Уилям МcКинлей (1843, 29-январ, Найлс, Огаё штати – 1901, 14-сентябр Буффало, Ню-Ёрк штати) – АҚШнинг 25-президенти (1897— 1901), 1877-йили Республикачилар партияси ва АҚСҲ конгресси аъзоси бўлган. МcКинлей мамлакатга киритилаётган товарларга божхона тарифини ошириш (ўртача 50% миқдорида) тўғрисидаги қонун ташаббускори (1890). МcКинлей ҳукумати Испания-Америка уруши бошлаган (1898), Хитойда „очиқ эшиклар“ доктринасини эълон қилган (1899). Анарҳист томонидан ўлдирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Ҳаволалар