wилл Роcк Ревиэw“. ИГН (2003-йил 26-июн). Қаралди: 2014-йил 18-декабр.
- ↑ "Wилл Роcк". ПC Формат. 2003.
- ↑ „Wилл Роcк“. ПC Гамер УК. 2003.
- ↑ Осборн, Чуcк (Септембер 2003). „Wилл Роcк“. ПC Гамер. 86-бет. Марч 15, 2006да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Деcембер 18, 2014.
- ↑ Ҳилл, Марк (Жулй 16, 2003). „ПC Ревиэw: Wилл Роcк“. ПC Зоне. Жуне 24, 2007да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Деcембер 18, 2014.
- ↑ Ҳудак, Чрис. „'Wилл Роcк' (ПC) Ревиэw“. Х-Плай (2003-йил 3-июл). 2003-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-декабр.
- ↑ Ҳудак, Чрис „Wилл Роcк Ревиэw“ (эн). ИГН (2003-йил 26-июн). Қаралди: 2022-йил 18-май.
- ↑ „Wилл Роcк Ревиэw“ (эн-УС). ГамеСпот. Қаралди: 2022-йил 18-май.