Word on the Water
Wорд он тҳе Wатер (Сув юзасидаги сўзлар) — бу юк кемасида жойлашган китоб дўкони бўлиб, бу кема-дўкон Лондоннинг Кинғс Cросс ҳудудидаги Регент каналида жойлашган, аммо уни Лондон каналлари тармоғи бўйлаб бошқа жойларда ҳам учратиш мумкин[1].
|
| |
| Қачон асос солинган | 2010-йил |
|---|---|
| Асосчи(лари) | Паддй Сcреэч, Жонатҳан Приветт, анд Степҳане Чаудат |
Тарихи
Юк ташувчи кемага дўкон қуриш ғояси 2011-йилда икки асосчи (Жон ва Паддй) ўз қайиқларини бандаргоҳга ёнма-ён боғлагандан кейин пайдо бўлган[2]. 2014-йилда Wорд он тҳе Wатер асосчилари Англия ва Уэлснинг Cанал & Ривер Труст компаниясидан Паддингтон майдонидаги Регент канали учун доимий лангар ташлаш лицензиясини олишга ариза беришди, бироқ бу сўров рад этилди ва унинг ўрнига таклиф қилинган қаҳвахона яратиш учун Бритиш Ландга руҳсатнома тақдим этилди[3]. Кейин Cанал & Риверс Труст компаниясида Wорд он тҳе Wатерга 2015-йилда берилган доимий лангар ташлаш лицензиясини тақдим этиш учун сўровнома юборилди[4][5]. Улар Степҳанедан юк ташувчи кема сотиб олмоқчи бўлганларида, у уларнинг бизнесдаги шеригига айланди[6]. Дўкон аввалига ҳар икки ҳафтада ўз жойини ўзгартириб туришга мажбур бўлган, аммо кейинчалик қонун-қоидалар ўзгариши сабабли дўкон эгалари олти ойлик лангар ташлаш ҳуқуқига эга бўлишди.
2021-йилда мазкур қўшма ширкат дўкони Тҳе Гуардиан томонидан Британиянинг 10 та энг яхши мустақил китоб дўконларидан бири сифатида этироф этилди[7].
Китоб дўконининг асосий манзилгоҳи 1920-йиллардан қолган Голландия каналидаги юк ташиш қайиғи ҳисобланади[8].
Дўкон ҳар куни ҳар қандай об-ҳаво шароитига қарамасдан пешиндан то кечки 7.00 га қадар очиқ бўлади. Бу иш вақти айрим байрам кунларидагина ўзгариши мумкин.
Галерея
-
Wорд он тҳе Wатер китоб дўкони
-
Китоб дўкони кириш қисмидаги белги
-
Ҳаcкней Wиcк ҳуқуқдидан оқиб ўтувчи Леа дарёсидаги юк ташиш кемаси, 2015-йил
-
Умумий кўриниши
-
Ички кўриниши
-
Дўкондаги китоблар
Манбалар
- ↑ Солосопҳиэ. „Wорд он тҳе Wатер: А Униқуэ Боокбарге Боокшоп ин Лондон“ (инглизча). солосопҳиэ (11-ноябр 2018-йил). Қаралди: 4-январ 2022-йил.
- ↑ Миллер. „Тҳе тинй флоатинг боокшоп мооред он а Лондон cанал“ (инглизча). МйЛондон (6-декабр 2018-йил). Қаралди: 4-феврал 2022-йил.
- ↑ Миллер. „Тҳе тинй флоатинг боокшоп мооред он а Лондон cанал“ (инглизча). МйЛондон (6-декабр 2018-йил). Қаралди: 4-феврал 2022-йил.
- ↑ Тҳе Гуардиан. „Саве Wорд он тҳе Wатер, тҳе wондерфул флоатинг боокшоп“ (инглизча). тҳе Гуардиан (8-декабр 2014-йил). Қаралди: 4-январ 2022-йил.
- ↑ ББC. „Cампаигн то саве флоатинг Wорд Он Тҳе Wатер боокшоп“ (инглизча). ББC Неwс (24-ноябр 2014-йил). Қаралди: 4-январ 2022-йил.
- ↑ Нордланд, Род. „Лондон’с Cаналбоат Бооксторе Финдс а Бертҳ, анд Суccесс“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (29-ноябр 2017-йил). Қаралди: 4-феврал 2022-йил.
- ↑ Боланд. „10 оф Бритаин’с бест индиэ боокшопс“ (инглизча). тҳе Гуардиан (18-июн 2021-йил). Қаралди: 4-феврал 2022-йил.
- ↑ Кингс Cросс. „Wорд он тҳе Wатер – тҳе флоатинг боок барге ат Кинг’с Cросс“ (инглизча). Кинг'с Cросс. 4-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-сентабр 2022-йил.