Хаим Лвович Смолицкий (1912-йил 6-ноябр, Фарғона – 2003-йил 23-июн, Санкт-Петербург) – совет ва рус математиги, физика-математика фанлари доктори, дифференсиал ва интеграл тенгламалар бўйича мутахассис.

Хаим Смолицкий
русча: Хаим Львович Смолицкий
Таваллуди 1912-йил 5-ноябр
Фарғона, Россия империяси
Вафоти 2003-йил 23-июн
Санкт-Петербург, Россия
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi Совет Иттифоқи
Rossiya Россия
Таълими Санкт-Петербург давлат университети физика-математика факултети
Илмий даражаси физика-математика фанлари доктори

Биографияси

Ёшлиги

Хаим Смолицкий Фарғонадаги камбағал фармацевт Лев Иосифович Смолицкий оиласида таваллуд топган. 1936-йилда Ленинград давлат университетининг математика-механика факултетини тамомлаган ва ўша университетда аспирантурада ўқишини давом эттириш учун қолган. Диссертацияни ёзиш билан бир вақтнинг ўзида Ленинград кино муҳандислари институти Олий математика кафедрасида ассистент бўлиб ишлаган. 1940-йилда математика фанлари бўйича профессор Николай Максимович Гюнтер раҳбарлигида физика-математика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Қуролли Кучлардаги хизмати

Смолицкий 1940-йил октябр ойида Ф. Э. Дзержинский номидаги Олий денгиз муҳандислик мактабида ўқитувчи бўлиб фаолият юритган. Ўшандан унинг бутун ҳаёти Қуролли Кучлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб келган.

1941-йил сентябр ойидан 1944-йил июн ойигача Смолицкий Ленинград ва бошқа шаҳарларнинг зенит батареяси взвод командири сифатида жангларда иштирок этган ва бир неча бор кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун мукофотлар билан тақдирланган.

1944-йил уруш охирида авиация бўйича малакасини оширган. Қизил Армиянинг Ленинград Ҳарбий-ҳаво кучлари академиясининг математика кафедраси ўқитувчиси этиб тайинланган.

Илмий фаолияти

Хаим Смолицкий 1948-йилдан Смолицкий математика институтининг Ленинград филиали доирасида атом лойиҳаси бўйича махфий гуруҳда иштирок этган[1] (академик Л. В. Канторович). Гуруҳ биринчи ва иккинчи атом бомбалари учун турли ядровий зарядларнинг критик массаларини ҳисоблаш билан шуғулланган[2]. Гуруҳдан Смолицкийдан ташқари Н. М. Терентиев, В. С. Владимиров, В. Н. Кублановка, Г. Й. Николаев ва бошқалар ўрин олган.

1950-йилда физика-математика фанлари доктори илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Унинг ушбу диссертацияни ҳимоя қилишдаги илмий рақибларидан бири академик В. И. Смирнов бўлган. 1951-йилда Смолицкий профессор даражасини олишга муваффақ бўлган.

1958-йилда А. Ф. Можайский номидаги Ленинград Қизил Байроқ ордени ҳаво кучлари муҳандислик академиясида автоматик бошқарув назарияси соҳасидаги атоқли олим Э. П. Попов ташаббуси билан мамлакат ҳарбий университетларида илк компютер кафедраларидан бири ташкил этилган бўлиб, у ерга катта ўқитувчи лавозимига ўша пайтда дифференсиал ва интеграл ҳисоблаш соҳасидаги таниқли олим Смолицкий таклиф қилинади ва уларга „Ҳисоблаш математикаси“, „Математиканинг махсус боблари“, „Эҳтимоллар назарияси“ ва бошқа курслар берилади.

1972-йилда Смолицкий электрон ҳисоблаш техникаси кафедрасидан ажралиб чиққан компютер дастурлари бўлимига ўтади. 1976-йилда математика кафедрасига қайтиб келади ва у ерда 1992-йилгача (80 ёшигача) дарс беради.

Қизиқарли фактлар

Смолицкий ҳаётининг муҳим қисми армия билан боғлиқ бўлишига қарамай, у ердаги фаолияти давомида аслида ҳеч қачон аскарлар олдида ўзини қўмондонлардек тутмаган. Уруш йилларида зенит батареясининг взводига қандай қўмондонлик қилганлиги ҳақида сўрашганида, у: „Мен буйруқ бермадим, мен сўрадим“ дея жавоб берган. Смолицкий олижаноб инсон бўлганлиги учун ҳам ҳамкасблари жуда ҳурмат қилишган ва у билан илиқ муносабатда бўлишган.

1962-йилда Смолицкий таваллудининг 50 йиллиги мамлакат бўйлаб кенг нишонланади. Ушбу юбилейда С. М. Лозинский Смолицкийга шундай таъриф беради: „Хаим Лвович – ажойиб мутахассис, илм-фанни чуқур эгаллаган инсон, аммо шунга қарамай, ҳайратланарли даражада камтарин одам. Агар у қайсидир соҳа билан бироз танишман деса, демак, у бу масалани жуда пухта билади ва тушунади. Агар у озми-кўпми ниманидир тушунганини айца, демак, бу Хаим Лвовичнинг ушбу масалани тўлақонли тушуниб етганини англатади ва сиз бу борада саволларингизга жавоб олиш ундан бошқасига мурожаат қилишингизга ҳожат қолмайди. Хаим Лвович ҳеч қачон „Мен буни яхши тушундим“ деган сўзни айтмаган“.

Ҳарбий хизмат йилларида Смолицкий бўлимнинг энг яхши ўқ отувчиларидан бири ҳисобланган, у, шунингдек, сузиш ва чанғи спорти билан ҳам шуғулланган.

Хаим Смолицкий умрининг охиригача янги билимларни эгаллашга ҳаракат қилади, математик муаммоларни ҳал қилишга уринади. 85 ёшида шахсий компютер сотиб олади ва Паскал тилида дастурлашни ўзлаштиради. 90 ёшида эса обектга йўналтирилган дастурлашга қизиқиб қолади ва уни ўрганишга муваффақ бўлади.

Вафоти

Хаим Лвович Смолицкий 2003-йил 23-июнда Санкт-Петербургда вафот этган.

Манбалар

Ҳаволалар