Willem Barentsz
Баренс Биллем (тахминан 1550, Амстердам — 1597, 20-июн, Новая Земля ороли) — голланд денгизчи сайёҳи ва қутб ўлкалари тадқиқотчиси. 1594-1597-йилларда Атлантика океанидан Тинч океанга борадиган шимолий-шарқий сув йўлини қидириб топиш мақсадида Шимолий Муз океанига юборилган учта экспедицияга раҳбарлик қилди. 1596-97-йилларда Баренс экспедицияси Медвежий ва Шпицберген оролларини такрор кашф этди. Баренс ўз кузатишларига асосланиб Новая Земля ороларининг харитасини тузди, биринчи марта ўша ерда йил давомида метеорологик кузатишлар олиб борди, кема курси бўйлаб денгиз чуқурликларини ўлчади. Баренс Биллем кемаси сузиб ўтган денгиз, Шпицберген архипелагидаги бир орол ва Ғарбий Шпицберген оролидаги шаҳарча ва Баренц порт унинг номи билан аталган. Новая Земля оролида дафн қилинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |