Wole Soyinka
Wоле Сойинка (1934.13.7, Абеокута) — нигериялик драматург ва ёзувчи. "Шер ва соҳибжамол" (1963) ва "Ўрмон рақси" (1963) ҳажвий песаларида Ш. гротеск воситаси орқали Африкадаги анъанавий ва замонавий оқимлар ўртасидаги тўқнашувларни акс эттиради; тарихий ўтмишни билишга чақиради. "Монах Иеронимнинг синовлари" (1964) комедияси, урушга қарши қаратилган "Телбалар ва профессионаллар" масали (1971) ва "Шарҳловчилар" (1965) романининг муаллифи. Бу асарларда Ш. Нигерия амалдорларининг порахўрлигини қоралайди. Шеърларида ўз даври муҳитидан норозилик оҳанглари сезилиб туради ("Қамоқдаги шеърлар", 1969). Нобел мукофоти лауреати (1986).[1].
| Wоле Сойинка |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |