Winston Smith (1984)
Wинстон Смитҳ – Георге Орwеллнинг дистопик романида келтирилган қаҳрамон. 1949-йилда ёзилган ушбу асар 1945-46-йилларда туғилганлиги айтилади. „1984“ китобида Wинстон оддий бир одам сифатида тасвирланган бўлиб, ўқувчи уни осонгина таниб олиши мумкин бўлган „марказий кўз“ сифатида ишлатилган[1].
| Wинстон Смитҳ | |
|---|---|
| „1984“ образи | |
| Илк бора кўринган | 1984 (1949) |
| Муаллиф(лар) | Георге Орwелл |
| Жонлантирган(лар) |
Ричард Wидмарк (1953) Петер Cушинг (1954) Эдмонд О'Бриэн (1956) Жоҳн Ҳурт (1984) |
| Умумий маълумотлар | |
| Мансублиги |
Юқори партия биродарлик |
| Алоқадор бошқа образ(лар) | Жулия |
| Миллати | Британиялик/Океаниялик (филмда) |
Образ таҳлили

Wинстон Смитҳ Ҳақиқат вазирлигининг Ҳужжатлар бўлимида ишлайди, у ерда унинг вазифаси доимий равишда ўзгариб турадиган партия сиёсатига мос келиши учун тарихий ҳужжатларни қайта ёзишдан иборат. Бу жараён газета мақолаларини қайта кўриб чиқиш ва фотосуратларни таҳрир қилишни, асосан, „одаммасларни“ олиб ташлашни ўз ичига олади. Тарихни қайта ёзиш механизмлари билан яқин алоқада бўлганлиги сабабли, Wинстон Смитҳ партия ва унинг ҳақиқат монополияси ҳақида шубҳаларини ўзида сақлайди. Wинстон ҳар доим телеэкран олдига яқинлашганда, уни „6079 Смит W“ деб аташади.
Wинстон „Юқори Партия“ аъзоси бўлган сирли аёл, Жулия билан учрашади, у ҳам партиянинг сиёсатига нисбатан норозилик билдиради ва улар севишганларга айланадилар. Тез орада Wинстон О’Бриэн билан боғланади, у ички партия аъзоси бўлиб, Wинстон уни яширинча партия диктатурасини ағдаришга қаратилган „Биродарлик“ қаршилик ташкилоти аъзоси деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрига кўра, улар ўзларини руҳан учрашган деб ўйлаб, ЎБриэн билан шахсий равишда учрашишади ва Океания давлатининг асосий душмани ва „Биродарлик“ лидери Эммануэл Голдштейн томонидан ёзилган бир китобни олишади. Фақат ушбу китобни ўқиб чиққанларидан кейингина улар тўлиқ ҳуқуқли аъзолар бўладилар.
Бироқ, ЎБриэн аслида "Фикр полицияси"нинг агенти бўлиб чиқади ва Wинстон етти йил (ёки улар шунақа ҳисоблашади) давомида кузатув остида бўлган. Тез орада Wинстон ва Жулия ҳибсга олинади. Wинстон қўлга олинганида қаршилик кўрсатади ва ЎБриэн қўлида бир неча ой давомида даҳшатли қийноқларга дош беради. Аммо унинг руҳи „101-хона“га олиб борилиб, ўзининг энг катта қўрқуви —каламушлар томонидан еб қўйилиш эҳтимоли билан учрашганда, ниҳоят бузилади. Агар у партияга қарши чиқишда давом эца, ушбу таҳдид ҳақиқатга айланиши мумкин эди, Шунинг учун Wинстон Жулияга хиёнат қилади ва партияга содиқ б’лишда давом этади. Қаршилик ёки мустақил фикрлашнинг ҳар қандай имконияти йўқ қилинади, Wинстон 2 + 2 = 5 каби ҳақиқатни қабул қилишга мажбур қилинади, қайсики бу атама ҳақиқат ёки факт ҳақидаги идеологияга итоат қилишни англатади. Роман охирида, ЎБриэннинг қийноқлари Wинстонни партияга сўзсиз итоаткор қилиб қўяди, яни у чин дилдан „Катта Биродар“ни севади.
У улкан юзга тикилди. Қора мўйлов остида қандай табассум яширинганлигини тушуниш учун унга қирқ йил керак бо'лди. Эй, шафқациз, кераксиз тушунмовчилик! Эй, меҳрибон юракдан о'зини четга суриб ташлаган мустақил, о'з-о'зига ишонган о'жар! Икки жин ҳиди билан то'йинган ёшлар унинг бурунининг икки томонидан оқди. Аммо ҳаммаси жойида эди, кураш тугади. У о'з устидан г'алаба қозонган эди. У "Катта Биродар"ни севарди.
— ВИ боб, "1984"
Партияга тўлиқ таслим бўлиш ва бўйсунишдан ташқари, Wинстоннинг тақдири романда очиқланмаган. Wинстон „Катта Биродар“ни севишини тан олганида, у жамоат судида чиқиш ва қатл этилишини орзу қилади; аммо, романнинг ўзи „Wинстон“ ҳали ҳам „Каштан дарахти кафеси“да бўлиб, „Катта Биродар“ юзини кузатиши ва унга сиғиниши билан якунланади.
Шахсияти
Wинстон китобнинг бошида 39 ёшда эканлиги айтилган. Бошқа асосий қаҳрамонлар каби, у ҳам чекувчи ва ичувчи (унинг жин ва тамакиси Ташқи Партия аъзолари учун мавжуд бўлган паст сифатли „Ғалаба“ бренди). Китоб охирида унинг узоқлашиб кетган Кетрин исмли хотини борлиги айтилади. Wинстоннинг оёғининг орқа томонида варикоз яраси бор, бу эса унинг яшаётган қашшоқлик ҳиссини кучайтиради.
Wинстоннинг қизиқувчан ва интеллектуал табиати бор (бу охир-оқибат уни партия нигоҳига туширади). Унда ўтмишдаги нарсалар ва шеъриятга нисбатан муҳаббат ва қизиқиш уйғонади. Юлия билан ишқий муносабатларини бошлашдан олдин ҳам, у ўзига зарар етказмайдиган унга кундалик ва антиқа маржон узугини сотадиган жаноб Чаррингтон билан ўзаро яқин муносабатларни ривожлантиради. Шунингдек, у Wинстонни шунга ўхшаш йўқотилган шеърларни излашга ундаб „Апелсинлар ва лимонлар“ дея кўпчилик томонидан унутилган қўшиқни таништиради.
Ғояси
Wинстон романда лондонлик дея таърифланган. Унинг исми одатда Wинстон Чурчиллдан олинганлиги ва кенг тарқалган Смитҳ фамилиясидан келиб чиққан деб қаралади[2]. Шунингдек, унинг образи Артҳур Коэстлернинг "Кундузги зулмат" романидаги Рубашов қаҳрамонидан илҳомланилган, айниқса, унинг сўроқ қилишдаги жавоблари ва реакциялари[3].
Бошқа манбаларда
Смитҳнинг образи радио, телевизор ва филмда роман адаптацияларида пайдо бўлган.
- Биринчи марта бу ролни 1949-йил 27-августда НБC’нинг НБC Университй Тҳеатер учун радио адаптациясида гавдалантирган актёр Девид Нивен эди.
- Ричард Wидмарк 1953 йил 26-апрелда "Унитед Статес Стеэл Ҳоур"да АБC радиосида Смиттни ўйнаган.
- 1953-йил 21-сентабрда „Студио Оне“ эпизодида Смитҳ Эдди Алберт томонидан ўйналган.
- 1954-йилда ББC Оне’даги „Нинетеэн Эигҳтй-Фоур“ да Смитҳ Питер Кушинг томонидан ўйналган.
- 1955-йилги Австралия „Лух Радио Тҳеатре“ адаптациясида Винсент Праис Смитҳни ижро этган.
- 1956-йил филмида Смитҳ Эдмунд ЎБриэн томонидан ўйналган.
- 1965-йилда ББC Ҳоме Сервиcе’да эфирга узатилган драматизация Патриcк Троугҳтон томонидан овоз берилган.
- Гарри Уоцон 1967-йилги уч қисмдан иборат ББC Радио 4 адаптациясида ролда қатнашган.
- Жон Хурт 1984-йилги филм адаптациясида Смитҳни ижро этган.
- Кристофер Эклстон 2013-йилги икки қисмли ББC Радио 3 драматизациясида ролда ўйнаган.
Манбалар
- ↑ Готтлиэб, Эрика. Тҳе Орwелл Cонундрум: А Cрй оф Деспаир ор Фаитҳ ин тҳе Спирит оф Ман?. Оттаwа, Cанада: Cарлетон Университй Пресс, 1992 — 56-бет. ИСБН 0-88629-175-5.
- ↑ Тҳомпсон, Луке, Тҳе Ласт Ман: Георге Орwелл'с 1984 ин Лигҳт оф Фриэдрич Ниэтзсче'с Wилл то Поwер (ПДФ), 20 Фебруарй 2009да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 6 Май 2008.
- ↑ Мизенер, Артҳур (1949), „Трутҳ Майбе, Нот Фиcтион“, Тҳе Кенён Ревиэw, 1 (4): 685.