William Wallace
Wиллиам Wаллаcе (талаффузи: Уилям Уоллес) – Шотландиянинг биринчи рицарларидан бири бўлган. Шотландия мустақиллиги учун курашган. Эндрю Морай билан бирга Wаллаcе 1297-йил сентябрда Стирлинг кўприги жангида инглиз қўшинини мағлуб этди. У Шотландия ҳимоячисига айланди. 1298-йил июлида Фалкирк жангида мағлубиятга учрагунига қадар хизмат қилди. 1305-йил август ойида Wаллаcе Роброда қўлга олинди. Глазго яқинида Англия қироли Эдвард И га топширилди, уни давлатга хиёнат ва инглиз фуқароларига қарши жиноятлар учун осиб ўлдиришди.
| Wиллиам Wаллаcе | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1270-йил 3-апрел Элдерсли, Шотландия |
| Вафоти |
1305-йил 23-август Смитфилд, Буюк Британия |
| Турмуш ўртоғи | Марион Браидфуте |
| Отаси | Малколм Wаллаcе |
| Онаси | Маргарет Кроуфолд |
Ёшлиги
Wиллиам Wаллаcе кичик зодагонлар оиласидан эди. Аммо унинг оилавий тарихи ва ҳатто ота-онаси ҳақида жуда кам нарса маълум. Wаллаcе улғайганида Шотландияни қирол Александр ИИИ бошқарган.

Унинг ҳукмронлиги тинчлик ва иқтисодий барқарорлик остида ўтди. 1286-йил 19-мартда Александр отдан йиқилиб вафот этди. Тахт унинг вориси, набираси, Норвегия маликаси Маргаретга ўтди.[1]
1290-йилда Норвегия қироличаси Маргарет вафотидан сўнг, Шотландияда Мак Алпинлар сулоласининг ҳокимияти барҳам топади. Мамлакат тахтига даъвогарлар сони эса ўн учта эди. Кучли давогарлар сулолага яқин бўлган Жон Баллиол ва Роберт Брюс (бўлажак қиролнинг бобоси) эди. Бу курашда ғолиб бўлиш учун Жон Баллиол Англия қироли Эдуард И олдига келди ва Шотланд тахтига ўтириш учун ундан ёрдам сўради. 1292-йил ноябр ойи бошида Бервик-апон-Твид қасрида бўлиб ўтган йирик феодал судида генеалогик примогениция бўйича катта бўлгани учун қонунда энг кучли даъвога эга бўлган Жон Баллиол фойдасига ҳукм чиқарилди. 1292-йил 30-ноябрда Эдуард И нинг кўмаги билан Шотландия қироли Иоанн И номи остида тахтга ўтирди.Уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик сифатида Англиянинг Шотландия устидан ҳукмронлигини
тан олди.[2]

Инглизларнинг ўзбошимчаликлари Иоаннни Франсия ва Норвегия билан иттифоқ тузишига, уларга қарши курашишига олиб келди. 1296-йилда Эдуард И Шотландияга бостириб кирди. 27-апрелда унинг қўшинлари Спосмур жангида Шотландия қўшинини мағлуб этди ва бутун мамлакатни нисбатан осонлик билан босиб олди. [3]Иоанн И асирга олинди, тахтдан воз кечди ва қал‘ага қамаб қўйилди. Кейин эса Франсияга сургун қилинди. Тахтдан воз кечган вассалнинг ҳукмдори сифатида Эдуард И ўзини Шотландия қироли деб эълон қилди. Натижада мамлакат мустақиллигини йўқотди. Шотландия қал’аларига инглиз гарнизонлари киритилди ва маҳаллий руҳонийлар инглизлар билан алмаштирила бошланди. [4]
Инглизларга қарши кураш
