„Х ми Ҳ?“, тўлиқ номи „Х ми Ҳ: Қисқача имло луғати“ — ўзбек тилидаги Х ва Ҳ ҳарфлари билан бошланадиган сўзлар ва исмлар киритилган кирилл ва лотин алифболаридаги қисқача имло луғати. Луғатни Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтининг Ўзбек ва жаҳон филологияси кафедраси мудири, филология фанлари доктори, доцент Равшан Жомонов тузган. Луғат 2010-йил Тошкент шаҳрида „Нишон-ношир“ нашриётида чоп этилган[1].

Х ми Ҳ: Қисқача имло луғати
Муаллиф(лар) Равшан Жомонов
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и имло луғати
Нашриёт „Нишон-ношир“
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2010
Саҳифалар сони 112
ИСБН ИСБН 978-9943-378-08-7

Ушбу луғат кириллча ва лотинча ўзбек алифболарида тузилганлиги учун айни бир сўз ҳар икки ёзувда ёнма-ён берилган. Луғат кириллча-лотинча ўзбек ёзуви тамойилида тузилганлиги сабабли сўзлар ўзбек кирилл алифбоси тартибида ифодаланган.

Луғатни нашрга тайёрлашда филология фанлари доктори Эргаш Умаров масъул муҳаррирлик қилган. Луғат тақризчилари – филология фани номзодлари, доцентлар Шарифа Мирзаева ҳамда Раҳимбой Жуманиёзов.

Манбалар

  1. ↑ „Х ми Ҳ?“. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси. Қаралди: 2020-йил 16-декабр.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар