Хабаровск (1893-йилгача Хабаровка) – Россия Федерациясидаги шаҳар (1880-йилдан), Хабаровск ўлкаси маркази, Амур дарёсининг ўнг соҳилидаги порт. Узоқ Шарқнинг муҳим транспорт йўллари чоррахаси. Транспорт йўли стансияси. Аэропорт бор. Аҳолиси 583,1 минг киши (2002).

Хабаровск
Мамлакат Россия
О'лка Хабаровск о'лкаси

Шаҳар 1858-йил Хабаровка ҳарбий пости сифатида вужудга келган, 1880-йилдан Приморе вилоятининг маъмурий маркази. 1884-йилдан Приамуре генерал губернаторлиги маркази. 1893-йилдан рус сайёҳи Е. П.Хабаров шарафига Хабаровск деб аталган. 1902-йилда Хабаровскда „Арсенал“ ҳарбий заводи қурилган. 1904-йилдан Амур ҳарбий флотининг базаси. ХХ аср бошларида Хабаровск Узоқ Шарқнинг йирик савдо марказига айланди. 1926-1938-йилларда Узоқ Шарқ ўлкаси маркази.

Машинасозлик ва металлсозлик (станоксозлик, кемасозлик ва кема таъмирлаш, кабел ва бошқа заводлар), нефтни қайта ишлаш, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари бор, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади, кимёфармацевтика заводи фаолият кўрсатади. 8 та олий ўқув юрти, 7 та илмий тадқиқот институти, 3 та театр, ўлкашунослик, адабиёт, бадиий музейлар, телемарказ бор. Шаҳар атрофида 3 та санатория, дам олиш уйлари мавжуд[1].

Манбалар