Питт Уилям Катта, граф Чатам (Чатҳам) (1708-1778) - Буюк Британия бош вазири (1766—68), давлат ва сиёсий арбоби, дипломат. Жамоалар палатаси аъзоси (1735—66), бош ғазначи (1746—55); ташқи ишлар вазири ва ҳарбий вазир (1756—61). Франсияга қарши кураш ташкилотчилари раҳбарларидан бири. 1756—63 йилларда бўлиб ўтган Етти йиллик уруш даврида Британия сиёсатига бошчилик қилган ва пировардида Буюк Британия Франсиянинг савдоси, денгиздаги кучлари ва мустамлакачилигига кучли зарба берган. 1766-йилдан бошлаб лордлар палатаси аъзоси. Сиёсий ва дипломатик доираларда нуфузи юқори бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил