Хадича Сулаймоновна Сулаймонова (1913-йил 3-июн, Андижон – 1965-йил 26-ноябр, Тошкент) – юридик фанлар доктори (1951)[1], профессор (1952)[1], Ўзбекистон ССР Фанлар академияси академиги (1956), Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1954)[1], Ўзбекистон ССР адлия вазири[1], Ўзбекистон ССР Олий суди раиси[1].

Хадича Сулаймонова
Хадича Сулаймонова
Таваллуди 3-июн 1913-йил
Андижон, Фарғона вилояти, Туркистон генерал-губернаторлиги, Россия империяси
Вафоти 26-ноябр 1965-йил(1965-11-26)
(52 ёшда)
Тошкент, ЎзССР
Соҳаси жиноят ҳуқуқи
Иш жойлари ЎзССР Адлия вазирлиги, ЎзССР Олий Суди
Илмий даражаси Юридик фанлар доктори
Илмий унвони академик
Академик раҳбарлари СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, профессор А. Трайнин
Машҳур ишлари ЎзССР Адлия вазири
Мукофотлари
ЎзССР Олий Совети Президиумининг фахрий ёрлиғи

Биографияси

1913-йилда Андижонда туғилган[1]. 1935-йилда Жаҳон Обидова номидаги Тошкент Совет қурилиши ва ҳуқуқ институтининг юридик факултетини тамомлаган[2]. 1935—1938-йилларда халқ судяси, Ўзбекистон ССР Олий судининг аъзоси бўлган.[2]

1938-йил сентябрда Хадича Москва юридик институтининг совет жиноят ҳуқуқи кафедраси аспирантурасига ўқишга киради ва 1945-йил 20-июлда "Ўзбекистон ССР нинг ҳарбий интервенсия давридаги жиноят қонунчилиги ва фуқаролар уруши " мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади ҳамда ҳуқуқшунослик бўйича илмий даражага эга бўлган биринчи ўзбек аёлига айланади[2].

Сулаймонова 1945-йил сентябрдан Тошкент юридик институти жиноят ҳуқуқи кафедраси доценти, мудири сифатида ишлай бошлайди.

1948—1950-йилларда Хадича Сулаймоновна СССР Фанлар академиясининг Юридик институтида докторант бўлган. 1950-йил декабр ойида „Ўзбекистонда совет жиноят ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва ривожланиши“[2] мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилади ва 1952-йилда профессор[1] унвонини олади.

1954-йил сентябрда Тошкент юридик институти ректори этиб тайинланади, шу йилнинг декабр ойида Хадича Сулаймонова Ўзбекистон ССРада хизмат кўрсатган фан арбоби унвони билан тақдирланади. 1955-йилда Тошкент юридик институти Ўрта Осиё давлат университетининг (САГУ) юридик факултети[3] этиб қайта ташкил этилганидан сўнг жиноят ҳуқуқи кафедраси мудири бўлади[2]. 1956-йилда Хадича Сулаймонова Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланади[1].

1956—1958-йилларда академик Сулаймонова Ўзбекистон ССР Адлия вазири, 1959—1964-йилларда Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети ҳузуридаги Юридик комиссия раиси, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши депутати; 1964-йилдан – Ўзбекистон ССР Олий суди раиси сифатида фаолият олиб борди.[1]

Илмий-педагогик фаолият

Сулаймонова Ўзбекистон ССР Фанлар академияси академиги И. М. Мўминов билан биргаликда Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Президиуми ҳузуридаги ҳуқуқ кафедраси ва унга киритилган жиноят, фуқаролик ҳуқуқи ва процессуал ҳуқуқ бўлимига мудирлик қилади, шунингдек, ушбу Фалсафа ва ҳуқуқ бўлимини Академиянинг Фалсафа ва ҳуқуқ институтига айлантириш устида иш олиб боради.[4]

Академик Сулаймонова ўз тадқиқотларида Ўзбекистон жиноят ҳуқуқини ривожлантириш, давлат қурилиши ва халқ хўжалигини бошқаришда кенгашларнинг ролини оширишга катта эътибор беради. Хадича 80 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп нашрларга, жумладан Эшонов ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳуқуқшунос олимлари билан ҳамкорликда тайёрланган 3 жилдлик „Ўзбекистон Совет давлати ва ҳуқуқи тарихи“[5], „Ҳуқуқ масалалари“, „Ўзбекистон халқ хўжалигини тартибга солиш тўғрисида“, "Коммунизмнинг кенг қурилиши давридаги Ўзбекистон Совет ҳуқуқи " ва шу каби йирик асарларни ёзади. Академик Сулаймонова раҳбарлигида жиноят ҳуқуқи бўйича ўзбек тилида биринчи дарслик тайёрланиб нашр этилган.[1]

Х. Сулаймонова илмий раҳбарлиги остида фан номзоди илмий даражасини олиш учун 16 та диссертация тайёрланган ва ҳимоя қилинган.[2] Адлия вазири ва Юридик комиссия раиси лавозимларида ишлаган даврида Ўзбекистон ССРнинг суд тизими, жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик ва фуқаролик процессуал кодекслари тўғрисидаги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга ҳисса қўшган.

Унинг ташаббуси билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент суд-тиббиёт илмий-текшириш лабораторияси негизида суд экспертизаси илмий тадқиқот институти ташкил этилди (1958).

Халқаро конгресслар ва конференсияларда иштирок этиши

Сулаймонова Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамиятлари иттифоқининг ҳуқуқ бўлими вице-президенти бўлиб, Совет тинчлик қўмитаси ва Совет аёллари қўмитаси ишида фаол иштирок этган. ИИИ Халқаро социологлар конгресси (Амстердам, 1956), БМТ ИИ Конгресси (Лондон, 1960), Халқаро демократик ҳуқуқшунослар ассоциацияси (ИАУД) ВИИ конгресси (София, 1960), Осиё ва Африка аёлларининг И конференсияси (Қоҳира, 1961), Осиё ва Африка ҳуқуқшуносларининг халқаро конференсияси (Токио, 1961) иштирокчиси бўлган. Академик Хадича Сулаймоновна „Замонавий жамиятдаги аёл ва уни озод қилиш йўллари“ мавзусида фикр алмашишда иштирок этди (Прага, 1962) ва 1964-йил январ ойида Сейлон аёллар ташкилотининг таклифига биноан Ланка Маҳила Самити (ЛМС) Совет хотин-қизлар қўмитаси делегацияси раҳбари сифатида мамлакат бўйлаб саёҳат қилди.

Ҳукумат академик Ҳадича Сулаймоновнаа Сулаймонованинг давлат, илмий-педагогик ва ижтимоий фаолиятини юқори баҳолади. У „Ўзбекистон ССРнинг хизмат кўрсатган фан арбоби“ фахрий унвонига сазовор бўлди (1954), икки марта „Фаҳр нишони“ ордени, „Буюк Ватан уруши давридаги меҳнаткаш жасорати учун“ медали, ЎзССР Олий Совети Президиумининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

У 1965-йил 26-ноябрда оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди[6][2], Чиғатой қабристонига дафн қилинди.

Академик Сулаймонова номи суд экспертизаси илмий тадқиқот институтига ва Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига берилди.[2][1]

Асарлари

  • Х. С. Сулайманова. Возникновениэ и развитиэ совецкого уголовного права в Узбекистане. Автореф. дис. … д-ра юрид. наук. – М., 1950. – 20 с.
  • Х. С. Сулайманова. История совецкого государства и права Узбекистана: 1917-1924 гг. / Отв. ред.: А. Ишанов, Х. Сулайманова. – Ташкент: АН УзССР, 1960. – Т. 1. – 511 с.
  • Х. С. Сулайманова. История совецкого государства и права Узбекистана: 1924-1937 гг. / Отв. ред.: А. Ишанов, Х. Сулайманова. – Ташкент: АН УзССР, 1963. – Т. 2. – 825 с.
  • Х. С. Сулайманова. История совецкого государства и права Узбекистана: 1937-1958 гг. / Отв. ред.: А. Ишанов, Х. Сулайманова. – Ташкент: АН УзССР, 1966. – Т. 3. – 675 с.
  • Х. С. Сулайманова. Правовиэ вопроси регулирования народного хозяйства Узбекистана / Отв. ред.: Х. Рахманкулов, Х. Сулайманова, М. Хакимов. – Ташкент, 1967. – 315 с.
  • Х. С. Сулайманова. Собраниэ сочинений / Отв. ред. М. Хакимов. – Ташкент: Наука, 1967. – Т. 1—3.
  • Совецкоэ право Узбекистана в период развернутого строителства коммунизма / Отв. ред. Х. Сулайманова. – Ташкент, 1964. – 211 с.
  • Х. С. Сулайманова. Созданиэ и развитиэ совецкого суда в Туркестанской АССР (1917 – 1924 гг.). – Ташкент: АН УзССР, 1954. – 88 с.
Мақолалари
  • Х. С. Сулайманова. Новий Уголовний кодекс Узбекской ССР. – М.: Известия, 1960. – № 6. – С. 24—27.
  • Х. С. Сулайманова. Об основних вопросах кодификации законодателства Узбекской ССР. – Ташкент: АН УзССР, 1959. – С. 11—16.

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 Национальная Энциклопедия Узбекистана.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 Академик Хадича 1972.
  3. ↑ Тошкент. Энсиклопедия – Тошкент: "Узбекистон миллий энсиклопедияси. Давлат илмий нашриёти, 2009. – 675 с.
  4. ↑ Академик Хадича Сулайманова.
  5. ↑ Юридическая наука в Узбекистане 1977.
  6. ↑ Некролог 1966.

Адабиётлар

  • Собрание сочинений, т. 1—3, Т., 1967— 71.
  • Ҳакимов М. Х., Академик Хадича, Т., 1974.
Китоблар
Энсиклопедиялар