Xadicha Alibeyova
Хадича Алибеёва (озарбайжонча: Хəдиcə Əлибəёва, 1884-йил, Тбилиси, Тифлис губернияси, Россия империяси – 1961-йил, Боку, Озарбайжон ССР, СССР) – биринчи озарбайжонлик аёл муҳаррир, педагог, публицист ва ношир[1][2]. Айрим манбаларда Алибеёва Озарбайжондаги биринчи аёл гинеколог шифокор сифатида ҳам келтириб ўтилган[3].
| Хадича Алибеёва | |
|---|---|
| озарбайжонча: Хəдиcə Əлибəёва | |
|
| |
| Таваллуди |
1884-йил |
| Вафоти |
1961-йил Боку, Озарбайжон ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Кавказорти Олгинский акушерлик ва гинекология институти |
| Касби | муҳаррир, шифокор, гинеколог |
| Турмуш ўртоғи | Мустафобей Алибеёв |
Таржимайи ҳоли
Хадича Алибеёва 1884-йилда Тбилисида туғилган. Унинг отаси Аладдин Субҳанқулиев Тбилисида катта ҳурмат эга бўлган зиёли бўлиб, қизинининг ўқишига катта эътибор берган[4].
Алибеёва Тбилиси қизлар гимназиясини тугатгандан сўнг, Кавказорти Олгинский акушерлик ва гинекология институтида тиббиёт йўналишида таҳсил олган[5]. Алибеёва 1907-йилда машҳур озарбайжонлик ҳуқуқшунос ва публицист Мустафобей Алибеёвга турмушга чиққан[3]. Уларнинг олти фарзанди бўлган бўлиб, улардан бири ёшлигида вафот этган. Қолган беш нафар фарзандларининг барчаси олий маълумотли бўлишган. Уларнинг қизи Арузийя Алибеёва Озарбайжондаги биринчи иқтисодиёт фанлари доктори бўлган[3].
Фаолияти
Алибеёв билан турмуш қурганидан кейин Хадича жамиятнинг ижтимоий ва маданий ҳаётида фаолроқ иштирок эта бошлайди. Хадича Алибеёва Боку мусулмон аёллари хайрия жамияти аъзоси бўлган[4], Озарбайжон аёлларининг ижтимоий ҳаётида ва хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш ташкилотлари фаолиятида фаол ҳаракатларни олиб борган. 1911-йил 22-январда Бокуда биринчи аёллар газетасу „İşıқ“ ташкил қилинади, газетанинг муҳаррири Хадича Алибеёва, ношири Мустафобей Алибеёв бўлган[4]. Газетанинг муҳаррирлари ва ёзувчилари асосан аёллар бўлишган. Алибеёва газетанинг биринчи сонида таъкидлаганидек, „асосий мақсад аёлларни ўқитиш орқали умумий ривожланишга ҳисса қўшишдир“[6].
Алибеёва „İşıқ“ газетасида „Ҳüқуқларıмıз“ рукни остида мақолалар чоп этган. Алибеёванинг журналистик мақолаларининг асосий мавзулари аёллар ҳуқуқлари тенглиги, уларнинг таълим ва маданиятда, жамият ҳаётида иштирок этишини рағбатлантириш, аёллар клубларини очиш ва соғлиқни сақлаш масалаларини тарғиб қилишга бағишланган[7]. Шунингдек, газетанинг аксарият сонларида „Вазаефе-бейтийе“ („Уй-рўзғор масалалари“) рукни остидаги мақолаларни ҳам чоп этган. Бундан ташқари, Хадича ва Амина Батришина „Тиббиёт ҳақида“ рукни учун биргаликда мақолалар ёзишган[5].
Тадқиқотчи Рагиба Маммадованинг ўз ишида ёзишича, газета ёпилиш хавфини сезган муҳаррир Алибеёва газетанинг чиққан сонларини подшо Николай ИИнинг рафиқаси Александра Фёдоровнага газетанинг ёпилишини олдини олиш ҳақидаги илтимос хати билан жўнатиб, ундан ёрдам сўраган. Александра Фёдоровна Алибеёванинг илтимосини қондирган[4].
1912-йил январ ойида „İşıқ“ газетасини радикал диндорлардан ҳимоя қилиб келган Охунд Мулла Руҳулла Муҳаммадзода ўлдирилгандан сўнг, газета ўз ҳимоячисини йўқотади ва уч ойдан кейин нашр этишни тўхтатишга мажбур бўлади. Шундай кейин Озарбайжоннинг биринчи аёллар газетаси „İşıқ“ ўзининг охирги сонини 1912-йил 21-апрелда чоп этган[8].
1912-йилда Алибеёва Шакига кўчиб ўтиб, 1920—1946-йилларда Шакида гинеколог бўлиб ишлаган. Шакида яна саводхонлик дарслари ва аёллар клубини ташкил этиш билан ҳам шуғулланган[4]. 1925-йил апрел ойида собиқ Боку шаҳар ижроия қўмитаси ва шаҳар кенгашининг қўшма йиғилишида Хадича Алибеёва ташаббуси ҳамда сғлиқни сақлаш халқ комиссари иштирокида шаҳарда аёллар маслаҳат маркази очилиши мақсадга мувофиқ деб топилган. Алибеёва Шаки шаҳрида тиббиёт коллежини очишда, коллежда туғруқ бўлимини ташкил этишда, шаҳар ва қишлоқлардан озарбайжонлик қизларни ушбу бўлимга жалб қилиш ва ўқитишда ҳам муҳим рол ўйнаган[3].
Умрининг охирида Алибеёва Бокуга қайтиб келади ва 1961-йилда Бокуда вафот этган[5].
Манбалар
- ↑ Маҳмудова, Нəрмин „ТҲИРТЙ ФИРСТС. Кҳадижа Алибеёва (1884 – 1961).“. висионс.аз.
- ↑ Таҳирқıзı, Üлвиййə. „Азəрбайcан қадıнıнı азадлığа сəслəйəн нəşрлəр“ (аз). Халқ Cебҳеси (2014-йил 8-апрел).
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Ҳüсейнова, Üлкəр. „"İşıқ" ҳаяндан гəлир?...“. 525-cи қəзет (2023-йил 4-феврал), с. 20-21.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Фəрəcов, Савалан. „İлк қадıн мəcмуəсинин наşири“ (аз). Мəдəниййəт (2017-йил 1-феврал), с. 14.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Қасıмова, Амалия. "İşıқ" – қадıн азадлığıнıн байрақдарı (аз). Айна (2011-йил 29-январ), с. 19.
- ↑ МАМЕДОВА, Рагиба. „Первая женская газета“ (ру). Газета "Каспий" (2014-йил 19-декабр).
- ↑ Энcйcлопедиа оф тҳе Азербаижан Демоcратиc Републиc (аз). Баку: Лидер, 2004 — 366-бет.
- ↑ Элмира Əлəкбəрова. „Иşıқ-110“ (аз). Азəрбайcан Республикасı Президентинин İşлəр İдарəсинин Сияси Сəнəдлəр Архиви (2021-йил 22-апрел).