Winston Churchill
Уинстон Черчилл (инглизча: Сир Wинстон Леонард Спенcер-Чурчилл сер Уинстон Леонард Спенсер-Черчилл; 30-ноябр 1874 — 24-январ 1965) — британиялик давлат ва сиёсат арбоби, 1940—1945 ва 1951—1955-йилларда Буюк Британия бош вазири, журналист, ёзувчи, адабиёт бўйича Нобел мукофотининг совриндори (1953). 2002-йили ББC компанияси томонидан ўтказилган сўров маълумотларига кўра, уни тарихдаги энг буюк британиялик деб ҳисобланади.[1]
| Уинстон Черчилл | |
|---|---|
| Файл:Черчилл портраит НЙП 45063.жпг | |
| 61-чи Бош вазири | |
|
Мансаб даври 1940-йил 10-май – 1945-йил 27-июлгача | |
| Ўтмишдоши | Невилле Чамберлаин |
| Вориси | Cлемент Аттлеэ |
| Буюк Биртаниянинг 63-чи Бош вазири | |
|
Мансаб даври 1951-йил 26-октабр – 1955-йил 7-апрелгача | |
| Ўтмишдоши | Cлемент Аттлеэ |
| Вориси | Антҳонй Эден |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
30-ноябр 1874-йил Бленҳейм, Оксфордшир |
| Вафоти |
24-январ 1965-йил (90 ёшда) Лондон (Блейдон яқинида дафн этилган) |
| Сиёсий партияси | Бирлашган Қироллик Консерваторлар Партияси |
| Турмуш ўртоғи | Cлементине Чурчилл |
Черчилл Уинстон Леонард Спенсер (1874.30.11, Бленим, Оксфордшир — 1965.24.1, Лондон) — Буюк Британия давлат арбоби, Консерваторлар партиясининг раҳбари (1940—55). Сандхерст ҳарбий кавалерия мактабини тугатган. 1896—98 йилларда Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий чегарасида қўзғолон кўтарган қабилаларни бостиришда қатнашган. 1896 —98 йилларда Ҳиндистонда хизмат қилган. 1900-йилда Консерваторлар партиясидан парламентга депутат қилиб сайланган. Мустамлака ишлари (1906—28; 1921—22), Савдо (1908—10), Ички ишлар (1910-11), Ҳарбий денгиз (1911-15), Ҳарбий таъминот (1917—18), Молия (1919—21), Ҳарбий ва авиация вазири (1924—29) лавозимларида ишлаган.
Буюк Британия иккинчи жаҳон урушига киргач, 1939-йил сентентабрда Н. Чемберлен ҳукуматида Ҳарбий-денгиз вазири бўлиб тайинланди. 1940-йилда Н. Чемберлен истеъфога чиққач, Черчилл коалицион хукумат бош вазири. Черчилл ҳукумати гитлерчилар Германиясига қарши бирга курашиш тўғрисида СССР билан имзоланган битим (1941-йил июл) ва иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома (1942-йил май)га қарамасдан СССРни кучсизлантириш мақсадида иккинчи фронтни белгиланган муддатда очмаган. Черчилл СССР, АҚСҲ, Буюк Британия давлат бошлиқларининг Теҳрон (1943), Ялта ва Поцдам (1945) конференсиялари қатнашчиси. 1945-йилги парламент сайловларида Консерваторлар партиясининг мағлубиятга учраши туфайли Черчилл хукумати истеъфога чиққан. 1951—55-йилларда яна бош вазир. Черчилл 1955-йилда истеъфога чиққан ва умрининг охиригача вакиллар палатасининг аъзоси бўлган. Бир канча тарихий-мемуар асарлар муаллифи. Адабиёт бо'йича Нобел мукофоти лауреати (1953).
Манбалар
- ↑ Полл оф тҳе 100 Греатест Бритонс, 2006-05-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2006-05-14
Ҳаволалар
- Чурчилл маркази (ингл.)
- Wинстон Леонард Спенcер-Чурчилл:таржимаи ҳоли, суратлар, ижоди ва мақолалари (рус.)
- Тҳе Гатҳеринг Сторм (Wайбаcк Мачине сайтида 2005-11-10 санасида архивланган) ИМДБда (ингл.)
- Тҳе Гатҳеринг Сторм (2002) (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-03-01 санасида архивланган) ИМДБда (ингл.)
- Wинстон Чурчилл: Тҳе Wилдернесс Еарс (Wайбаcк Мачине сайтида 2005-09-12 санасида архивланган) ИМДБда (ингл.)
- W. Чурчилл афоризмлари (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-09-19 санасида архивланган) (рус.)
- 30-noyabrda tugʻilganlar
- 1874-yilda tugʻilganlar
- 1965-yilda vafot etganlar
- 24-yanvarda vafot etganlar
- Londonda vafot etganlar
- Birlashgan Qirollik Bosh vazirlari
- Buyuk Britaniya Bosh vazirlari
- Yil kishisi
- Adabiyot boʻyicha Nobel mukofoti sovrindorlari
- Britaniya imperiyasi ordeni sohiblari
- Britaniyalik tarixchilar