Wиллиам Жамес Маё (1861-йил 29-июн — 1939-йил 28-июл) — америкалик шифокор ва жарроҳ. У дунёдаги энг йирик тиббиёт муассасаларидан бири бўлган Маё Cлиниcнинг етти асосчисидан бири ҳисобланади[1][2].

Wиллиам Жамес Маё
Таваллуди 29-июн 1861-йил
Ле Суэур, Миннесота, АҚШ
Вафоти 28-июл 1939-йил(1939-07-28)
(78 ёшда)
Рочестер, Миннесота, АҚШ
Соҳаси Тиббиёт, Жарроҳлик
Иш жойлари Маё Cлиниc
Таълими Университй оф Мичиган (М. Д.)
Машҳур ишлари Маё Cлиниc асосчиларидан бири
Дафн этилган жойи Оакwоод қабристони, Рочестер, Миннесота, АҚШ

Биографияси

Wиллиам Жамес Маё Миннесота штатининг Ле Суэур шаҳрида Wиллиам Wорралл Маё ва унинг рафиқаси Лоуисе Маё оиласида туғилган. Болалигидан у укаси Чарлес Ҳораcе Маё билан отасининг шифокорлик фаолиятида унга ҳамроҳлик қилиб юрган. Дастлаб улар оддий ёрдамчи вазифаларни бажарган бўлса, кейинчалик тобора мас’улиятли ишларга жалб этилган. Вақт ўтиши билан ака-ука Маё беморларга наркоз бериш ва жарроҳлик амалиётида қон томирларини боғлаш каби вазифаларни ҳам бажарадиган даражага етган.

Таълим ва карераси

Маё 1883-йилда Мичиган университети тиббиёт мактабини тамомлаб, тиббиёт доктори даражасини олган[3]. Ўқишни тамомлагач, Рочестер шаҳрига қайтиб, отаси Wиллиам Wорралл Маё ва укаси Чарлес Ҳораcе Маё билан биргаликда шифокорлик фаолиятини бошлади.

Манбалар

  1. ↑ „Wиллиам Жамес Маё“ (эн) (британниcа.cом). 2026-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 11-июл.
  2. ↑ „Ҳисторй Тодай ин Медиcине – Др. Wиллиам Жамес Маё“ (cмеиндиа.ин). 2026-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 11-июл.
  3. ↑ „Тҳе бриллиант бротҳерс беҳинд тҳе Маё Cлиниc“ (эн-УС). ПБС НеwсҲоур (2018-йил 29-июн). Қаралди: 2018-йил 25-сентябр.

Адабиётлар

Ҳаволалар