William Petty
ПЕТТИ (Петтй) Уилям (1623.26.5, Ромси шаҳри, Хемпшир – 1687.16.12, Лондон) – инглиз классик сиёсий иқтисодининг асосчиси. Лейден, Париж ва Оксфорд университетларида тиббиётдан таълим олган. У серқирра қобилиятга эга бўлиб, 1647-йилда нусха кўпайтирадиган машина ихтиро қилган. 1649-йилда физика доктори илмий даражасини олган, 1651-йилда мусиқа ва анатомиядан профессор Петтй йирик ер эгаси эди. Петтй Англияда ХВИИ асрда бўлиб ўтган буржуа инқилобидан кейин ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олган инглиз буржазиясининг назариётчиси сифатида танилди. „Солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги рисола“ (1662), „Сўз донишмандларга“ (1665) „Ирландиянинг сиёсий анатомияси“ (1672), „Пул ҳақида сўз“ (1682), „Сиёсий арифметика“ (1683) каби асарларида қийматнинг меҳнат назариясини асослаб берди. Петтй меркантилистлардан фарқли равишда, бойлик манбаи муомала соҳасида эмас, ишлаб чиқаришда деб ҳисоблаган. Петтй жамиятнинг иқтисодий тараққиётини обектив қонунларга боғлиқ деб қарайди, лекин ижтимоий ва иқтисодий қонунлар табиат қонунларига ўхшаш абадий ва узгармасдир, деб изоҳлайди. Петтй иқтисодий ҳодисаларни таҳлил қилишда табиацҳунослик фанларининг тадқиқот усулларидан фойдаланди ва уни статистик таҳлил билан тўлдирди. Петтй меҳнатнинг қиймат назариясини биринчи бўлиб асослаб берган.
Петтйнинг „Меҳнат бойликнинг отаси, ер эса унинг онасидир“ деган фикри бутун дунё иқтисодчилари томонидан тан олинади. Петтй товарлар қийматини уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат билан аниқлаш нуқтаи назаридан қўшимча қийматнинт келиб чиқиши муаммосини ҳал этишга уринди. Унинг фикрига кўра, рента қўшимча қийматнинг умумий шакли бўлиб, ер рентаси ва пул рентаси (фоиз) тар-зида намоён бўлади. П. дифференсиал ер рентаси муаммосини иқтисодчи олимлар орасида биринчи бўлиб ўрганди, ернинг баҳоси тўғрисидаги масала ҳам Петтй томонидан илмий жиҳатдан тўғри қўйилди. Петтй давлат статистика хизмати тузиш зарурлиги масаласини кўтарди ва статистик маълумот тўплашнинг айрим йўналишларини белгилаб берди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Бош вазир ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |