Xakas tili
Хакас тили – туркий тиллардан бири бўлиб, асосан, Россия Федерациясининг Хакасия Республикасида, Красноярск ўлкаси ва Тива Республикасининг унга қўшни туманларида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 80 минг кишидан ортиқ (ХХ асрнинг 90-йиллари). Лаҳжалари: сагай, калчин, кизил ва шор; улардан сагай ва калчин лаҳжалари адабий тилга асос бўлган.
| Хакас тили | |
|---|---|
| Миллий номи | Хакас тілі, ранее Хакас тįлį, тадар тілі |
| Мамлакатлар |
|
| Расмийлик ҳолати |
|
| Минтақалар | Хакасия, Тува, Красноярск ўлкаси |
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 42 604[1] |
| Ҳолати | Хакасия Республикасининг давлат тили |
| Туркумланиши | |
| Туркум | Евроосиё тиллари |
| Тил оиласи | |
| Алифбоси | кирилл |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-3 | кжҳ |
Хакас тилининг фонетика соҳасидаги асосий белгилари: 17 та унли ва 24 та ундош мавжуд; унлиларнинг чўзиқ ва қисқа вариантлари бор. Асл хакас сўзларидаги ундошларнинг қаттиқ ва юмшоқлиги унлига боғлиқ: орқа қатор унлилари билан доимо қаттиқ ундошлар, олд қатор унлилари билан юмшоқ ундошлар уйғунлашади. Бу ҳодиса фонематик даражада бўлмаганлиги сабабли, вариант ундошлар ёзувда акс этмайди. Хакасча сўзлар бошида жарангли ундошлар деярли бўлмайди. Грамматикаси барча туркий тиллардаги каби белгиларга эга бўлсада, айрим ясовчи аффиксларнинг қўлланиши, келишиклар тизими, айрим феъл шакллари жиҳатидан ўзига хосликларга эга. Лексикасида оз миқдорда арабча ва форсча, лекин анчагина русча ва мўғулча ўзлашмалар бор. Ёзуви 1926-йилдан рус графикаси, 1929-йилдан лотин графикаси ва 1939-йилдан яна рус графикаси асосида шаклланган.
Хакас тили (хакасча хакас тили) – хакасларнинг адабий тили. Асосан Россия таркибидаги Хакасия Республикасида расмий тил мақомига эга. Хакас тилида гаплашувчилар сони 52 минг (2002 йил) киши. Хакас тили туркий тилларининг шарқий бутоғининг хакас-олтой гуруҳига киради. Диалектлари: сағай, качин, қизил. Адабий тилининг асоси сағай ва качин диалектларидир. Алифбоси кириллчага асосланган.
Алифбоси
1924-йили кирилл алифбосига асосланди, 1929-йилдан бошлаб лотин алифбосига, 1939-йили қайтадан кирилл алифбосига ўтди.
Лотин алифбоси
| А а | Б б | C c | Ç ç | Д д | Ә ә | Ф ф | Г г |
| Ƣ ƣ | И и | Į į | Ж ж | К к | Л л | М м | Н н |
| Ņ ņ | О о | Ө ө | П п | Р р | С с | Ş ş | Т т |
| У у | В в | Х х | Й й | З з | Ƶ ƶ |
Кирилл алифбоси
| А а | Б б | В в | Г г | Ғ ғ | Д д | Е э | Ё ё |
| Ж ж | З з | И и | Й й | И и | К к | Л л | М м |
| Н н | Ң ң | О о | Ö ö | П п | Р р | С с | Т т |
| У у | Ӱ ӱ | Ф ф | Х х | Ц с | Ч ч | Ӌ ӌ | Ш ш |
| Щ щ | Ъ ъ | И и | Э э | Ю ю | Я я |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |