Wиллиам Миллер (талаффузи: Уилям Миллер; 1782-йил 15-феврал, Питцфиэлд — 1849-йил 20-декабр, Ню-Ёрк) — собиқ денгиз капитани, жамоат арбоби, дин тарғиботчиси ҳамда Миллеризм ҳаракати асосчиси. Ҳаётининг илк даврларида деист бўлган бўлса, кейинчалик баптизмга қўшнилган ва „руҳонийликни қабул қилмаган даъватчи“ лицензиясини олган. 1845-йилга келиб адвентистлик йўналишидан келиб чиққан „Миллеризм“ номи билан машҳур янги диний ҳаракатнинг лидерига айланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 381.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.