Wrocław


Wроcłаw — Полшанинг жанубиғарбидаги шаҳар. Вроцлав воеводалигининг маъмурий маркази. Одра дарёси бўйидаги порт. Аҳолиси 640 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Вроцлав йилномаларда дастлаб 980 йилда Бреславл номи билан тилга олинган. Бир неча аср немислар қўл остида (1945-йилгача) Силезиянинг бош шаҳри (Бреслау) бўлган. Вроцлав йирик саноат шаҳри ва муҳим темир йўл тугуни. Транспорт машинасозлиги, станоксозлик, приборсозлик, электротехника, ўлчов асбоблари, кимё, тўқимачилик, тикувчилик, полиграфия, озиқ-овқат саноати ривожланган. Вроцлавда университет, илмий тадқиқот ва политехника институтлари, йирик илмий кутубхона, опера театри, музейлар, ботаника ва ҳайвонот боғлари бор. Шаҳарда меъморий ёдгорликлар кўп: бир неча черков, ратуша биноси (ХИВ—ХВИ асрлар) ва бошқа сақланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |