William Shakespeare
Wиллиам Шакеспеаре (талаффузи: Уилям Шекспир; 26-апрел 1564-йил — 23-апрел 1616-йил) — инглиз драматурги, шоир ва актёр, дунёнинг энг машҳур драматургларидан бири, камида 17 та комедия, 10 та хроника, 11 та фожиа, 5 та поэма ва 154 сонетдан иборат сиклнинг муаллифи[1][2][3]. Тахминан 1585-йилда она шаҳри Стратфорд-упон-Авонни тарк этиб, бирмунча фурсатдан сўнг Лондонга борган. Театр актёри ва драматург сифатидаги фаолияти 1580-йилдан бошланган. Шакеспеаренинг 1603-йилдан кейинги актёрлик фаолияти тўғрисида бирор маълумот йўқ. Аммо у ўзининг „Лордкамергер хизматкорлари“ труппаси учун (мазкур труппа Жамес И нинг тахтни эгаллаганидан кейин қирол труппаси деб аталган) песалар ёзишда давом этган. Тахминан 1612-йилда Стратфорд-упон-Авон шаҳрига қайтиб келган ва шу ерда вафот этган. Шакеспеаренинг актёр сифатидаги фаолияти тахминан 15 йил давом этган. У Англиянинг энг яхши ҳисобланган труппасида иккинчи даражали ролларни ижро этган ва шу труппа учун песалар ёзган.
| Wиллиам Шакеспеаре | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
26-апрел 1564-йил |
| Вафоти |
23-апрел 1616-йил (52 ёш) Стратфорд-упон-Авон, Англия |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | тах. 1585-1613 |
| Турмуш ўртоғи |
Анне Ҳатҳаwай (турм. 1582) |
| Болалари | |
| Отаси | Жоҳн Шакеспеаре |
| Онаси | Марй Арден |
| Имзоси | |
|
| |
Ижоди
Шакеспеаренинг адабий мероси шеърият ва драматургия асарларидан иборат. Ёшлик йилларида мифологик сюжет асосида ёзган „Венера ва Адонис“ (1593) ҳамда Рим тарихига оид „Лукреция“ (1594) достонлари самимий кутиб олинган. Бу асарлар, айниқса, 1592—1600-йилларда ёзилган „Сонетлар“ Шакеспеаренинг Уйғониш даври маданияти билан узвий алоқада майдонга келганини кўрсатди. Жаҳон лирикасининг буюк намуналари қаторидан ўрин олган Шакеспеаре сонетлари мавзу жиҳатидан 2 гуруҳга ажралади: дастлабки 126 сонет шоирнинг яқин дўстига бағишланган бўлса, 127—152-сонетларда лирик қаҳрамоннинг бевафолик қилган маҳбубага нисбатан муҳаббат туйғуси ва изтироблари тасвир этилган. Шакеспеаре яна бир неча достонлар ҳам ёзган бўлсада, уларнинг муаллифи масаласи ҳамон баҳслидир.
Шакеспеаре асарларининг нашр саналари уларнинг на ёзилган ва на саҳнага қўйилган вақтига тўғри келади. Шакеспеаре бир неча қисмдан иборат асарларининг аввал 2—3-қисмларини, кейин 1-қисмини ёзган пайтлар ҳам бўлган. Шунинг учун адабиёцҳунослар Шакеспеаре нинг драматургик ижодини 4 даврга бўлиб ўрганишни маъқул кўрадилар: 1-давр — 1590-94, 2-давр 1594-1600, учинчи давр 1600-1608, тўртинчи давр 1609-1613-йиллар. Шакеспеаре драматургик ижодининг 1-даврида достон, илк трагедия („Тит Андроник“) ва комедиялар („Хатолар комедияси“, „Қийиқ қизнинг тийилиши“)дан ташқари, „Ҳенрй ВИ“ (2-қисм, 1590), „Ҳенрй ВИ“ (3қисм, 1591), „Ҳенрй ВИ“ (1-қисм, 1592), „Ричард ИИИ“ (1593) илк хроникаларини ёзган. 2-даврида „Ричард ИИ“ (1595) „трагедияга яқин хроника“си, „Ҳенрй ИВ“ (1қисм, 1597), „Ҳенрй ИВ“ (2-қисм, 1598) ва (1594), „Ёз тунидаги туш“, „Венеция савдогари“ (1596) романтик комедиялари ҳамда „Ромео ва Жулиэт“ (1595) трагедиясини ёзган. Унинг „Йўқ жойдан чиққан ғавғо“ (1598), „Ўн иккинчи кеча“ (1600) сингари машҳур комедиялари ҳам шу даврда майдонга келган. Драматург ижодининг шоҳ асарлари — „Юлий Сезар“ (1599), „Ҳамлет“ (1601), „Отелло“ (1604), „Қирол Лир“ (1605), „Макбет“ (1606), „Антоний ва Клеопатра“, „Кориолан“ (1607) сингари трагедиялар Шакеспеаре ижодининг 3-даврини ташкил этади. „Ҳенрй ВИИИ“ (1613) хроникаси, „Қиш эртаги“ (1611), „Бўрон“ (1612) романтик драма ва трагедиялари эса Шакеспеаренинг сўнгги давр ижоди маҳсулидир.
Шакеспеаре ўз асарларини яратишда Рапҳаэл Ҳолиншеднинг Англия тарихига оид сюжетларга бой „Англия, Шотландия ва Ирландия хроникаси“дан самарали фойдаланган. Шакеспеаре тарихий трагедияларининг майдонга келишида Плутархнинг „Қиёсий ҳаётномалар“, комедияларининг ёзилишида эса М. Банделлонинг Италиянинг Уйғониш даврига оид ҳикоялари асосий манба бўлиб хизмат қилган. „Ромео ва Жулиэт“, „Ҳамлет“, „Қирол Лир“ сингари трагедияларга асос бўлган сюжетлар асосида Шакеспеарега қадар ҳам саҳна асарлари яратилган. Лекин бу сюжетлар Шакеспеарега хос улкан драматургик маҳорат туфайли жаҳоншумул фикр ва ғояларни ифодаловчи ўлмас асарларнинг юзага келишида ҳаётий манба вазифасини бажарган. Шакеспеаре ўзигача бўлган Европа халқлари тарихи, адабиёти ва театрини ўрганиш билан бирга ХВИИ асрнинг илғор тафаккур меваларидан ҳам баҳраманд бўлган ва шу асосда уларни ўзининг энг яхши асарларида катта бадиий куч билан мужассамлантирган. Ҳар бир тарихий даврда кузатилганидек, Шакеспеаре яшаган давр ҳам зиддият ва қарама-қаршиликлардан холи бўлмаган. Шакеспеаре, бошқа ёзувчилардан фарқли ўлароқ, ўз даври ҳаётидаги бундай зиддиятлар, ижтимоий ҳаёт ва кишилар тақдиридаги мураккабликларни нозик ҳис этган ҳамда шу билан кифояланиб қолмай, жамият ва инсон ҳаётининг қалтис нуқтасида юзага келган драматизмни тасвирлашга алоҳида эътибор берган. У ҳақиқий драматург сифатида персонажларнинг у ёки бу хатти-ҳаракатларини келтириб чиқарган ижтимоий, маиший, маънавий ва руҳий сабабларни очиб ташлаб, уларнинг ҳар бирига ўз хулқ-атворидаги кескин ўзгаришларни тўла асослаш ёки изоҳлаш имконини яратган.
Шакеспеаре ижодининг 2-даврида поэтик драма устаси сифатида намоён бўлган. У шу даврда қарама-қарши қўйиш усулларидан воз кечмаган ҳолда драматизмга катта эътибор бериб, трагик ва комик мотивларни ўзаро уйғунлаштирди. Шунинг натижаси ўлароқ Шакеспеаре ижодида („Ромео ва Жулиэт“, „Ричард ИИ“, „Ўн иккинчи кеча“) драматик лиризм авж нуқтасига эришган. Шакеспеаре ижодининг 3-даврида трагедия жанрига мансуб асарлар етакчи ўринни эгаллайди. Драматург Уйғониш даврига хос гуманизм ва инсонпарварлик ғоялари билан воқеликда тобора ривожланиб бораётган худбинлик, мунофиқлик, ёвузлик ўртасидаги зиддиятни кўриб, шу зиддиятларни ўз асарларига конфликт сифатида жалб этади. У худди шу даврда яратган трагедияларида бадиий маҳорат чўққисига эришган. Шакеспеаре ижодининг сўнгги даврига оид романтик драма ва трагик комедиялар унинг дунёқарашида ҳаётий зиддиятларни ижобий ҳал қилиш мумкин, деган умид пайдо бўлганидан гувоҳлик беради.
Шакеспеаренинг бутун ижодини нурлантириб турувчи фазилат юксак ахлоқий-маънавий муаммоларнинг тасвиридир. „Ромео ва Жулиэт“ лирик, „Юлий Сезар“ сиёсий, „Ҳамлет“ интеллектуал трагедия, „Отелло“ эса эҳтирослар трагедияси ҳисоблансада, улар замирида ўрта асарлар учун ҳам, ҳозирги замон учун ҳам катта аҳамиятга молик бўлган ахлоқий масалалар ётади. Агар „Юлий Сезар“, „Ҳамлет“, „Макбет“, „Ромео ва Жулиэт“ сингари асарларда тасвирланган драматик конфликт қаҳрамонларга ўзини билиш, ўзининг руҳий кучини рўёбга чиқариш имконини берган бўлса, Отелло, Лир сингари адашган қаҳрамонлар онги фақат фожеа рўй бериб, муқаррар ҳалокат яқинлашганидан кейингина нурланиб кетади. Шунга қарамай, уларнинг ҳар бири ва умуман Шакеспеаре асарларининг қаҳрамонлари асосан қатъий характерга эга бўлган, онги ва ахлоқий қарашлари шаклланган, воқеликка ҳушёр кўз билан қаровчи, кучли ва мард инсонлардир.
Шакеспеаре комедия ва трагикомедия жанрларида ҳам юксак санъат асарлари яратган. Унинг Уйғониш даври романтикаси билан суғорилган, қишлоқ ҳаёти манзаралари тасвирланган, саргузаштбоп воқеаларга бой комедиялари марказида ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтувчи муҳаббат мавзуси ётади. Шакеспеаре трагедияларида бўлгани сингари, комедияларидаги қаҳрамонларнинг нутқи ҳам ўткир ва чуқур фикрларга, пичинг ва ҳазилмутойибаларга бой.
Шакеспеаренинг ўзбек томошабини томонидан кашф этилиши 1935-йилда — „Ҳамлет“ трагедиясининг Ҳамза номидаги драма театри (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри) да саҳналаштирилиши билан бошланган. Шундан кейин Ўзбекистондаги ўзбек ва рус театрларида Шакеспеаренинг „Отелло“, „Ромео ва Жулиэт“, „Юлий Сезар“, „Қирол Лир“, „Кориолан“, „Вероналик икки йигит“, „Қийиқ қизнинг қуйилиши“, „Ёз тунидаги ғаройиб отлар“ сингари асарлари катта муваффақият билан қўйилди. Шакеспеаре асарларини таржима қилишда Ғафур Ғулом, Яшин, Уйғун, Шайхзода, Туроб Тўла, Қ. Мирмуҳамедов каби ёзувчи ва таржимонлар иштирок этдилар. Сўнгги йилларда Жамол Камол Шакеспеаре асарларини бевосита инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилди. Чўлпон қаламига мансуб „Ҳамлет“нинг таржимаси эса ўзбек таржима санъатининг шоҳ намунаси ҳисобланади.
Асарлари
=== Фожеалар ===
Комедиялар
|
Хроникалар
Шеърлар ва поэмалар
Апокрифлар ва йўқотилган ишлар
|
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Греэнблатт 2005, с. 11.
- ↑ Бевингтон 2002, сс. 1–3.
- ↑ Wеллс 1997, с. 399.
Адабиётлар
- Аникст, Шакеспеаре, Москва, 1964;
- Аникст, Шакеспеаре, Ремеслодраматурга, Москва, 1974;
- Қаюмов О., Wиллиам Шакеспеаре, Тошкент, 1964;
- Сулаймонова Ф., Шакеспеаре Ўзбекистонда, Тошкент, 1971;
- Дейч А., Аброр Ҳидоятовнинг уч қаҳрамони [Ўзбекистон қалби], Тошкент, 1974;
- Барг М. А., Шакеспеаре и история, Москва, 1976.
- Полноэ собраниэ сочинений, Тома 1—8, Москва, 1957—60;
- Асарлар, 1—5 жилдлар, Тошкент, 1981—85.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Wиллиам Шакеспеарега тегишли иқтибослар мавжуд. |
|
Либрарй ресоурcес абоут Wиллиам Шакеспеаре | |
| Бй Wиллиам Шакеспеаре | |
- Рақамли нашрлар
- Wиллиам Шакеспеареъс плайс он Боокwисе
- Интернет Шакеспеаре Эдитионс
- Тҳе Фолгер Шакеспеаре
- Опен Соурcе Шакеспеаре cомплете wоркс, wитҳ сеарч энгине анд cонcорданcе
- Тҳе Шакеспеаре Қуартос Арчиве
- Wоркс бй Wиллиам Шакеспеаре ин эБоок форм ат Стандард Эбоокс
- Wоркс бй Wиллиам Шакеспеаре ат Прожеcт Гутенберг
- Муаллиф ҳақидаги асарлар: Wиллиам Шакеспеаре Интернет Арчиве сайтида
- Wоркс бй Wиллиам Шакеспеаре ат ЛибриВох (публиc домаин аудиобоокс)

- Кўргазмалар
- Шакеспеаре Доcументед ан онлине эхҳибитион доcументинг Шакеспеаре ин ҳис оwн тиме
- Шакеспеареъс Wилл фром Тҳе Натионал Арчивес
- Тҳе Шакеспеаре Биртҳплаcе Труст
- Wиллиам Шакеспеаре (Wайбаcк Мачине сайтида 23 Септембер 2021 санасида архивланган) ат тҳе Бритиш Либрарй
- Мусиқа
- Wоркс бй Wиллиам Шакеспеаре сет то мусиc: фреэ сcорес ин тҳе Чорал Публиc Домаин Либрарй (ЧоралWики)
- Wоркс бй Wиллиам Шакеспеаре сет то мусиc: Сcорес ат тҳе Интернатионал Мусиc Сcоре Либрарй Прожеcт
- Мерос ва танқид
- Реcордс он Шакеспеареъс Тҳеатре Легаcй фром тҳе УК Парлиаментарй Cоллеcтионс
- Wинстон Чурчилл & Шакеспеаре — УК Парлиамент Ливинг Ҳеритаге
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |