Xadicha Aminova
Qiyofa
Хадича Аминова (1909.13.5, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани — 1989.20.8, Андижон) — Ўзбекистон халқ артисти (1939). 1930-йилдан Андижон театрида ишлаган. А. 100дан ортиқ ролларни ижро этган. Асосий роллари: Хонзода („Бой ила хизматчи“), Майсара („Май-саранинг иши“), Дилбар („Тор-мор“), Холниса хола, Бўстон буви („Шоҳи сўзана“, „Аяжонларим“), Кабаниха („Момақалдироқ“) ва ҳоказо „Ўзбекфилм“ киностудияси филмларида қатнашган: Жамол опа („Фарғона қизи“), Гулсумби-би („Қутлуғ қон“), Хадича опа („Ёрқин йўл“). А. яратган образлар самимийлиги, қаҳрамон ҳиссиётининг тўла очиб бери-лиши билан эътиборни жалб қилади. А. она ролларини маҳорат билан ижро этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |