Xakasiya
Хакасия ёки Хакасия Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Шарқий Сибир жанубида жойлашган. Майдони 61,9 минг км². Аҳолиси 546,1 минг киши (2002). Пойтахти — Абакан т. 5 шаҳар, 13 шаҳарча бор.



Давлат тузуми
Хакасия — республика. Республика раҳбари ва ижроия ҳокимият бошлиғи — ҳукумат раиси. Олий ижрочи ҳокимият органи — ҳукумат. Олий қонун чиқарувчи ҳокимият органи — Олий кенгаш.
Табиати
Хакасияда Жанубий Сибир тоғларининг бир қисми жойлашган. Кузнецк Олатовининг шарқий ён бағирлари ва Абакан тизмаси, Ғарбий Саяннинг шимолий ён бағирларини ўз ичига олган тоғлик қисм ва жанубида Минусинск сойлиги, шимолида ЧулимЕнисей сойлигини қамраб олган пастбаланд текисликдан иборат. Фойдали қазилмалардан тошкўмир, темир рудаси, мис, молибден, волфрам ва бошқа бор. Икдими кескин континентал. Январда ўртача температура — 16°, —20°, июлда 18°—20°. Уртача йиллик ёғин 300–700 мм. Асосий дарёси — Енисей ва унинг ирмоғи Абакан. Тупроклари чимли ўрмон ва чимли подзол. Ҳудудининг 40% ўрмон (тайга). Тоғларда игна баргли ва кенг баргли ўрмонлар бор, чўққилар тундрага хос. Хакасия ҳудудида "Чази" ва "Кичик Абакан" табиий қўриқхоналар бор.

Аҳолиси
Аҳолиси хакас, рус, украин, татар, немис, мордва ва бошқа Шаҳар аҳолиси 70,8%. Давлат тиллари — хакас ва рус тиллари. Диндорларнинг аксарияти православлар. Шаҳарлари: Абакан, Черногорск, Саяногорск.
Тарихи
Хакасия ҳудудида палеолит давридан одам яшаган. ХВИИ аср охирида Хакасияда яшовчи кабилаларда майда хонликлар пайдо бўлган. ХВИИ—ХВИИИ аср бошларида бу хонликларни Россия босиб олиб, ўз таркибига қўшган. ХИХ аср ўрталарида Хакасия ҳудудида товарпул муносабатлари вужудга кела бошлади. Енисей губерниясининг асосан хакаслар яшайдиган Минусинск уездида 1917-йил ноябрда шўро ҳокимияти ўрнатилди. Бу ерда шўро ҳокимиятини тан олмаган хакаслар билан "қизил"лар ўртасидаги кураш 1923-йилгача давом этди. 1923-йил охирида Хакаслар миллий уезди тузилди. 1925-йилда у округга айлантирилди. 1930-йил 20 октабрда Красноярск ўлкаси таркибида Хакасия мухтор вилояти ташкил этилди. 1991-йил июлдан Хакасия ССР, 1992-йил февралдан Россия Федерацияси таркибидаги Хакасия Республикаси.
Хўжалиги ва иқтисодиёти
Ялпи маҳсулот таркибида саноатнинг улуши 48,8%, қишлоқ хўжалиги 7,9% ни ташкил этади. Асосий саноат тармоклари: рангли металлургия, электр энергетикаси, машинасозлик, енгил ва озиқовқат саноати, қора металлургия, бинокорлик материаллари саноати, ўрмон, ёғочсозлик ва селлюлозақоғоз, кимё ва нефт кимёси саноати. Тошкўмир (Минусинск кўмир ҳавзаси), темир рудаси (Абакан кони), гипс, оҳак, мармар казиб олинади. Сорскда молибден, Абаза, Черногорск, Аскиз, УстАбаканда ўрмон ва ёгочсозлик корхоналари, УстАбаканда гидролиз заводи, Черногорскда қурилиш материаллари корхоналари мавжуд. Абаканда вагон, контейнер ва автокран заводлари, поябзал ва трикотаж фабрикалари, гўшт, ун комбинатлари, сут ва шарбатвино заводлари, кондитер фабрикаси бор. Енисей дарёсида СаянШушенск ва Майна ГЕСлари қурилган; Черногорск ГРЕС, Абакан ТЕТС ҳам бор.
Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар 1650,1 минг га, шундан 665,5 минг га (40%) экинзор. Гўшцут чорвачилиги ва майин жунли қўйчилик салмоқли ўрин тутади. Асаларичилик ва даррандачилик ҳам ривожланган. Деҳқончиликда галла, картошка, сабзавот, емхашак экинлари етиштирилади.
