Xabbl qonuni
Хаббл қонуни – коинотнинг узлуксиз кенгайиши хусусиятини ифодаловчи қонун, 1929-йилда Э.Хаббл таклиф этган. Бу кенгайишнинг энг оддий модели болалар шарини пуфлаганда унинг катталашишидир. Бунда шар сиртидаги бошланғич нуқталар бир-биридан вақт давомида узоқлашиб боради. Кузатувчи шу нуқталарнинг (галактикалар тўдасининг) бирида жойлашган, деб тушунтиради. Галактикалар тўдалари ва квазарларнинг биздан узоқлиги Р ва узоқлашиш тезлиги В орасидаги боғланиш қуйидагича ифодаланади: В=ҲР; бунда Н – Хаббл доимийси. Хаббл қонуни катта масштабда доимо ўринли, Н доимий физик табиатига кўра, вақтга боғлиқ функсия бўлиб, гравитацион тортиш кучлари Коинот кенгайишини секинлаштириши мумкин.
Хаббл қонуни амалда кенг қўлланади. Унинг ёрдамида, хусусан, бизнинг галактикамиздан жуда узоқда жойлашган обектларгача бўлган масофа осонлик билан аниқланади. Бунинг учун обектнинг спектридан унинг қизилга силжиши қиймати топилиб, юқоридаги формуладан масофа қиймати ҳисобланади. Коинот галактикалари, одатда, кўпроқ тўдаларни ҳосил қилиб, уларга кирмайдиганлари (ўз хусусий тезликлари бўлгани учун) Хаббл қонунига тахминан 15% хатолик билан бўйсунади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |