Вим Вендерс (олмонча: Wим Wендерс , туғилганда Wилҳелм Эрнст Wендерс, 1945-йил 14-август, Дюсселдорф) — немис кинорежиссёри ва фотографи. Янги немис киносининг йирик намояндаси ва муаллиф-режиссёр сифатида тан олинган[1]. У БАФТА, „Олтин палма новдаси“, „Олтин шер“ ва фахрий „Олтин айиқ“ мукофотларини олган, шунингдек, „Осcар“ мукофотига тўрт марта номзод бўлган. 1996–2020-йилларда Европа кино академиясининг президенти бўлган.

Wим Wендерс
Таваллуди 1945-йил 14-август (1945-08-14) (81 ёш)
Фуқаролиги Olmoniya bayrogʻi Германия
Фаолият йиллари 1967 — ҳозиргача
Турмуш ўртоғи
Эдда Кёхл
(турм. 1968; ажр. 1974)

Лиза Крозер
(турм. 1974; ажр. 1978)

Рони Блейкли
(турм. 1979; ажр. 1981)

Изабел Вайнкартен
(турм. 1981; ажр. 1982)

Доната Вендерс (турм. 1993)
Мукофотлари „Олтин палма новдаси“ (1984), БАФТА (1985), „Олтин шер“ (1982), фахрий „Олтин айиқ“ (2015)

Ҳаёти

Вендерс Дюсселдорфда анъанавий католик оиласида туғилган, отаси Хайнрих Вендерс жарроҳ эди. Режиссёрнинг „Вим“ исми аслида голландча исм бўлиб, у чўқинтирилганда берилган расмий „Вилгелм“ исмининг қисқартма шаклидир. Мактабни Руҳр ҳудудидаги Оберхаузен шаҳрида тамомлаган, сўнг Фрейбург университетида тиббиёт (1963–1964) ва Дюсселдорф университетида фалсафа (1964–1965) бўйича ўқиган, аммо ўқишни ташлаб, 1966-йил октябрида рассом бўлиш учун Парижга кўчиб борган. Парижда у Франсия миллий кино мактаби — ИДҲЕC (ҳозирги „Ла Фéмис“)га кириш имтиҳонларидан ўта олмайди. Шундан сўнг Монпарнасдаги Жонни Фридлендер устахонасида гравюрачи бўлиб ишлайди. Айнан шу даврда унинг кино санъатига бўлган иштиёқи кучайиб, кунига бештагача филм кўра бошлайди[2].

1967-йилда Германияга қайтиб, Дюсселдорфдаги „Унитед Артисц“ офисида ишлаган, шу йили кузда Мюнхен телевидение ва кино университетига (ҲФФ) ўқишга кирган. 1967–1970-йилларда ўқиш билан бирга „ФилмКритик“ журнали, „Сüддеуцче Зеитунг“ газетаси, „Тwен“ журнали ва „Дер Спиэгел“ учун кино танқидчиси бўлиб ишлаган[2].

Ижоди

Вендерс фаолияти 1960-йиллар охирида, Янги немис киноси даврида бошланган. Унинг филмларидаги ўзига хос визуал услуб кўп жиҳатдан голландиялик оператор Роббй Мüллер билан кўп йиллик ҳамкорликнинг самарасидир. Режиссёрнинг тўлиқ метражли дебют асари — Мюнхен телевидение ва кино университетидаги битирув иши ҳисобланган, 16 мм плёнкага тасвирга олинган қора-оқ форматдаги „Шаҳарда ёз фасли“ (1970) филми бўлади. Кейин Петер Ҳандке романи асосида „Пеналти вақтидаги дарвозабоннинг ҳаяжони“ (1972) ва Натҳаниэл Ҳаwтҳорне романи асосида „Қирмизи ҳарф“ (1973)ни суратга олган. 1974–1976-йилларда „Йўл филмлари трилогияси“ни — „Шаҳарлардаги Алиса“ (1974), „Нотўғри ҳаракат“ (1975) ва „Қироллар йўли“ (1976)ни яратган, охиргиси 1976-йилги Cаннес кинофестивалида ФИПРЕСCИ мукофотини олган.

1977-йилда Патриcиа Ҳигҳсмитҳ романи асосидаги „Америкалик дўст“ (Деннис Ҳоппер ва Бруно Ганз иштирокида) филми билан шуҳрат қозонган. „Тҳе Неw Ёрк Тимес“ танқидчиси Жей Хоберман уни Мартин Сcорсесенинг"Такси ҳайдовчиси" филмига қиёслаб, ҳақиқий кино шинавандалари учун яратилган янги турдаги филм сифатида таърифлаган[3]. „Париж, Техас“ (1984, бош ролларда Ҳаррй Деан Стантон ва Настассжа Кински) драмаси Cаннес кинофестивалида „Олтин палма новдаси“ни олган[4]. Петер Ҳандке билан ҳаммуаллифликда ёзилган „Хоҳиш қанотлари“ (1987) учун 1987-йилги Cаннес кинофестивалида энг яхши режиссёр деб топилган[5]. Унинг давоми „Узоқ, яқин!“ (1993) эса Cаннес кинофестивалида Гранд-при билан тақдирланган.