Транспорти
Транспортида темир йўл уз. 642 км. Муҳим темир йўл тармоклари: Абакан—Тайшет—Иркуцк, Абакан—Новокузнецк, Абакан—Ачинск. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари узунлиги 2471 км. Асосий автомагистраллари: Усинск тракти (Абакан—Минусинск—Кизил), Абаза тракти (Абакан—Абаза—Оқ Довурак), Абакан—Черногорск—Красноярск автойўли. Енисей дарёси ва унинг ирмоғи — Абаканда кема қатнайди. Ички сув юллари уз. 495 км. Асосий порти — Абакан.
Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари
1990-йиллар охирида ҳар 10 минг аҳолига 35 врач тўғри кедди. Вир қанча санаторийкурорт ва дам олиш муассасалари, шу жумладан, Шира кўли балнеологиябалчиқ билан даволаш курорти бор. Хакасияда 281 умумий таълим мактабида 94 минг, 7 ўрта махсус ўқув юртида 6,7 минг ўкувчи, 1 олий ўқув юрти (Хакасия университети)да 6 мингга яқин талаба таълим олади. Хакасияда тил, тарих ва адабиёт илмий тадқиқот институтлари бор. 400 дан зиёд оммавий кутубхона, бир қанча клуб муассасалари ва киноқурилма, Абаканда ўлкашунослик музейи, драма ва қўгирчоқ театрлари, "Жарки" халқ хореография ансамбли ишлайди. Хакас ва рус тилларида бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. Маҳаллий радио ва телевидениеси хакас ва рус тилларида эшиттириш ҳамда кўрсатувлар олиб боради.
Адабиёти
Хакасия халқининг бой оғзаки ижодиёти — эртак, ривоят, афсона, қўшиқлар бор. ХХ аср бошларида ёзма адабиёт вужудга келди. В. Кобяков, А.Топанов, А.Кузугашев асарлари нашр этилди. М.Коков, М. Аршанов, П.Штигашев ўз шеърларида хакас қишлоклари ҳаётини акс эттирди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Н.Доможаков, И.Котюшев, И.Костяков ватанпарварлик руҳида асарлар яратишди. Шоирлардан М.Баинов, М.Чебодаев, М.Килчичаков, В. Майнашев, А.Халларов, адиблардан М. Тиников, К.Нербишев, Г.Казачинова, драматург В.Шулбаева, адабиёцҳунослардан М.Унгвицкая, П.Трояков, К.Антошин, А.Кизласова ва бошқа машҳур.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Хакасларнинг анъанавий турар жойи — кигиз ёки қайин пўстлоғи билан ўралган, томига юпка тахта ва тунука қопланган 6—14 бурчакли ўтовдан, шунингдек, ходалардан ясалган чайла (капа), ярим ертўла ва ёғоч кулбалардан иборат бўлган. ХХ асрда Абакан, Черногорск, Абаза, Саяногорск ш.лари барпо этилди, замонавий уйжой, жамоат ва маданият бинолари қурилди. Хакасия ҳудудида ВИИ—ВИИИ асрларга оид темир, олтин, қалай ва бошқа металл буюмлар (идиш, қурол, зебзийнатлар) топилган. Бу ерда азалдан ёғоч ўймакорлиги, каштачилик ривожланган. ХХ аср бошларида дастгоҳ санъати пайдо бўлди. М. Бурнаков, В.Новосёлов, М. Серебряков каби рассомлар, В.Тодиков, В. Бутанаев каби графиклар етишиб чиқди.
Мусиқаси
Мусиқаси, асосан, халқ қўшиқларидан иборат, Улар қисқа тахпах (меҳнат, маросим, севги қўшиқлари, нолалар), узун ир (айтишув, ёрёр)лардир. Қахрамонлик (алиптир ним) ва тарихий афсона (кипчоох) руҳидаги достон ва эртакларда ҳам ирлар учрайди. Ривоятлар ("Албинчи", "Алтин Ариг" ва ҳоказо) чатхан (чертма чолғу) жўрлигида ички овоз билан ижро этилади. Чолғулари хомис, иих деб аталган торли, хобрах деб аталган пуфлама, тюр (бубен) деб аталадиган зарбли, темир хомис (чангқўбизга яқин) асбоблардан иборат. ХХ асрда балалайка, гитара, мандолина, баян кабилар урф бўлди. Чатхан жўрлигида эртак ижро этувчилар (хайжалар) халқ мусиқа санъатининг намояндаларидир (Х.Балахчин, С. Кадишев, М. Добров ва бошқалар). Профессионал мусиқа 1920-йиллардан сўнг ривожлана бошлади. Композиторлар орасида А.А.Кенел, Г.Челбораков, Г.Колмаков, Н.Катаева ва бошқа машҳур.[1]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ
Яна қаранг
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |