Акилов Хабибулла Атауллаэвич (1957-йилда туғ.) — Тиббиёт фанлари доктори, профессор. Тиббиёт ходимлари касбий алакасини ривожлантириш маркази (ТХКМРМ) директори.

Акилов Хабибулла Атауллаэвич
Таваллуди 1959-йил
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi→Oʻzbekiston
Соҳаси Тиббиёт

Таълим

1980-йилда Осиё Педиатрия тиббиёти институтини (САМПИ) (ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт институти) тамомлаган.

Фаолияти

Меҳнат фаолиятини 1980-йилда САМПИнинг „Нормал анатомия“ кафедраси ассистенти сифатида бошлайди ва у ерда 1982-йилгача ишлайди. 1983-йилдан В.Воҳидов номидаги РИЖИАТМда клиник ординатор, 1985-йилдан илмий ходим, 1991-йилдан катта илмий ходимисифатида фаолиятини давом эттиради. 1998-йилда ушбу муассаса директори этиб тайинланади.

2003-йилдан ТошВМОИда ўқув ишлари бўйича проректор этиб тайинланади..

2017-йилдан ҳозирги кунгача Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази (ТХКМРМ) директори бўлиб ишламоқда[1].

Сиам эгизаклари

2022-йилнинг 19-декабр куни Ўзбекистон Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик маркази шифокорлари қирғизистонлик сиам эгизакларни жарроҳлик йўли билан ажратиб олди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра[2][3], бу илк бор тўлиқ ўзбек шифокорлари ўтказган ўта мураккаб амалиёт ҳисобланади[4].

Неонатал хирургия маркази шифокорлари танасининг қорин қисми бирлашган қирғизистонлик сиам эгизакларини жарроҳлик йўли билан ажратиб олди. Бу амалиётда Бахтиёр Эргашев ҳам қатнашди[4].

Фотима ва Зуҳра исмлк сиам эгизаклари танасининг қорин қисми, жигари билан бирлашган эди. Битта ички аъзоларга эга эгизакларни ажратиш мураккаб ва хавфли амалиёт ҳисобланади.

Эгизаклар 2022-йил 31-майда дунёга келган бўлиб[5], туғуруқдан 10 кун ўтгач, ота-онага болаларнинг яшаб қолиш имкони умуман йўқлиги айтилиб, уйига рухсат берилган. Аммо фарзандларининг яшаб кетишидан умид узмаган ота-она орадан бир ой ўтгач, Ўзбекистондаги Республика перинатал маркази қошидаги неонатал хирургия маркази раҳбари Бахтиёр Эргашевга телефон орқали мурожаат қилишади[6].

Бахтиёр Эргашев уларни янада чуқур тиббий кўриклардан ўтказиш зарурлигини айтади. Аммо Ўш шаҳрида бунинг имкони йўқ эди. Лекин, Эргашев эгизакларни ҳар ой онлайн тарзда тиббий назорат қилиб боради. 2022-йилнинг октябр ойида чақалоқлар Республика перинатал марказининг Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик марказига олиб келинади. Бу вақтда улар 5 ойлик эди[6].

Эгизаклари бир-биридан ажратилгач, Фотимахонни Бахтиёр Эргашев, Насриддин Эргашев ва Нурбек Эгамназаров операция қилган бўлса, Зуҳрахонни эса Ҳабибулло Оқилов, Жавлон Мухторов ва Абдужамил Абдуғаниевдан иборат неонатал хирурглар жамоаси операция қилди[6].

Ўзбекистонда сиам эгизакларини ажратиш бўйича амалиёт аввал фақат бир марта Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилган ва чет элдан чақирилган мутахассис бошчилигида ва бевосита иштирокида кечган[4].

Йўналиши

Хабулла Акилов фаолиятининг асосий йўналиши жигар ва ўт йўлларининг жарроҳлиги, портал гипертензия асоратларини жарроҳлик йўли билан даволаш, қорин бўшлиғи аъзоларининг эндоскопияси ҳисобланади. У болалар жарроҳлигида кўзга кўринган олим ҳисобланади.

Илмий ишлари

Хабибулла Акилов 6 та монография, 450 дан ортиқ нашрлар, 250 дан ортиқ илмий мақолалар (45 таси хорижий нашрларда), 13 та патентлар, бир қатор муаллифлик гувоҳномалари, рационализаторлик таклифлари, услубий тавсиялар муаллифи. Халқаро Wеб оф Сcиэнcе маълумотлар базасида нашрлари мавжуд.

Депутатлик

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига депутат этиб бир неча марта сайланган ва озирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши (тўртинчи чақириқ) депутати.

Аъзолик

Илмий журналлар таҳририяти аъзоси, Олий аттестация комиссияси экспертлар кенгаши аъзоси, Жаҳон жарроҳлар ассоциацияси, Пирогов номидаги Халқаро жарроҳлар ассоциацияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Шошилинч тиббий ёрдам шифокорлари ассоциацияси бошқаруви аъзоси, Россия ва МДҲ давлатлари гепатологлари халқаро ассоциацияси бошқаруви аъзосиҳисобланади

Ўзбекистон болалар жарроҳлари илмий жамияти раиси, Россия тиббиёт ва техника фанлари академияси академиги.

Мукофотлари

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси (2000), „Ўзбекистон мустақиллигига 10 йил“, „Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил“, „Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил“ кўкрак нишонлари, Георгий номидаги „Шон-шараф, меҳнат“ медали соҳиби (Украина). „Фидокорона хизматлари учун“ ордени[7] соҳиби.

Манбалар