1297-йилда бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг бир нечта жойларида инглиз истилосига қарши қўзғолон кўтарилди. Шимолда уни Эндрю Морай, ғарбда ва марказда Уилям Wаллаcе бошқарган.[5] 1297-йил май ойида Wаллаcе бир гуруҳ шериклари билан Ланарк шерифи Уилям Ҳазелригни ўлдирди. Айнан шу суиқасд Шотландия мустақиллиги учун биринчи урушни бошлашга қаратилган эди. Ҳазелриггнинг ўлдирилиши билан Wаллаcе ёзма манбалар саҳифаларида пайдо бўлади. [6][7]Ҳужжатларда воқелик ҳақида аниқ хабар берилмайди; Кейинчалик ёзувчи Блинд Гарри томонидан ёзилишича, Wаллаcе Ланаркга яширинча ташриф буюрган ва рафиқаси Марион Браидфуит (Сер Хю де Браидфуитнинг қизи, Ламингтоннинг меросхўри) учун қасос олаётган эди. Бу вақтда Wаллаcе ва Марионнинг қизи эндигина дунёга келганди.[8] Блинд Гаррининг сўзларига кўра, Ланаркнинг ташрифларидан бирида Wаллаcе билан инглиз аскарлари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлган ва Wаллаcе қочиб кетган, шериф эса ўч олиш учун хотини Марионни қатл қилди. Wаллаcе яширинган жойидан қатлни кўриб қолди. Бир мунча вақт ўтгач, Wаллаcе тунда Ланаркга ҳужум қилди, шериф ва 50 га яқин одамини ўлдирди ва бир нечта биноларни ёқиб юборди. У шерифнинг жасадини бўлакларга бўлиб ташлади. Шу билан хотини Марион учун қасос олди.[9]
Шериф Ланарк ўлдирилгандан сўнг, Wаллаcе инглиз гарнизонларига қарши фаол операцияларни бошлади, унинг отряди тез тўлдирила бошлади ва унга бошқа исёнчи отрядлар ҳам қўшилди. Wаллаcе билан иттифоқ тузган биринчи зодагон Уилям Харди, лорд Дуглас эди. Улар биргаликда Скун Аббейга ҳужум уюштирдилар, у ерда улар инглиз хазинасини эгаллаб олишди ва Юстикарни қочишга мажбур қилишди. Дугласни жазолаш учун қирол Эдвард И ёш Роберт Брюсни (бўлажак қирол) юборди, аммо у рақиби Баллиолни қайта тиклаш байроғи остида ўтказилганига қарамай, ҳаракатга қўшилди. Wаллаcе Шотландиянинг марказий ва ғарбий қисмида фаол бўлган бўлса, шимолда Эндрю де Морай ҳаракатнинг бошида эди, жанубда эса Жеймс, Шотландия Олий Стюард, Роберт Уишарт каби раҳбарлар бошчилигида қўзғолон авж олди. Шериф Ланарк ўлдирилгандан сўнг, Wаллаcе инглиз гарнизонларига қарши фаол курашларни бошлади, унинг гуруҳига турли жойлардан тезда одамлар, бошқа исёнчи отрядлар қўшилди. Wаллаcе билан иттифоқ тузган биринчи зодагонлар Уилям Харди ва лорд Дуглас эди. Улар биргаликда Сcоон Аббейга ҳужум уюштирдилар. У ерда улар инглиз хазинасини эгаллаб олишди ва Юстикарни қочишга мажбур қилишди. [10] Wаллаcе де Морайга қўшилиш учун шимолга кетди ва 1297-йил августида унга қўшилди. Бу вақтда Форт дарёсининг шимолидаги бутун Шотландия исёнчилар қўлида эди, фақат Данди қалъаси инглизлар назорати остида қолди, аммо Wаллаcе ва де Морай томонидан қамал қилинди. Инглиз губернатори Хю Крессингем ва Суррей графи (Споцмурда ғолиб чиққан) Жон де Уорен қўмондонлиги остидаги 10 000 кишилик армия уларга қарши йўлга чиққанини билиб, Wаллаcе ва де Морай Данди қамалини шаҳар аҳолисига қолдириб, ўзлари Стирлинг қалъаси яқинидаги Форт дарёси бўйлаб душман томон юришди.[11]
1297-йил 11-сентябрда Wаллаcе ва Эндрю Морай бошчилигидаги армия Стирлинг кўприги жангида ғалаба қозонди. Шотландия армияси сони анча кам бўлса-да, инглиз қўшинини мағлуб этди. Жон де Уорен, Суррей графи, 3000 отлиқ ва 8000-10000 пиёдадан иборат феодал армияси дарёнинг шимолий томонига ўтишганда фалокатга дуч келди. Кўприкнинг торлиги кўплаб аскарларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўтишди.

Шотландлар инглиз аскарларининг ярми ўтиб кетгунча пистирмада туришди ва тезда ҳужум қилишди. Аввалига пиёдалар, кейин отлиқлар жангга кирди. Дарё томонидан асосий кучлардан узилган авангарднинг ўлимини кўрган Суррей кўприкдан ўтишни тезлаштиришга ҳаракат қилди, аммо натижада ёғоч кўприк қулаб тушди. [12]Жанг инглизларга орқа томондан зарба берган де Морейнинг ҳужуми билан якунланди. Жангдан сўнг Морай ва Wаллаcе қирол Жон Баллиол номидан Шотландия ҳимоячилари унвонини олдилар. Морай 1297-йил охирида жанг майдонида олган жароҳатлари туфайли вафот этди. Инглиз армияси деярли бутунлай йўқ қилинди, инглиз губернатори Хю Крессингем вафот этди. Шотландияликлар унинг терисини шилиб олишди. Эндрю де Морай ажойиб қўмондон эди ва шу билан бирга Wаллаcенинг ўзи каби инглизлар билан ватанпарвар сифатида курашарди.[13] Стирлинг жангидан кейин деярли бутун Шотландия инглизлардан озод қилинди.

Шотландия баронлари қирол Иоанн И йўқлигида Wаллаcени Шотландия вақтинчалик регент этиб сайладилар.[14] Тахминан 1297-йил ноябрида Wаллаcе Шимолий Англияга, Нортумберленд ва Камберленд орқали кенг кўламли ҳужумлар уюштирди, Йил охирига келиб, „Кирк ўрмон“да (Селкирк) маросимда Wаллаcе рицар унвонига сазовор бўлди.

Wаллеснинг енгилиши
1298-йил апрел ойида Эдуард Шотландияга иккинчи марта бостириб киришни буюрди. Жангдан икки кун олдин 25 781 пиёда аскарлар қуроллантирилиб, уларга пул тарқатилди. Отлиқлар қанчалиги ҳақида аниқ манбалар йўқ, аммо Эдуард қўмондонлиги остида тахминан 1500 от бўлган деб тахмин қилиш мумкин. Улар Лотианни талон-торож қилишди ва бир қанча қалъаларни қайтариб олишди, лекин Уилям Wаллаcени қўлга тушира олмадилар. Шотландлар инглиз армиясининг таъминоти тугагунча ҳужум қилмоқчи эмасди. Инглиз аскарларининг руҳий ҳолати ва озиқ-овқат таъминотини етишмаслиги Эдуарднинг ўз армиясидаги ғалаён келиб чиқишига сабаб бўлди. Унинг отлиқлари буни бостиришга тўғри келди. Июл ойида Эдуард Эдинбургга таъминот учун қайтишни режалаштираётганда, шотландлар узоқ вақтдан бери орзу қилган жангга киришиш учун сафландилар. 1298-йил 22-июлда Фалкирк жанги бўлиб ўтди. Отлиқ қўшинларининг заифлигини қоплаш учун Wаллаcе мудофаа тактикасига мурожаат қилиб, пиёда аскарларни думалоқ шилтронларда жойлаштирди, уларни тўсиқ билан ўраб, орасига камончиларни жойлаштирди. Бироқ, лордлар бошлиқ отлиқлар унга хиёнат қилиб жангдан чекинишди. Бу жанг тақдирини ҳал қилди. Wаллаcе сентябр ойида Роберт Брюс ва Жон И нинг жияни Жон Комин фойдасига Шотландия регент лавозимидан истеъфога чиқди. Шундан сўнг у Франсия-Шотландия иттифоқи бўйича музокаралар олиб бориш учун Франсияга жўнаб кетди. Франсия қироли Филипп ИВ эндигина қизи Изабеллани Эдуард И нинг ўғли (бўлажак қирол Эдуард ИИ) унаштирган. Шунинг учун Англия унинг душманига айланишини истамаган. Бироқ, қиролнинг Римдаги элчиларига 1300-йил 7-ноябрда ёзган мактуби сақланиб қолган ва унда у Римдан Wаллаcени қўллаб-қувватлашни сўраган.[15]
Қўлга олиниши
Шотландияда бу вақтда партизанлар уруши давом этди ва 1304-йилда Wаллаcе ватанига қайтиб, бир нечта тўқнашувларда қатнашди. 1305-йил 5-августда у Глазго яқинида инглиз аскарлари томонидан қўлга олинди.

Уни инглизларга содиқ шотландиялик рицар Жон де Мензеис топширди. Wаллаcе Лондонга олиб кетилди, у ерда қирол Эдуард шахсан уни Вестминстерда хиёнатда айблаб суд қилди. Суд жараёнида Wаллаcе ўзининг Англияга қарши барча хатти-ҳаракатларини тан олди, аммо хиёнатда айбловни рад этди ва шундай деди: „Мен Эдуардга хоин бўлолмайман, чунки мен ҳеч қачон унинг қўл остидаги одам бўлмаганман“. У осиб ўлдириш ҳақидаги ҳукм 23-август куни Лондонда ижро этилди. Қатл этилгандан сўнг, унинг танаси, боши кесилган ва бўлакларга бўлинган, боши Буюк Лондон кўпригига осилган ва тананинг бошқа қисмлари Шотландиянинг энг йирик шаҳарлари — Нюкасл, Бервик, Стирлинг ва Пертда одамларга инглизларга қарши бош кўтарганинг ҳоли шу деб намойиш этилган.[16]
| Муҳим жанглар | Ҳудуди | Вақти | Саркардалар | Ғалаба |
|---|---|---|---|---|
| Ланаркка юриш | Ланарк, Шотландия | 1297-йил май | Уилям Wаллаcе вс Уилям Ҳезелриг | Шотландия |
| Сконега юриш | Сконе,Шотландия | 1297-йил июн | Уилям Wаллаcе ва УилямДуглас вс Уилям Ормсбей | Шотландия |
| Стирлинг кўприги бўйидаги жанг | Стирлинг, Шотландия | 1297-йил 11-сентябр | Уилям Wаллаcе, Андрю Морай вс Суррейнинг 6-графи | Шотландия |
| Фалкрикдаги жанг | Фалкрик, Шотландия | 1298-йил 22-июл | Уилям Wаллаcе вс Эдуард И | Англия |
| Ҳепрю жангги | Пиблс яқинида, Шотландия | 1304-йил 20-феврал | Уилям Wаллаcе, Симон Фрасер вс Жон Сегрейв, Уилям Латимер,Роберт тҳе Бруcе | Англия |
Бағишловлар

- Уилям Wаллаcе-Шотландия мустақиллиги учун курашнинг фаол иштирокчиси, Шотландия адабиётининг бир қатор ажойиб асарларининг қаҳрамони. Блинд Гаррининг „Сер Уилям Wаллаcенинг ҳаракатлари, Элдерсли рицарлари“ (ХВ аср) асарининг бош қаҳрамони.
- 1869-йилда Шотландиянинг Стирлинг шаҳрида Уилям Wаллаcе шарафига Wаллаcе ёдгорлиги деб номланувчи 67 метрли минора қурилган.
- Блинд Гарри поэмаси асосида „Шер юрак“ бадиий филми 1995-йилда яратилган (режиссёр ва бош ролни Мел Гибсон ижро этган). Лекин филмда кўплаб тарихий ноаниқликлар учун танқидчилар нишонига айланган, мухлислар томонидан эса илиқ кутиб олинган.
- Ирон Маиден 1998 йилда „Виртуал ХИ“ албомида чиқарилган „Тҳе Cлансман“ қўшиғИни „Бравеҳеарт“ филми учун ёзди. Қўшиқ нақароти „Озодлик“ сўзидан иборат.
- 1996-йилда Германиянинг „Граве Диггер“ гуруҳининг Шотландия мустақиллиги учун курашга бағишланган „Тунес оф Wар“ албоми чиқди. Унда „Уилям Wаллаcе“ қўшиғи ҳам мавжуд.
- Санкт-Петербурглик Ҳеавй гуруҳи СтормЛанд ўзининг „Фреэдом“ дебют албомида Уилям Wаллаcега иккита қўшиқ бағишлади: „Фалкирк жанги“ ва „И До Белиэве“.
- Wаллаcе Германиянинг Р.А.C. гуруҳи Ландсернинг „Ребелл“ („Исёнчи“) қўшиғида тилга олинади, унда қўшиқ бошида Гибсон филмидан мусиқа мавжуд.
- Швециянинг Cивил Wар гуруҳи „Годс Анд Генералс“ албомида Уилям Wаллаcега бағишланган Бравеҳеарт қўшиғини ёзди. Қўшиқ учун видео суратга олинди, унинг сюжети „Шер юрак“ филмигаўхшаган, аммо тарихий ҳақиқатга яқинроқ.
- 1828 йилда Уолтер Скот „Сир Уилям Уоллсга“ ҳикоясини ёзди.
- Г.А.Хенти бу давр ҳақида Озодлик учун: Wаллаcе ва Брюснинг ҳикояси (1885) номли роман ёзди.
- Голландиянинг Империа симфоник металл гуруҳининг „Қуээн Оф Лигҳт“ албомида Wаллаcега бағишланган „Бравеҳеарт“ қўшиғи мавжуд.
- Бридге оф Аллан (Шотландия)даги пиво заводи „Уилям Wаллаcе“ номига қўйилган.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Wиллиам-Wаллаcе
- ↑ ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/доcуменциллуст00cлубгоог
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-май.
- ↑ ҳттпс://www.ббc.cо.ук/ҳисторй/ҳисториc_фигурес/wаллаcе_wиллиам.штмл
- ↑ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Л%C3%БCбеcкер_Начричтен
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-май.
- ↑ ҳттпс://www.сcоттишарчивесфорсчоолс.орг/WарсОфИндепенденcе/ЛубеcкЛеттер.асп
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.cо.уз/боокс?ид=НДЗЙДwААҚБАЖ&пг=ПА192&редир_эсc=й#в=онепаге&қ&ф=фалсе
- ↑ ҳттп://www.тҳесоcиэтёфwиллиамwаллаcе.cом/wиллиамwаллаcеофелдерслиэ.ҳтм
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.cо.уз/боокс?ид=сеВ4згХОЖЛсC&қ=сcотланд+кинг+баллиол&пг=ПА117&редир_эсc=й
- ↑ ҳттпс://портал.ҳисториcенвиронмент.сcот/десигнатион/БТЛ31
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.cо.уз/боокс?ид=ЛХХ9м4ЖиКскC&пг=ПА57&редир_эсc=й#в=онепаге&қ&ф=фалсе
- ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20100323002502/ҳттп://www.сcоцмарт.cом/инфо/ҳистфигурес/wаллаcе.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.даилйреcорд.cо.ук/неwс/сcоттиш-неwс/делигҳт-ас-700-еар-олд-леттер-линкед-то-легендарй-1113630
- ↑ ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/буб_гб_ВлУЛААААЙААЖ
- ↑ ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/буб_гб_ВлУЛААААЙААЖ
Ҳаволалар
- ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20170713215307/ҳттп://www.стирлинг.гов.ук/сервиcес/эдуcатион-анд-леарнинг/лоcал-ҳисторй-анд-ҳеритаге/лоcал-ҳисторй/wаллаcе-анд-бруcе
- ҳттпс://www.сcоттишарчивесфорсчоолс.орг/WарсОфИндепенденcе/ЛубеcкЛеттер.асп
- ҳттпс://www.ббc.cом/неwс/ук-сcотланд-14959390
- ҳттпс://www.нпг.орг.ук/cоллеcтионс/сеарч/персон.пҳп?ЛинкИД=мп67461