Вендерс кўплаб машҳур ҳужжатли филмлар ҳам суратга олган, „Буэна Виста Соcиал Cлуб“ (1999, Куба мусиқаси ҳақида), 3Д форматидаги „Пина“ (2011, раққоса Пина Баусч ҳақида), „Ер тузи“ (2014) — учаласи ҳам „Осcар“ мукофотига энг яхши ҳужжатли филм номинациясида номзод бўлган. Режиссёрнинг 2023-йилда суратга олинган „Ажойиб кунлар“ (Перфеcт Дайс) филми ҳаётнинг кичик қувончларидан гўзаллик топиш фалсафасига бағишланган бўлиб, 2024-йилда „Энг яхши халқаро бадиий филм“ номинациясида "Осcар" мукофотига номзод сифатида кўрсатилади[6]. Вендерс шунингдек фаол фотограф бўлиб, 1980-йиллар бошидан 20 йил давомида „Ер юзасидан суратлар“ лойиҳаси устида ишлаган, унинг биринчи туркуми — „Ғарбда ёзилган“ — „Париж, Техас“ филмига тайёргарлик чоғида АҚШнинг Ғарбини кезиб чиққанида яратилган.

Филмографияси

Бадиий филмлари

Йил Филм номи Асл номи
1970 „Шаҳарда ёз фасли“ Суммер ин тҳе Cитй
1972 „Пеналти вақтидаги дарвозабоннинг ҳаяжони“ Диэ Ангст дес Торманнс беим Элфметер
1973 „Қирмизи ҳарф“ Дер счарлачроте Бучстабе
1974 „Шаҳарлардаги Алиса“ Алиcе ин ден Стäдтен
1975 „Нотўғри ҳаракат“ Фалсче Беwегунг
1976 „Қироллар йўли“ Им Лауф дер Зеит
1977 „Америкалик дўст“ Дер американисче Фреунд
1982 „Хамметт“ Ҳамметт
1982 „Ишларнинг аҳволи“ Дер Станд дер Динге
1984 „Париж, Техас“ Парис, Техас
1987 „Хоҳиш қанотлари“ Дер Ҳиммел üбер Берлин
1991 „Дунё охиригача“ Бис анс Энде дер Wелт
1993 „Узоқ, яқин!“ Ин wеитер Ферне, со наҳ!
1994 „Лиссабон ҳикояси“ Лисбон Сторй
1995 „Булутлар ортида“ Ал ди лà делле нуволе (Микеланжело Антониони билан; Вендерснинг иштироки қисман)
1997 „Зўравонликка чек қўйиш“ Тҳе Энд оф Виоленcе
2000 „Миллион долларлик меҳмонхона“ Тҳе Миллион Доллар Ҳотел
2004 „Фаровон мамлакат“ Ланд оф Плентй
2005 „Эшикни тақиллатманг“ Донът Cоме Кноcкинг
2008 „Палермодаги суратга олиш“ Палермо Шоотинг
2015 „Ҳаммаси яхши бўлади“ Эверй Тҳинг Wилл Бе Фине
2016 „Аранхуэснинг гўзал кунлари“ Лес Беаух Жоурс д’Аранжуэз
2017 „Чўкиш“ Субмергенcе
2023 „Ажойиб кунлар“ Перфеcт Дайс

Ҳужжатли филмлари

Йил Филм номи Асл номи
1980 „Сув устида чақмоқ“ (Николас Рей билан ҳаммуаллифда) Лигҳтнинг Овер Wатер
1985 „Токио-га“ Токё-Га
1989 „Шаҳарлар ва кийимлар ҳақида дафтар“ Нотебоок он Cитиэс анд Cлотҳес
1995 „Ёруғлик ҳийласи“ А Триcк оф Лигҳт
1998 „Вилли Нелсон Театрда“ Wиллиэ Нелсон ат тҳе Театро
1999 „Буэна Виста ижтимоий клуби“ Буэна Виста Соcиал Cлуб
2002 „Кёлнга қасида: рок-н-ролл филм“ Оде то Cологне: А Роcк 'Нъ Ролл Филм
2003 „Инсон руҳи“ Тҳе Соул оф а Ман
2011 „Пина“ Пина
2014 „Ер тузи“ (Жулиано Рибейро Салгаду билан ҳаммуаллифда) Тҳе Салт оф тҳе Эартҳ
2018 „Папа Франсиск: сўзига содиқ инсон“ Попе Франcис: А Ман оф Ҳис Wорд
2023 „Анселм“ Анселм

Манбалар

  1. ↑ Кüртен, Жочен. „Тҳе эcлеcтиc филммакер: Wим Wендерс ат 75“. Деуцче Wелле (2013-йил 8-июл). Қаралди: 2021-йил 1-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Wим Wендерс“. полкагалериэ.cом. Қаралди: 2020-йил 21-июл.
  3. ↑ Ҳоберман, Ж.. „Wим Wендерс'с Ҳигҳ Плаинс Грифтер“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2016-йил 12-феврал). Қаралди: 2023-йил 24-сентябр.
  4. ↑ „Wендерс'с Филм, 'Парис, Техас,' Wинс ат Cаннес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1984-йил 24-май). Қаралди: 2024-йил 14-март.
  5. ↑ „Пиалат Филм Гец Топ Призе ат Cаннес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1987-йил 20-май). Қаралди: 2024-йил 14-март.
  6. ↑ Счиллинг, Марк. „Wим Wендерс' 'Перфеcт Дайс' финдс беаутй ин смалл плеасурес“. Тҳе Жапан Тимес (2024-йил 4-январ). Қаралди: 2024-йил 15-январ.

Ҳаволалар