William Baines
Wиллиам Баинес (1899-йил 26-март – 1922-йил 6-ноябр) – 23 ёшида сил касаллигидан вафот этган. Вафотига қадар яккахон фортепиано учун 150 дан ортиқ асарлар, бир қатор йирик оркестр асарлари ёзган инглиз пианиночиси ва бастакори[1].
| Wиллиам Баинес | |
|---|---|
![]() Wиллиам Баинес 1920-йилда | |
| Таваллуди |
1899-йил 26-март |
| Таълими | Лидсдаги Ёркшире мусиқа коллежи |
| Касби | профессионал мусиқачи |
Ҳаёти
1899-йил 26-март куни Ёркшире штатидаги Уэйкфилд яқинидаги Ҳорбурй қишлоғида мусиқачи оилада туғилган. Унинг отаси кинотеатрда пианиночи ва ибтидоий методистлар черковида ишлаган[2]. Ота-онасининг далдаси билан Баинес ёшлигида пианино сабоқларини бошлаган ва Лидсдаги Ёркшире мусиқа коллежида сабоқ олган[3]. 1913-йилда Баинес оилавий Клекхитонга кўчиб боришади, ва Баинес Бредфорд Доимий Оркестр Жамиятининг концертларида қатнашиб, асосий оркестр репертуарини ўраганади. 1917-йилда эса Ёркга кўчиб кетишади. 18 ёшида Баинес профессионал мусиқачи бўлиб етишади ва ўзининг бир қатор асл композициялари жамланган биринчи оммавий пианино реситали беради[2]. 1918-йилда Баинес Биринчи жаҳон урушининг сўнгги ойларида Британия армиясига чақирилади. Чақирилганидан кейин икки ҳафта ичида Баинес септик заҳарланиш туфайли касалхонага ётқизилади. Ҳарбий хизматдан рухсат этилган вақтида уруш тугайди, лекин унинг аллақачон нозик бўлган соғлиги тикланмади[4]. Бу орада унинг композициялари эътиборга туша бошлади. 1920-йил март ойида Хаддерсфилдлик доктор Артур Эаглфилд Хулл Британия мусиқа жамияти журналида Баинесни „даҳо“ деб аталган мақола ёзган[5][6]. Пианиночи Фредерик Доусонда (1868-1940) ҳам катта қизиқиш уйғотади, ва ўз реситалларида Баинес мусиқаларини ижро этган. Ўлимидан бир неча ой олдин концертларини давом эттирди, яъни 1921-йил Ёркширдан ташқаридаги ягона йирик консертга, дирижёр сер Ден Годфри таклифига биноан Борнмутга ташриф буюрган[7].
Ишлари
Wилл иам Баинес ёшлигига қарамай, асосан пианино миниатюраси жанрида 150 га яқин асар ёзган. Унинг кўплаб пианино асарлари табиат оламидан илҳомланган ҳолда, кўпинча тавсифловчи номларга эга жанрда бўлган. Баинеснинг қўллари катта эди, шу сабабли Скрябин таъсирида пианино қисмларини ижро этиши қийинроқ бўлган[8]. Унинг энг машҳур композициялари „Фламборога хайрли тун“ ва „Ёлғиз ҳалокат“ пианино портрети бўлиб, улар Ёркшир қирғоғида жойлашган Фламбороугҳ Ҳеад номи билан аталган Тидес тўпламини ташкил қилади. 1919-йилдаги "Етти прелюдаси" энг яхши композициялар қаторига кирган[9].
Танланган асарлар
Оркестр
- Минор симфонияси (1917)
- Фай ороли (1919)
- "Қўғирчоқлар балетига прелуде" (1920)
- Пианино ва оркестр учун шеър (1921)
- Тҳоугҳтдрифт (1921)[10]
Вокал
- Беш қўшиқ (1919)
Манбалар
- ↑ Cелебратинг Баинес, Ричард Белл, Wилд Ёркшире, қаралди: 21 Жануарй 2011
- ↑ 2,0 2,1 Жоҳн Франcе, Wиллиам Баинес, Мусиcwеб Интернатионал, 2002
- ↑ „Биограпҳй, Wиллиам Баинес wебсите“. 2020-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
- ↑ Жоҳн Франcе, Wиллиам Баинес, Мусиcwеб Интернатионал, 2002
- ↑ 'Ҳац офф, гентлемен, а гениус!', Бритиш Мусиcал Буллетин, Марч 1920
- ↑ „Биограпҳй, Wиллиам Баинес wебсите“. 2020-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
- ↑ Жоҳн Франcе, Wиллиам Баинес, Мусиcwеб Интернатионал, 2002
- ↑ Андреw К Г Жонес. Wиллиам Баинес (1899-1922): а форготтен Ёркшире cомпосер
- ↑ Жоҳн Франcе, Wиллиам Баинес, Мусиcwеб Интернатионал, 2002
- ↑ Тҳоугҳтдрифт фулл сcоре ат Сcоре Эхчанге
