Wиллис Ламб (талаффузи: Уиллис Ламб) (1913.12.7, Лос-Анжелес-2008.15.5) — америкалик физик, АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1954-йилдан). Калифорния университетини тугатган (1934). АҚСҲнинг Колумбия ва бошқа университетлари профессор (1948-йилдан). Илмий ишлари атом ва ядро физикаси, квант электроника ва тезлаткичлар техникаси, микротўлқин спектроскопиясига оид. Шунингдек, водород атоми энергетик сатҳининг силжишини тажрибада аниклаган (1947), газ лазери назариясини ишлаб чиққан (1962). Нобел мукофоти лауреати (1955).[1][2]

Wиллис Ламб

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари