Xabertioz
Хабертиоз – чорва молларининг инвазион касаллиги. Кўпроқ қўйларда учрайди, уларнинг йўғон ичагида паразитлик қилувчи Чабертиа овина нематодалари қўзғатади. Ҳайвонлар инвазион личинкаларни сув ёки ўт билан ютганда зарарланади. Кучли ориқлаш, жуннинг ҳурпайиши ва тўкилиши, камқонлик ва ич кетиш билан кузатилади. Ёш моллар ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади.
Давоси: 1 кг вазнига 0,5 г фенотиазин ёки 0,5 г дитерезинни ҳўлланган кепакка ёки бошқа емга қўшиб бериш; нилверм препаратини тери остига юбориш ёки ичириш, 1% ли формалин аралашмаси билан чуқур клизма қўйиш.
Олдини олиш: ҳайвонларни яйловга чиқаришдан олдин гелминцизлантирилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |