Чантелле Wҳитней Броwн-Ёунг[2] (1994-йил 27-июлда туғилган), Wинниэ Ҳарлоw номи билан танилган, канадалик модел, витилиго деб номланувчи тери касаллиги ҳақида оммавий нутқ сўзлайди. 2014-йилда „Америcаъс Нехт Топ Модел“ шоусининг 21-мавсуми иштирокчиси сифатида машҳурликка эришган. 2018-йилда витилиго касаллигига чалинган биринчи модел сифатида Виcториаъс Сеcрет Фашион Шоw подиумида чиқиш қилган[3]. Шунингдек, Беёнcé томонидан суратга олинган „Лемонаде“ (2016) визуал албомида ҳам иштирок этган. 2018-йилда ББCнинг энг машҳур 100 аёллари сафида тилга олинган. Кейинчалик Амазон Приме Видеонинг „Макинг тҳе Cут“ шоуси иккинчи мавсумида ҳакам сифатида қатнашган[4].

Wинниэ Ҳарлоw

Ҳарлоw 2018-йилги Cаннес кинофестивалида
Таваллуди
Чантелле Wҳитней Броwн-Ёунг

1994-йил 27-июл (1994-07-27) (32 ёш)
Касби
  • Модел
  • матбуот котиби
Фаолият йиллари 2014–ҳозиргача
Моделлик
Бўйи 5 фт 9 ин (1.75 м)
Соч ранги қора
Агентлик

Ёшлик йиллари

Wинниэ Ҳарлоw 1994-йил 27-июлда Торонто шаҳрида туғилган. Таваллуд пайтидаги исми Чантелле Броwн-Ёунг. Онасининг исми Лиса Броwн, отасининг исми эса Wиндсор Ёунг[5]. Ҳарлоwнинг ямайкалик аждодлари[5], шунингдек, икки опа-синглиси ҳам бор[6]. Тўрт ёшида унга терининг айрим қисмларида пигмент йўқолиши билан тавсифланадиган сурункали касаллик витилиго ташхиси қўйилган. Болалик чоғида Ҳарлоw қора ва оқ танли ўқувчилар томонидан масхара ва ҳақоратларга учраб, „сигир“, „зебра“ каби сўзлар билан камситилган[5]. Ушбу оғир руҳий босим сабабли у бир неча марта мактабини ўзгартиришга мажбур бўлган ва охир-оқибат мактабни ташлаб кетган. Шундан сўнг у ўз жонига қасд қилиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрган[5][6].

Карераси

Ҳарлоw Инстаграм тармоғида „Америcаъс Нехт Топ Модел“ дастури бошловчиси Тйра Банкс томонидан модел сифатида кашф этилган ва 2014-йилда лойиҳанинг 21-мавсумида 14 нафар финалчидан бирига айланган. Ҳарлоw ушбу шоуда иштирок этган ягона канадалик модел бўлган[7]. У финалнинг иккинчи ҳафтасидаёқ лойиҳадан чиқиб кетган[8], бироқ „cомебаcк сериэс“ (қайтиш) деб номланган алоҳида танловда иштирок этган. Унда Ҳарлоw шоудан чиқарилган бошқа иштирокчилар билан биргаликда суратга тушган ва қайта танловга кириш имкониятини қўлга киритишга ҳаракат қилган. Ушбу серия якунида у энг юқори ўртача жамоатчилик овозини тўплагани маълум бўлган ва лойиҳа саҳнасига қайтган[9]. Бироқ Ҳарлоw умумий ҳисобда 9-ўринни эгаллаган[9].

Ҳарлоw 2017-йилги Cаннес кинофестивалида

Манбалар

  1. ↑ „Wинниэ Ҳарлоw“. Моделс.cом. 2017-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-май.
  2. ↑ „Фром 'cоw' то cовер гирл, модел Wинниэ Ҳарлоw ис чангинг беаутй“ (эн). CНН (2016-йил 6-январ). 2019-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-сентябр.
  3. ↑ Америcа. „Модел wитҳ витилиго бреакс барриэрс ин Виcториа'с Сеcрет Фашион Шоw“ (эн). Гоод Морнинг Америcа. 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  4. ↑ „'Макинг тҳе Cут' Тапс Жеремй Сcотт анд Wинниэ Ҳарлоw ас Жудгес фор Сеасон 2“. ТҳеWрап (2021-йил 2-март). 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-март.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Родней. „Фром Суиcиде Тҳоугҳц то Америcа'с Нехт Топ Модел Финалист“. жамаиcа-глеанер.cом. Глеанер Cомпанй (2014-йил 25-феврал). 2015-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-апрел.
  6. ↑ 6,0 6,1 Барлоw. „Чантелле Wинниэ: 'И'м проуд оф мй скин'“. Тҳе Гуардиан (2015-йил 15-феврал). 2015-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 11-август.
  7. ↑ Флеминг. „Модел wитҳ раре скин дисеасе чангинг тҳе фаcе оф фашион“. НЙПост.cом (2014-йил 9-сентябр). 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-апрел.
  8. ↑ Кwиаткоwски. „'Америcа'с Нехт Топ Модел' cуц Чантелле Броwн-Ёунг фром тҳе cомпетитион“. РеалитйТВWорлд.cом (2014-йил 9-сентябр). 2015-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-июн.
  9. ↑ 9,0 9,1 Кwиаткоwски. „'Америcа'с Нехт Топ Модел' элиминатес Миржана Пуҳар, wелcомес баcк Чантелле Броwн-Ёунг“. РеалитйТВWорлд.cом (2014-йил 29-октябр). 2015-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-июн.

Ҳаволалар