William Ramsay

Wиллиам Рамсай (талаффузи: Уилям Рамсай) (1852-йил, 10-феврал, Глазго — 1916.23.7, Хау-Уиком) — инглиз кимёгари ва физиги. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1988). Бристол (1880—87) ва Лондон университети профессор (1887—1913). Илмий ишлари физик, анорганик ва органик кимёга оид. Суюкликларнинг мол.м. ни уларнинг сирт таранглигига кўра аниқлаш усулини (1883) таклиф қилган. Ж.У.Реле билан ҳамкорликда аргонни кашф этган (1894). У. Крукс билан ҳамкорликда Ерда гелий мавжудлигини исботлаган (1895). М.У.Траверс билан ҳамкорликда неон, криптон ва ксенонни кашф қилган (1898). Ф. Содди билан ҳамкорликда радиоактив элементларнинг ўз-ўзидан емирилиши ва бошқа элементларнинг изотопларига айланишини амалда аниқлаган (1903). Илк бор турли металларга азаррача таъсир эттириб, уларни сунъий равишда бошқа элементларга айлантиришга уриниб кўрган. Микроторози ихтиро қилган (1910). Д.И.Менделеевга боғлиқ бўлмаган ҳолда кўмирни ер остида газга аилантириш ғоясини олға сурган (1912). Лондон кимё жамияти президенти (1907—09). Нобел мукофоти лауреати (1904)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |