ЛИББИ (Либбй) Уиллард Франк (1908.17.12, Гранд-Валли, Колорадо штати — 1980-йил, 9-август, Лос Анжелес) — америкалик физик-кимёгар. Илмий ишлари радиокимё ва ядро кимёсига оид. Таркибидаги радиоактив углерод 4С сонига қараб, археологик намуналарнинг ёшини аниқлашга имкон берувчи усулни ишлаб чиққан. Табиий урандан 235У изотопни ажратишнинг газодиффуз усулини ишлаб чиқишда қатнашган. Нобел мукофоти лауреати (1960)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари