Willie Nelson
Wиллиэ Хю Нелсон - америкалик кантри қўшиқчиси, гитарачи ва мусиқа басталовчи. Нелсон 1933-йил 29-апрелда Техаснинг Абботт шаҳрида туғилган[1]. Нелсон ўзининг шажараси бошланишини аждоди Жон Нелсон маёр бўлиб хизмат қилган Америка инқилобий урушига боғлайди[2]. Унинг „Шотгун Wиллиэ“ (1973), „Ред Ҳеадед Странгер“ (1975) ва „Стардуст“ (1978) албомлари танқидий ва тижорат муваффақияти билан биргаликда Нелсонни кантри мусиқасининг энг таниқли ижодкорларидан бирига айлантирди. Нелсон 30 дан ортиқ филмларда рол ўйнаган, бир нечта китобларнинг муаллифи, биоёқилғидан фойдаланиш ва марихуанани қонунийлаштириш бўйича фаолликда иштирок этган.
Wиллиэ Нелсон | |
|---|---|
|
Wиллиэ Нелсон 2019-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
1933-йил 29-апрел |
| Жанрлар | Кантри, жазз, блюз |
| Касби | Артист, Мусиқачи, Кантри қўшиқчиси, гиратарачи |
| Фаолият йиллари | 1956—ҳозиргача |
Нелсон ўзининг биринчи қўшиғини етти ёшида ёзган. Илк бор ўн ёшида гуруҳда ижро этишни бошлаган. Ўрта мактабда у Боҳемиан Полка билан маҳаллий қўшиқчи ва гитарачи сифатида гастролларда бўлди. 1950-йилда ўрта мактабни тугатгандан сўнг, у АҚШ ҳаво кучларига қўшилди, аммо кейинчалик белидаги муаммолар туфайли бўшатилган. Қайтганидан кейин Нелсон икки йил давомида Байлор университетида ўқиди, лекин мусиқа соҳасида муваффақият қозонгани учун ўқишни ташлади. У ўзи туғилган Техас штатидаги радиостансияларда ва Тинч океанининг шимоли-ғарбий қисмидаги бир нечта радиостансияларда ДЖ бўлиб ишлаган. Шу билан бирга 1950-йилларнинг охирларида қўшиқчи ва бастакор сифатида фаолият олип борган. Бу вақт ичида у ўзининг энг яхши қўшиқларни ёзди, жумладан „Фуннй Ҳоw Тиме Слипс Аwай“, „Ҳелло wаллс“, „Преттй Папер“ ва „Cразй“ мусиқий алибомлари жуда машҳур бўлди. 1960-йилда у Теннесси штатининг Нашвилл шаҳрига кўчиб ўтди ва кейинчалик Пампер Мусиc билан нашриёт шартномасини имзолади. Бу шартнома эса Рей Приcе гуруҳига басчи сифатида қўшилиш имконини берди. 1962-йилда у ўзининг „… Анд Тҳен И Wроте“ номли яна битта машур албомин яратти. Ушбу муваффақият туфайли Нелсон 1964-йилда РCА Виктор билан шартнома тузди ва кейинги йили Гранд Оле Опрй мусиқий радиосида ишлай бошлади. 1960-йилларнинг охири ва 1970-йилларнинг бошларида ўрта-чарт ҳитларидан сўнг Нелсон корпоратив Нашвилле мусиқа саҳнасидан чарчади ва 1972-йилда Техаснинг Остин шаҳрига кўчиб ўтди.
1973-йилда Атлантиc Реcордс билан шартнома имзолагандан сўнг, Нелсон „Шотгун Wиллиэ“ ва „Пҳасес анд Стагес“ каби албомларин яратти. 1975-йилда кўп танқидлар остида қолган „Ред Ҳеадед Странгер“ албомини ёзди. Ўша йили у Уэйлон Женнингс, Жесси Колтер ва Томпалл Глазер билан бирга „Wантед! Тҳе Оутлаwс“ алибомин ёзди. 1980-йилларнинг ўрталарида „Ҳонейсуcкле Росе“ каби хит албомларни яратиш ва „Он тҳе Роад Агаин“, „То Алл тҳе Гирлс И’ве Ловед Бефоре“ ва „Панчо ва Лефтй“ каби хит қўшиқларни ёзиш чоғида у „Тҳе Ҳигҳwаймен“ мусиқий гуруҳига қўшилди.
Манбалар
- ↑ Жоэ Ниcк Патоски, Wиллиэ Нелсон: Ан Эпиc Лифе, Интернет Арчиве
- ↑ Wиллиэ Нелсон, Итъс а Лонг Сторй: Мй Лифе бй Wиллиэ Нелсон Ҳачетте Боок Гроуп; Литтле, Броwн анд Cомпанй