World Wide Web Consortium
Wорлд Wиде Wеб Cонсортиум (W3C) - Wорлд Wиде Wеб(Бутунжаҳон ўргимчак тўри) учун асосий халқаро стандартлар ташкилоти. 1994-йилда ташкил этилган ва ҳозирда Тим Бернерс-Ли томонидан бошқариладиган консортиум аъзо ташкилотлардан иборат бўлиб, улар бутун дунё бўйлаб Интернет стандартларини ишлаб чиқишда биргаликда ишлайдиган тўла вақт(фулл-тиме)ли ходимларни қўллаб-қувватлайди. 2022-йил 3-июл ҳолатига кўра W3C 465 аъзога эга эди.[1] W3C шунингдек, таълим ва таргъибот ишлари билан шугъулланади, дастурий таъминотни ишлаб чиқади ва Интернет ҳақида муҳокама қилиш учун очиқ форум бўлиб хизмат қилади.
1994-йилда Тим Бернерс-Ли Массачусец технология институтида Ядровий тадқиқотлар бўйича Европа кенгаши(CЕРН), ДАРПА (АРПАнинг ўзгартирилган номи) ва Европа Комиссияси кўмагида Бутунжаҳон Интернет Консортиумини (W3C) асос солган. W3C-нинг мақсади интернетни яратишда фойдаланиладиган протоколлар ва технологияларни стандартлаштиришдан иборат эди, шунда контент бутун дунё аҳолисининг иложи борича кенгроқ қисмига етиб бориши мумкин эди. Кейинги бир неча йил ичида бир нечта спесификацияларни, жумладан ҲТМЛ 4.01, CСС 1 ва 2-версияларини, ПНГ тасвир форматларини намойиш этди.[2]
1997-йилдан бошлаб W3C бутун дунё бўйлаб минтақавий офисларини яратди. 2009-йил сентабр ҳолатига кўра, унинг Австралия, Бенилüкс мамлакатлари (Белгия, Нидерландия ва Люксембург), Бразилия, Хитой, Финландия, Германия, Австрия, Греция, Гонконг, Венгрия, Ҳиндистон, Исроил, Италия, Жанубий Корея, Марокаш, Жанубий Африка, Испания, Швеция ва 2016-йилдан бошлаб Буюк Британия ва Ирландия каби мамлакатлар мавжуд.[3]
Спесификация етуклиги
Баъзан, спецификация жуда катта бўлганда, у ўз тезлигида етук бўлиши мумкин бўлган мустақил модулларга бўлинади. Модул ёки спесификациянинг кейинги нашрлари даражалар деб номланади ва сарлавҳадаги биринчи бутун сон билан белгиланади (масалан, CСС3 = 3-даражали). Ҳар бир даражадаги кейинги таҳрирлар касрдан кейинги бутун сон билан белгиланади (масалан, CСС2.1 = 1-версия).
W3C стандартини шакллантириш жараёни W3C жараён ҳужжатида белгиланган бўлиб, ҳар бир янги стандарт ёки тавсиянинг ривожланиши керак бўлган тўртта етуклик даражасини белгилайди.
Ишчи лойиҳа (WД)
“Муҳаррир лойиҳалари”(Эдитор драфт) ва муҳокамасидан етарлича таркиб тўплангандан сўнг, у ҳамжамият томонидан кўриб чиқилиши учун ишчи лойиҳа (WД - Wоркинг драфт) сифатида чоп этилиши мумкин. WД ҳужжати стандартнинг ҳамма учун очиқ бўлган биринчи шаклидир. Деярли ҳар бир кишининг шарҳи қабул қилинади, аммо шарҳланган алоҳида бир элемент ҳаракатлари бўйича ҳеч қандай ваъда берилмайди.
Ушбу босқичда стандарт ҳужжат унинг якуний шаклидан сезиларли фарқларга эга бўлиши мумкин. Шундай қилиб, WД стандартларини қўллайдиган ҳар бир киши ўз иловаларини сезиларли даражада ўзгаришига тайёр бўлиши керак.
Номзод тавсияси (CР)
Номзод тавсияси стандартнинг WД-га қараганда яхшироқ версиясидир. Бу вақтда стандарт учун масъул бўлган гуруҳ стандарт ўз мақсадига жавоб беришидан қониқиш ҳосил қилади. CР(Cандидате реcоммендатион)-нинг мақсади ишлаб чиқиш ҳамжамиятидан стандартнинг қандай амалга оширилиши борасида ёрдам олишдан иборат. Стандарт ҳужжат янада ўзгариши мумкин, аммо бу нуқтада муҳим хусусиятлар ҳал қилинади. Ушбу хусусиятларнинг дизайни ҳалигача амалга оширувчиларнинг фикр-мулоҳазалари туфайли ўзгариши мумкин.
Таклиф этилаётган тавсия (ПР)
ПР(Пропосед реcоммендатион) стандартнинг олдинги икки даражадан ўтган версиясидир. Стандарт фойдаланувчилари маълумотларни тақдим этадилар. Ушбу босқичда ҳужжат якуний тасдиқлаш учун W3C маслаҳат кенгашида кўриб чиқилади.
Ушбу қадам муҳим бўлса ҳам, бироқ у кейинги босқичга ўтаётганда камдан-кам ҳолларда стандартга сезиларли ўзгаришларни келтириб чиқаради.
W3C тавсияси (РЕC)
Бу ривожланишнинг энг охирги босқичидир. Ҳозирги вақтда стандарт назарий ва амалий шароитларда, кенг кўламда кўриб чиқилиб, синовдан ўтди. Стандарт ҳозирда W3C томонидан маъқулланган бўлиб, унинг оммага тарқатишга тайёрлигини кўрсатиб, амалга оширувчилар ва муаллифлар орасида кенгроқ қўллаб-қувватлашни рагъбатлантиради.
Тавсиялар баъзан нотўгъри бўлади. Қисман ёки умуман амалга оширилмаслиги мумкин, аммо кўплаб стандартлар ишлаб чиқувчилар ўз маҳсулотларини W3C-га мослигини белгилашни хоҳласалар, риоя қилишлари керак бўлган икки ёки ундан ортиқ мувофиқлик даражаларини белгилашлари лозим.
Сертификациялаш
ИСОC ва бошқа халқаро стандартлар органларидан фарқли ўлароқ, W3C сертификатлаш дастурига эга эмас. W3C, ҳозирча, жамият учун фойдадан кўра кўпроқ камчиликларни келтириб чиқариш хавфи туфайли бундай дастурни бошлаш мос эмас деб қарор қилган.[4]
Аъзолик
Консортиум(W3C) унинг аъзолари томонидан бошқарилади. Аъзолар рўйхати ҳамма учун очиқ. Аъзолар қаторига корхоналар, нотижорат ташкилотлар, университетлар, давлат ташкилотлари ва жисмоний шахслар киради.[5]
Аъзолик талаблари шаффофдир, фақат битта талабдан ташқари: аъзолик учун ариза W3C томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. Кўпгина йўриқномалар ва талаблар батафсил баён этилган, аммо аъзоликни ниҳоят тасдиқлаш ёки рад этиш жараёни ёки стандартлари ҳақида якуний кўрсатма йўқ.[6]
Аъзолик нархи ариза берувчи ташкилотнинг характерига ва у жойлашган мамлакатга қараб тўгъридан-тўгъри шкала бўйича берилади. Мамлакатлар Жаҳон банкининг сўнгги гуруҳлари бўйича аҳоли жон бошига ЯИМ (ялпи миллий даромад) бўйича таснифланган.[7]
Манбалар
- ↑ „Cуррент Мемберс & Тестимониалс“. Қаралди: 3-июл, 2022-йил.
- ↑ „Тҳе ҳисторй оф тҳе Wеб - W3C Wики“ (28-январ, 2019-йил). 2022-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ Иан Броwн. „W3C Оффиcес“ (14-март, 2019-йил). Қаралди: 4-июл, 2022-йил.
- ↑ „7 W3C Течниcал Репорт Девелопмент Проcесс“ (1-август, 2014-йил). Қаралди: 4-июл, 2022-йил.
- ↑ „Мембершип - W3C“. Қаралди: 4-июл, 2022-йил.
- ↑ „Жоин W3C“. Қаралди: 4-июл, 2022-йил.
- ↑ „Cонсортиум Феэс“. Қаралди: 4-июл, 2022-йил.